Физика ўқитишда илғор педагогик технологиялар ва ўқитишнинг замонавий методларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Интерфаол методлар тушунчаси - “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг ИИИ босқич вазифаларидан бири таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни олиб киришдир. Ҳозирги кунда илғор педагогик технология элементи бўлган интерфаол усуллардан кенг фойдаланилмоқда. Интерфаол – инглизча “интер” сўзидан олинган бўлиб, “орасида” , “ўртасида” деган маънони англатади, яъни икки нарса ўртасидаги фаоллик деган маънони билдиради.
Таълимда интерфаол метод – бу ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида таълимни ўзлаштириш муносабатларини кучайтириш, фаоллаштириш демакдир. Мазкур методлар ҳамкорликда ишлаш воситасида дарс самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Улар ўқувчиларни мустакил фикрлашга ундайди Интерфаол дегани бу - берилган мавзуни ўқитувчи ва ўқувчилар орасида ўзаро ҳамкорлик асосида дарс самарадорлигини ошириш, мустақил фикр бериш кўникмасини шакллантириш, фикр-мулоҳаза, баҳс орқали ўрганиш демакдир. Ҳар бир ўқувчи қўйилган мақсадга мустақил ўзи фаол иштирок этган ҳолда якка, жуфтликда, гуруҳларда жавоб топишга ҳаракат қилади, фикрлайди, ёзади, сўзга чиқади, далил ва асослар орқали масалани ёритиб беришга ҳаракат қилади. Бу эса қатнашчиларнинг хотирасида узоқ сақланади. Янги ахборотни ўзлаштиришда танқидий, таҳлилий ёндаша олади. Ўқитувчи фақат фасилитатор (йўл-йўриқ кўрсатувчи, ташкил қилувчи, кузатувчи) вазифасини бажаради.
Интерфаол усулларнинг мақсади, вазифаси,
шакли ва воситалари
Интерфаол методлар ўқитувчи билан ўқувчининг фаол муносабати, бир-бирини тўлиқ тушунишга асосланади. Интерфаол методларни ўқув жараёнига жорий этишнинг туб мақсади - дарс қайси шаклда бўлмасин, қаерда ўзтказилмасин, дарсда ўқитувчи билан ўқувчининг ҳамкорликда ишлашини ташкил этишдир. Ўқитувчи дарсида тегишли муаммоларга ўқувчиларни жалб этиши, уларнинг ҳаракатини фаоллаштириши ва натижада ўзлаштиришларини таъминлаши лозим. Бунда ўқитувчи фақат фасилитатор (йўл-йўриқ кўрсатувчи, кузатувчи, хулосаловчи) вазифасини бажаради. Ушбу методлар орқали ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятлари ривожлантирилиб, уларда эркин фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш, ҳиссиётларни бошқара олиш, танқидий ва ижобий фикр юритишнинг ривожланишига замин тайёрланади.
Интерфаол усулларнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларни мустақил, ижодий, танқидий, мантиқий фикрлашга ўргатиш;
муамммоли вазиятни амалий ва ҳаётий топшириқлар асосида ечиш;
ўз-ўзини фикрлашга мажбур этиш;
фаоллаштириш;
ўқувчиларни ташкилотчилик ва йўналтирувчанликка ундаш;
дўстона муносабатларни шакллантириш.
Интерфаол методларни ўқитишнинг моҳияти
қуйидагича:
ўргатувчи ҳам ўрганувчи ҳам маълумотлар билан фаол ишлаши;
ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундаши ва ўргатиши;
ўқитувчига “ўқувчиларни фикрлашга ўргатиш учун” хизмат қилса, ўқувчиларга эса, “фикрлашни ўрганиш учун” хизмат қилиши.
Интерфаол усуллардан фойдаланиш шакллари:
Индивидуаллаштириш;
Кичик гуруҳларга ажратиш;
Табақалаштириш;
Ўргатиш ва ўрганиш жараёнида демократик, дўстона муҳитни яратиш;
Ўзаро мулоқот, ҳамкорликни ташкил этиш.
Интерфаол усулларни қўллашда фойдаланадиган
воситалар:
Дарсликлар, қўшимча ўқув адабиётлар:
Техник воситалар;
Тарқатма материаллар;
Мультимедиалар.
4.Физика фанидан дарс жараёнида интерфаол методлар ва педагогик технологияларни қўллаш методикаси (“Ақлий ҳужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар таҳлили”, “Зинама-зина”, “Блиц-сўров”, “Чархпалак”, “Тармоқлар (Кластер)” ва ҳ.к.) (2 соат маъруза 2 соат амалий машғулот)
Технологик харита
Мавзу: Физика фанидан дарс жараёнида интерфаол усуллар ва педагогик технологияларни қўллаш методикаси.(“Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва ҳ.к).
Таянч сўзлар: Илғор технология,технологик харита, баҳолаш турлари, мустақил фикрлаш,технология турлари, слайд, тақдимот, компьютер, проектр.
Соатлар сони: 2 соат
|
Мавзунинг қисқача таърифи : Таълимда интерфаол метод – бу ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида таълимни ўзлаштириш муносабатларини кучайтириш, фаоллаштириш демакдир. Мазкур методлар ҳамкорликда ишлаш воситасида дарс самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Улар ўқувчиларни мустакил фикрлашга ундайди Интерфаол дегани бу - берилган мавзуни ўқитувчи ва ўқувчилар орасида ўзаро ҳамкорлик асосида дарс самарадорлигини ошириш, мустақил фикр бериш кўникмасини шакллантириш, фикр-мулоҳаза, баҳс орқали ўрганиш демакдир.
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
Метод: .“Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)”, “Муаммоли вазият” ва ҳ.к
Шакл: амалий бажариш, кичик ва катта гуруҳда ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Тарқатма материаллар, тақдимот, слайдлар, компьютер, проектр.
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб, мустақил ишлаш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш.
|
Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:
|
Мақсадлар:
Таълимий:
Тингловчиларнинг Физика фанидан дарс жараёнида интерфаол усуллар ва педагогик технологияларни қўллаш методикаси ва “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” методларидан фойдаланиб илғор педагогик технологияларидан дарс жараёнида кенг фойдаланиш ҳамда дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиши ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш.
Тарбиявий:
Тингловчиларнинг Физика фанидан дарс жараёнида интерфаол усуллар ва педагогик технологияларни қўллаш методикаси ва “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” методларидан фойдаланиб илғор педагогик технологияларидан дарс жараёнида кенг фойдаланиш ҳамда дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиш ва таълим жараёнига кенг қўллашни жорий этиш.
Ривожлантирувчи:
Тингловчиларнинг Физика фанидан дарс жараёнида интерфаол усуллар ва педагогик технологияларни қўллаш методикаси ва “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” методларидан фойдаланиб илғор педагогик технологияларидан дарс жараёнида кенг фойдаланиш ҳамда дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиши уларни афзалликларини ҳамда ўзига хослигини англашларига ёрдам бериш.
|
Кутилаётган натижалар:
|
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Физика ўқитишда ўқув дастуридаги мавзуларига “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” методларидан фойдаланиш ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш юзасидан маълумотлар оладилар.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Физика ўқитишда ўқув дастуридаги мавзуларига “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” методларидан фойдаланиш ҳақидаги билимлар билан таништириш ва тахлил қилиш кўникмасини хосил қиладилар.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Физика ўқитишда ўқув дастуридаги мавзуларига “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” методларидан фойдаланиш юзасидан илмий изланишлар олиб борадилар.
|
Дарс жараёни ва унинг босқичлари:
|
Ишнинг номи
|
Бажариладиган иш мазмуни
|
Метод
|
Вақт
|
1-босқич: Ташкилий қисм
|
1) Кичик гуруҳда ишлаш.
|
Белгилар орқали
|
2 мин
|
2-босқич: Рефлексия) Эҳтиёжларни аниқлаш
|
1)Кечаги кунни асосий ғояларини эслаш.
Рефлексия.
2)Кун мавзуси ва тартиби билан таништириш
|
“Ақлий хужум” машқи
Слайд асосида
|
6 мин
2 мин
|
3-босқич:
Янги мавзунинг баёни
|
1) Слайдлар асосида ўқитувчининг дарс ишланмалари тақдимоти
2) Кичик гуруҳда баҳс мунозара ўтказиш.
|
Слайдлар тақдимоти
Кичик гуруҳда ишлаш
|
15 мин
10 мин
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
Физика ўқитишда мавзуларига “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” методларидан фойдаланиб дарс ишланмалари яратиш ва тақдимот қилиш.
|
Мустақил иш
|
25 мин
|
5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни
|
1) Гуруҳларда дарс ишланмалари натижаларини таҳлили ва баҳолаш
2) Физика ўқитишда мавзуларига “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” методларидан дарс жараёнида кенг фойдаланиш усулларини ҳамда дарс ишланмаларини яратишдаги ютуқ ва камчиликларини тушунтириш.
|
Гуруҳни баҳолаш
|
5 мин
10 мин
|
6-босқич: Уйга вазифа
|
Физика фанидан ВИ-ИХ синфлар учун “Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар(Кластер)” ва “Муаммоли вазият” технологиялари асосида бир соатлик дарс ишланмасини яратиш.
|
|
5 мин
|
ИЛОВА
Физика фанидан дарс жараёнида интерфаол усуллар ва педагогик технологияларни қўллаш методикаси.(“Ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Тушунчалар тахлили”, “Зинама-зина”, “Блиц- сўров”, “Тармоқлар (Кластер)” ва ҳ.к).
Интерфаол усуллардан фойдаланиш шакллари:
Индивидуаллаштириш;
Кичик гуруҳларга ажратиш;
Табақалаштириш;
Ўргатиш ва ўрганиш жараёнида демократик, дўстона муҳитни яратиш;
Ўзаро мулоқот, ҳамкорликни ташкил этиш.
Интерфаол усулларни қўллашда фойдаланадиган
воситалар:
Дарсликлар, қўшимча ўқув адабиётлар:
Техник воситалар;
Тарқатма материаллар; 4.Мультимедиалар.
Муаммоли вазиятларни яратиш усуллари ва йўллари. Билиш вазифаларининг қўйилишида муаммоли саволлар асосий ўринни егаллайди. Улар муаммоли вазиятлар яратишнинг ҳар қандай бошқа усулларига тегишли равишда қойилади. Билишга доир савол ўқучилар учун муайян даражада қийин бўлиши, улардаги мавжуд билимларнинг чекланганлигини кўрсатиши ва айни вақтда, улар бажара оладиган бўлиши, яъни идрокнинг ҳаётий тажрибага ва назарий билимларнинг запасига боғлиқлигини ҳисобга олиши зарур.
Апперцепция ўқувчиларда янги темага нисбатан актив муносабатни уйғотиш имконини беради, чунки илгари ҳосил бўлган вақтинча алоқалар (сингналлар ёки инфомациялар) бош мия қобиғида янги алоқаларнинг (сигналлар ёки информацияларнинг) пайдо бўлишига ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, “қувват” тушунчасини ўрганишдан олдн “Эр ковловчи билан эксковаторнинг иш қобилиятларини қиёслаш учун улар бажарган айни бир ишнинг миқдорини билишнинг ўзи йетарлими?” деган савол қўйилади. Ўқувчилар саволга жавоб беришлари учун мавжуд маълумотларнинг йетарли эмаслигини пайқайдилар ва бир ишнинг ўзини бажариш учун кетган вақтни ҳам билиш зарурлигини тахмин қилишлари (англаб йетишлари) керак. Ҳатто бундай унча катта бўлмаган мустақил қадам ўқувчиларни янги, “қувват” деган физик тушунчанинг киритилишини анча тушуниб етилган ҳолда зарурият деб билишга олиб келади. Билишга доир вазифа дарсда муаммоли намойиш тажрибалари формасида қўйилиши мумкин.
“Муаммоли ўқитиш”нинг камчиликлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- ўқувчлардан юқори мотивация талаб қилади;
- қўйилган муаммо ўқувчиларнинг билим даражасига мос бўлиши керак;
- кўп вақт талаб қилади.
Физикани ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланишни кўрайлик.
1. Физикани ўқитишда “Муаммоли вазият” усули.
Муаммоли ўқитиш методикаси кўп жиҳатдан ўқув материалининг мазмунига боғлиқ. Буни физик ҳодисалар, қонунлар ваназарияларни ўрганиш мисолида кўрамиз
Физик ҳодисаларни муаммоли ўқитиш. Юқори синфларда физик ҳодисаларни муаммоли ўқитишнинг енг кенг схемаси қуйидаги кўринишга ега
1. Ҳодисани кузатиш.
2. Ҳодисани характерли хусусиятларини аниқлаш.
3. Мазкур ҳодисани, бошқа, аввалда ўрганилган ҳодисалар билан алоқадорлигини аниқлаш ва ҳодисанинг (моҳиятини) табиатини тушунтириш.
4. Ўрганилаётган ҳодисани характерловчи янги физик катталиклар ва константалар киритиш.
5. Қаралаётган ҳодисага тегишли миқдорий қонуниятларни ўрнатиш.
6 . Ҳодисани амалиётда қўлланилиши.
Физик ҳодисани ўрганишнинг барча босқичларида муаммоли ўқитишни у ёки бу даражада қўллаш мумкин. Лекин муаммоли ўқитишнинг имкониятлари айниқса ҳодисани (моҳиятини) аниқлашда очилади. Буни ўзиндукция ҳодисасини ўрганиш мисолида кўрайлик.
Ўзиндукция ҳодисасини муаммоли ўқитиш учун бундай ҳодисанинг асосий моҳиятини яққол кўрсатиб берувчи “таянч” тажриба керак. Бундай тажриба сифатида электр занжирини улаганда ўзиндукция ҳодисасини кўрсатувчи маълум тажрибани кўрсатиш мумкин. Расм
Тажрибадан ҳодисанинг асосий хусусияти (моҳияти) яққол кўринади: ғалтакли занжирни улаганда ток кучининг занжирнинг ғалтакли қисмида секин аста ошиши. Биринчи қарашда ўқувчиларга кузатилаётган ҳодиса занжирнинг қисми учун Ом қонунига зиддек кўринади, чунки уларга занжирнинг параллел уланган қисмларида кучланиш бир хил ва занжирнинг бу қисмлари учун қаршилик бир хил қилиб олинганда (реостат билан тўғриланиб борилиши мумкин) уларда токнинг ўзгариши ҳам бир хил бўлиши керак еди. Муаммоли вазият пайдо бўлди. (1-муаммоли вазият)
Пайдо бўлган вазиятнинг муҳокамаси синфда қуйидагича ўтади.
Ўқитувчи: “Аввало ўзимизга шундай савол берайлик: қандай физикавий сабаб занжирнинг ғалтакли қисмида токнинг ўсишига тўсқинлик қилади?” Ўқувчилар жавоб беришади: манбанинг ЭЮК ва занжирнинг актив қаршилиги ўзгармаслиги сабабли, бунинг сабаби фақат занжирни улаганда қисқа муддатга пайдо бўладиган ва манбанинг ЭЮКсига қарама қарши ишорага ега бўлган индукция ЭЮКси бўлиши мумкин.
Ўқитувчи: “Берк контурда индукция ЭЮКни пайдо бўлишлигини умумий шартларини еслаб кўрайлик”. Бунинг асосий шарти контурни кесиб ўтувчи магнит оқимининг ўзгариши ҳисобланади, деб жавоб беришади ўқувчилар.
Ўқитувчи: “Бизнинг тажрибамизда ўзгарувчан магнит оқими қандай ҳосил бўлади?”. Бу савол ўқувчилардан яна бироз қийналтиради. Чунки улар шу нарсани билишадики, индукция ЭДСни ҳосил қилувчи ўзгарувчан майдон занжирдан ташқардаги манба ҳисобидан бўлиб у, ёки ташқаридаги магнит, ёки ташқаридаги бошқа занжирдан ўтаётган ток бўлиши мумкин. (2-муаммоли вазият)
Ўқитувчи: “Эслаб кўринг, ҳар қандай магнит майдони нимадан ҳосил бўлади?”. “Электр токидан” деб жавоб беришади ўқувчилар.
Ўқитувчи: “Ҳозирги ҳолатдачи?”. Ишонч билан бўлмасада ўқувчилар: “Занжир улангандан кейин занжирни ўзида ҳосил бўладиган ток туфайли бўлса керак”
Ўқитувчи: “Яхши. Индукция ЭЮК қандай ҳосил бўлди?” Жавоб: “Занжир улангандан кейин ток ўзининг қийматига дарҳол еришмайди, шу сабабли ғалтакни кесиб ўтувчи магнит оқими аввал ортиб боради ва унда индукция ЭЮКни пайдо қилади”.Бир озгина паузадан кейин: “Ленц қоидасига кўра индукция ЭЮК шундай ишорага егаки, у токнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун ҳам лампочка дарҳол ёна қолмайди.”
Ўқитувчи: “Бу тўғри, лекин Сиз хар доим: “Ғалтакни кесиб ўтувчи магнит оқими дейсиз”. Ғалтакни олиб ташласак-чи, шунда ҳам занжирни улаганда индукция ЭЮК пайдо бўладими?”. Биринчи жавоб: “Занжирнинг ғалтаксиз, реостати бор қисмида индукция ЭЮК ҳосил бўлмаслигини кўрдик”. Ўқитувчи бироз сукут сақлаб синфни кутиб турганидан кейин тўғри жавоб айтилади: Магнит оқими ғалтак бўлмаганда ҳам занжир контурини кесиб ўтиш баробаринда ўзгариб ҳам боради. Демак, индукция ЭЮК ҳосил бўлиши керак.
Ўқитувчи: “Нима учун занжирнинг реостатли қисмидаги лампочканинг аста секин ёниб боришини кузатмаймиз?” Жавоб: “Хойнахой бу ҳолатда индукция ЭЮК жуда кичик ёки у занжирнинг ғалтакли қисмига нисбатан жуда қисқа муддатда таъсир қилади.
Ўқитувчи: “Нега шундайлигини тушунтиринг” Ўқитувчининг баъзи ёрдами билан ўқ увчилар бу саволга ҳам тўғри жавобга келишади.
2. Физикани ўқитишда «Кичик гуруҳларда ишлаш» усули.
Кичик гуруҳларда ишлаш - ўқитувчи томонидан берилган маълум бир топшириқни ҳамкорликда бажариш учун ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиб, берилган топширикнинг йечиш юлларини ишлаб чиқишни тақозо етувчи методдир. Ушбу метод қўлланилганда ўқувчи кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок етиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва тўрли нуқтаи-назарларни қадрлаш имконига ега бўлади. Кичик гуруҳларда ишлаш методи қўлланилганда ўқитувчи бошқа ноанъанавии методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига ега бўлади. Чунки, ўқитувчи бир вақтнинг ўзида барча ўқувчиларни мавзуга жалб ета олади ва баҳолай олади.
Кичик гуруҳларда ишлаш методининг афзаллиги:
- ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келади;
- мулокотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади;
- вақтни тежаш имконияти мавжуд;
- барча ўқувчилар жалб етилади;
- ўз-ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд бўлади.
Кичик гуруҳларда ишлаш методининг камчиликлари:
- кучсиз ўқувчилар бўлганлиги сабабли, кучли ўқувчиларнинг паст баҳо олиш еҳтимоли бор;
- барча ўқувчиларни назорат қилиш имконияти паст бўлади;
- гуруҳлараро ўзаро салбий раҳобатлар пайдо бўлиб қолиши мумкин.
- гуруҳ ичида ўзаро низо пайдо бўлиши мумкин.
Мисол тариқасида “Суюқликлар ва газлар ҳаракати. Бернулли тенгламаси” мавзуни кичик гуруҳларда ишлаш методи билан ўтишни қарайлик.
Синфда 30 бола 5 нафардан 6 гуруҳга бўлинади. Мвавзуни ўтишдан аввал 1-2 кун ёки бир ҳафта олдин ҳар бир гуруҳга аниқ топшириқ берилади.
1- тажрибалар ўтказувчи гуруҳ. Бу гуруҳ аъзолари мавзуга оид физикавий експериментлар тайёрлайди ва ўтказади.
Тажрибалар:
1. Икки варақ қоғозни бир-бирига яқинлаштириб орасидан ҳаво оқими (оддий пуфлаб) ўтказилса врақалар бир-бирига тортилади.
2. Горизонтал жойлашган қоғоз варақ устига ҳаво оқими юборсак у пастга емас юқорига қараб силдийди.
3. Қоғоздан цилиндр ясалади (диаметри 4,5 – 5 см, узунлиги 25-30 см) бу қоғоз цилиндр қия текисликдан думалаб тушганда парабола бўйлаб ҳаракатланмасдан қия текисликнинг ичига киради. Тахта цилиндр еса, парабола бўйлаб тушади. (Бу тажриба 8- синф дарслигида яхши ёритилган).
Бу тажрибалардан ташқари физика кабинетида ҳаво оқимини пайдо қилувчи асбоб ёки чанг ютгич бўлганда яна бир нечпа тажриба ўтказиш мумкин. Ҳеч бўлмаса, уйда тажриба ўтказиб дарсда айтиб бериш мумкин.
4. Шиша воронка учидан ҳаво оқими ўтказилса, воронка ичидаги теннис шарчаси пастга тушмайди.
5. Чангюткичдан чиққан ҳаво оқимига теннис шарчаси киритилса, шарча оқимдан итарилиб чиқарлмайди, аксинча, ҳаво оқими силжитилса шар ҳам оқимга қараб силжийди.
2- нариётчилар гуруҳи. Унинг вазифасига ўтказилган тажрибаларни ва 8-синф дарслигидаги 130-135- расмларни доскага (ёки плакатга) чизиб тушунтириб бериши керак. Бу гуруҳ аъзолари ўқитувчидан ёрдам (консултация) олиши мумкин. Аммо асосий масала шундаки, ўқувчи дарсликдан ёки қўшимча адабиётлардан фойдаланиб мустақил билим олишида ўқитувчи дарсга фақат йўналиш бериши мумкин.
3- амалиётчилар гуруҳи. “Суюқликлар ва газлар ҳаракати” қоида-қонунлари амалда (техникада, табиатда) ишлатилиши мисолларини келтиради:
1) Футбол тўпини “қуруқ барг” усули билан тепиб егри траектория бўйлаб дарвозага киритиш;
2) Француз олими Ж. Кустонинг “Ветроход” кемаси ишлаш принципи;
3) Ички ёнув двигатели корбюраторининг ишлаш приципи;
4) Пуркагич;
5) Газ горелкаси;
6) самолёт қанотининг кўтарилиш кучи.
4- гуруҳ. Бернулли тенгламасини келтириб чиқаради. Бу иш 3 қисмдан иборат:
1) суюқлик чегарасини кўчирганда ташқи кучлар бажарган иши формуласини ёзиш;
2) энергиянинг сақланиш қонунини қўллаш;
3) Бернулли тенгламасини ёзиш ва уни таҳлил қилиш.
5- масала ва тест ечиш гуруҳи. Бу гуруҳ мавзуга оид масалалар ва тестлар тайёрлайди ва йечади.
Дарсликда бу мавзуга оид масалалар берилмаган. Қуйидаги тестни таклиф қилиш мумкин:
1. Температуралари тенг бўлган суюқлик ва газ молекулалари орасидаги масофа бир хилми?
А) бир хил емас. Суюқликларда масофа газлардагига нисбатан катта;
Б) бир хил. Шунки температуралари бир хил;
С) бир хил емас. Суюқликларда масофа газлардагига нисбатан кичик;
Д) бир хил. Агар газ ва суюқлик турини танлаб олинса;
2. Нима сабабдан молекула ҳаракати туфайли суюқлиқ молекулалари ўз-ўзидан ҳар томонга тарқалиб кетмайди?
А) атмосфера босими туфайли;
Б) гидростатик босим туфайли;
С) ўзаро тортишиш кучлари мавжудлиги сабабли;
Д) диффузия туфайли.
6- експерт гуруҳи. Барча гуруҳ ишларини тавсифлайди, баҳолайди.
Демак, гуруҳлар топшириқларга қараб тайёрланадилар. Қўшима адабиётларни ўқитувчи тавсия етади, тушунтиради, синф муҳокама қилади ва баҳолайди.
3. Физикани ўқитишда “Ақлий ҳужум” методи.
Ақлий ҳужум -ғояларни генерация (ишлаб чиқиш) қилиш методидир. «Ақлий ҳужум» методи бирор муаммони ечишда ўқувчилар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир йечимга келинадиган енг самарали методдир. Ақлий ҳужум методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклида ўқитувчи томонидан берилган саволга ўқувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Ўқувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён етадилар. Ёзма шаклида еса берилган саволга ўқувчилар ўз жавобларини қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ёзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки «пинборд» доскасига (игналар ёрдамида) маҳкамланади. «Ақлий ҳужум» методининг ёзма шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. Ушбу метод туғри ва ижобий қўлланилганда шахсни еркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади. Аклий ҳужум методидан фойдаланилганда ўқувчиларнинг барчасини жалб етиш имконияти бўлади, Шу жумладан, ўқувчиларда мулоҳот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Ўқувчиларда ўз фикрини фақат оғзаки емас, балки ёзма равишда баён етиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш куникмаси ривожланади. Билдирилган фикрларнинг баҳоланмаслиги ўқувчиларда тўрли ғоялар шаклланишига олиб келади. Бу метод ўқувчиларда ижодий тафаккўрни ривожлантириш учун хизмат қилади.
«Ақлий ҳужум» методи ўқитувчи томонидан кўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:
1.Ўқувчиларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади.
2.Мавзуни такрорлаш ёки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш мақсад қилиб қўйилганда - янги мавзуга ўтиш қисмида амалга оширилади.
3.Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қўйилганда -
мавзудан сунг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади.
«Ақлий ҳужум» методини қўллаш босқичлари қуйидагилардан иборат:
1. Ўқувчиларга савол ташланади ва уларга шу савол буйича ўз жавобларини (фикр, мулоҳаза) билдиришларини сўралади;
2. Ўқувчилар савол буйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади;
3. Ўқувчиларнинг фикр-ғоялари (магнитофонга, видеотасмага, рангли қоғозларга ёки доскага) тўпланади;
4.Фикр-ғоялар маълум белгилар буйича гуруҳланади;
Юқорида қўйилган саволга аниқ ва туғри жавоб танлаб олинади.
«Ақлий ҳужум» методини қуллашдаги асосий қоидалар:
1.Билдирилган фикр-ғоялар муҳокама қилинмайди ва баҳоланмайди.
2.Билдирилган ҳар қандай фикр-ғоялар, улар ҳатто туғри бўлмаса ҳам инобатга олинади.
3.Билдирилган фикр-ғояларни тўлдириш ва янада кенгайтириш мумкин.
«Ақлий ҳужум» методининг афзаллик томонлари:
- натижалар баҳоланмаслиги ўқувчиларда тўрли фикр-ғояларнинг шаклланишига олиб келади;
- ўқувчиларнинг барчаси иштирок етади;
- фикр-ғоялар очиқ-ойдин намойиш етилади;
- ўқувчиларнинг бошлангач билимларини текшириб кўриш имконияти мавжуд;
- ўқувчиларда мавзуга қизиқиш уйғотади.
«Ақлий ҳужум» методининг камчилик томонлари:
-ўқитувчи томонидан саволни туғри қуя олмаслик еҳтимоли;
-ўқитувчидан юқори даражада “ешитиш” қобилиятининг талаб етилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |