Мавзу: Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари(технологик харита, билимни баҳолаш турлари, афзалликлари ва камчиликлари )
Таянч сўзлар: илғор технология, технологик харита, баҳолаш турлари, мустақил фикрлаш,технология турлари, слайд, тақдимот, компьютер, проектр.
Соатлар сони: 2 соат
|
Мавзунинг қисқача таърифи :
Педагогик технологиянинг энг асосий негизи - ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари учун танлаган технологияларига боғлиқ. Ҳозирги кунда инновацион технологиялар, интерфаол услубларнинг бир неча турлари кенг тарқалган бўлиб таълим жараёнида қўлланилиб келмоқда.
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
Метод: Суҳбат, баҳс-мунозара, Анкета сўровномаси.
Шакл: амалий бажариш, кичик ва катта гуруҳда ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Тарқатма материаллар, тақдимот, слайдлар.
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб, мустақил ишлаш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш.
|
Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:
|
Мақсадлар:
Таълимий:
Тингловчиларга физика фанини ўқитишда илғор педагогик технологиялар ва ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш.
Тарбиявий:
Тингловчиларга физика фанини ўқитишда илғор педагогик технологиялар ва ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш орқали баркамол авлодни тарбиялашда ва касбга йўналтиришда ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг таълим тарбия жараёнида тутган ўрни ҳақида.
Ривожлантирувчи:
Тингловчиларга физика фанини ўқитишда илғор педагогик технологиялар ва ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини афзалликларини ҳамда ўзига хослигини англашларига ёрдам бериш.
|
Кутилаётган натижалар:
|
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Тингловчиларга физика фанини ўқитишда инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари, технологик харита тузиш, билимни баҳолаш турлари ва мезонлари ҳамда уларнинг афзалликлари ва камчиликлари юзасидан маълумотлар оладилар.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Тингловчиларга физика фанини ўқитишда инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари, технологик харита тузиш, билимни баҳолаш турлари ва мезонлари ҳамда уларнинг афзалликлари ва камчиликларини англаш кўникмасини хосил қиладилар.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Тингловчиларга физика фанини ўқитишда инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари, технологик харита тузиш, билимни баҳолаш турлари ва мезонлари ҳамда уларнинг афзалликлари ва камчиликлари юзасидан илмий изланишлар олиб борадилар.
|
Дарс жараёни ва унинг босқичлари:
|
Ишнинг номи
|
Бажариладиган иш мазмуни
|
Метод
|
Вақт
|
1-босқич: Ташкилий қисм
|
1) Оммавий ва гуруҳларда ишлаш
|
|
2 мин
|
2-босқич: Рефлексия) Эҳтиёжларни аниқлаш
|
1)Кечаги кунни асосий ғояларини эслаш.
Рефлексия.
2)Кун мавзуси ва тартиби билан таништириш
|
“Ақлий ҳужум” “Муаммоли вазият”машқ-лари
Слайд асосида
|
6 мин
2 мин
|
3-босқич:
Янги мавзунинг баёни
|
1)Тингловчиларга физика фанини ўқитишда инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари, технологик харита тузиш, билимни баҳолаш турлари ва мезонлари ҳамда уларнинг афзалликлари ва камчиликлари юзасидан маълумотлар бериш.
2) Тингловчиларга физика фанини ўқитишда инновацион технологиялар ёрдамида технологик харита тузиш..
3) Ўқитувчининг дарсни хулосалаши
|
Бахс -мунозара
Гурухларда ишлаш
|
15 мин
10 мин
3 мин
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
Тингловчиларга физика фанини ўқитишда инновацион технологиялар ёрдамида технологик харита тузиш ва тақдимоти.
|
Мустақил иш
|
25 мин
|
5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни
|
Технологик харита тақдимоти натижаларини таҳлили ва баҳолаш
|
баҳолаш
|
15 мин
|
6-босқич: Уйга вазифа
|
Физик фанини ўқитишда иновацион технологиялар ёрдамида талим самарадорлигини ошириш йўлларига оид технологик харита яратиш.
|
|
2 мин
|