Мазкур ишчи ўқув фан дастури “Компьютер тармоқлари” ўқув фани бўйича тузилган бўлиб, бўлажак фан ўқитувчиси эгаллаши керак бўлган қуйидаги билимлар ва кўникмалар мажмуини ўз ичига олади.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг асосий мақсади - тингловчиларнинг касбий соҳасида учрайдиган тармоқ соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш йўлларини ўргатиш, бўлажак фан ўқитувчиси сифатида мутахассис бўлиб етиши учун етарлича билимлар беришдан иборат.
Фаннинг вазифалари - компьютер тармоғи ҳақида маълумотлар бериш;
ҳар бир инсоннинг ҳаётида ва жамият ривожланишида ахборот
технологияларнинг ролини кўрсатиш;
минтақавий, локал ва глобал компьютер тармоқларининг имкониятларини очиб бериш;
компьютер тармоқларидаги маълумотлардан қандай ҳолларда ва қандай мақсадларда ишлатиш тушунчаларини шакллантириш;
глобал тармоққа жойлаштириладиган маълумотларни қандай ҳосил қилиш йўлларини ўргатишдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Компьютер тармоқлари” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
компьютер тармоқлари,телекоммуникациянинг техник воситалари, замонавий ахборот ҳизмат турларини, масофавий таълим ва унинг имкониятларини, тармоқ операцион тизими ҳақидаги билимларни билиши керак;
компьютер тармоқлари турлари ва уларнинг имкониятлари, минтакавий, глобал ва локал компьютер тармоқлари, электрон почта, масофавий таълим, телекоммуникацияларни ташкил этиш йўллари, тармоқ ҳизматлари. Тармоқ технологияси: тармоқ технологияси ҳақида тушунча, кўприк ва шлюзлар, тармоқ топологиялари, маълумотларин узатиш протоколлари, IP, TCP ва UDP протоколлари. Тармоқ операцион системалари. Локал компьютер тармоқлари, уларни ташкил этиш ва ишлатиш. Интранет компьютер тармоғи локал тармоқ имкониятлари, тармоқ операцион тизимида ишлаш принциплари, интернет тармоғида ишни ташкил қилиш усуллари, интернет тармоғига маълумотлар жойлаштириш ҳақидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак;
интернет тизимида ишлаш; телекоммуникасия воситалари билан ишлаш; электрон почтада ишлаш; локал компьютер тармоғида ишлаш; Wеb саҳифа яратиш малакаларга эга бўлишлари керак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги,
услубий жиҳатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Компьютер тармоқлари фани асосий касбий фанларидан бири ҳисоблананиб, дастурни амалга ошириш ўқув режасидаги режалаштирилган назарий информатика, алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари, маълумотлар базаси ва уларни бошқариш тизимлари фанларидан олинган назарий ва амалий билимларга таянади.
Фаннинг таълимдаги ўрни
Компьютер тармоқлари фанини пухта ўзлаштириш назарий материалларни билиш билан бирга, тингловчиларнинг педагогика фаолияти даврида кўникма сифатида хизмат қилади. Тингловчиларда фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлигини ўрганиш ва амалиётда ўқувларга ўргатиш услубларини ўрганишдан иборат. Компьютер тармоқлари фанини ўрганиш тингловчиларни ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашга доир масалаларни мустақил ва онгли хал этишга тайёрлаш,
шунингдек, таълим ва тарбия назарияси ва амалиётни мустақил ўрганишни давом эттириш учун, янги нашр этилган методик адабиётларни ўқиш учун, ёзиш тажрибасини таркибий баҳолаш ва умумлаштириш учун зарур бўлган кўникмалар билан қуроллантиради.
Компьютер тармоқлари турлари ва уларнинг имкониятлари, минтақавий, глобал ва локал компьютер тармоқлари, электрон почта, масофавий таълим, телекоммуникацияларни ташкил этиш йўллари, тармоқ ҳизматларида иш самарадорлигини оширишда қўлланилмоқда.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Компьютер тармоқлари фани ўқувчида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, электрон материаллардан фойдаланиш, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш,
интерфаол усулларни, таълимий воситаларни таълим жараёнига тадбиқ этиш муҳим таълимий аҳамиятга эга.
АСОСИЙ ҚИСМ