Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet110/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Актив ва пассив нутқ.
Нутқ воситаси билан боғланадиган алоқада ҳамиша икки ёки бир неча киши иштирок этади, булардан биттаси бирон нарсани ё оғзаки, ёки ёзма баён қилувчи киши бўлса, қолгани, ёки қолганлари шу нутқни идрок қилувчи – эшитувчи ёки ўқувчи киши, ёки кишилар бўлади. Шунинг учун ҳам нутқни актив нутқ ва пассив нутқ деб ажратилади.
Биз бирор нарсани ифодалаб, бошқа кишиларга оғзаки ёки ёзма баён қилсак, бизнинг бу нутқимиз актив нутқ деб аталади. Актив нутқ бирор нарса гапираётган ва ёзаётгаи кишининг нутқидир.Шунингдек, киши бирор шахсга мактуб ёзаётган, олим мақола, китоб ёзаётган, ёзувчи ўзининг адабий асарини яратаётган вақтидаги нутқ ҳам актив нутқ бўлади.
Бошқа бировнинг актив нутқини идрок қилиш ва тушуниш жараёни пассив нутқдир. Гапираётган кишининг сўзини тинглаб турган ёки ёзилган нарсани ўқиётган киши бошқа бир кишининг актив нутқини ўзича такрорлагандек бўлади. Масалан, ўқитувчи дарсни тушунтириб бераётганида, ўқувчилар эса унинг дарсини эшитаётганларида ўқитувчининг нутқ актив нутқ бўлади, ўқувчиларнинг шу нутқни идрок қилиш, яъни тушуниш жараёни эса пассив нутқ бўлади.
Бошқа бировнинг нутқини, шу нутқ сўзланаётган тилни ўзимиз билганимиз тақдирдагина бу нутқни идрок қилишимиз ва ўзлаштиришимиз мумкин. Аммо шунда ҳам ўша нутқ­ни идрок қилишимиз ҳамиша баён қилинаётган нутққа айнан тенг ва мувофиқ бўлавермайди. Баъзан бошқа бир кишининг нутқини тушунмаслик, бу нутқни бир томонлама, нотўғри тушуниш, сўз иллюзиялари ва бошқа шу кабиларнинг ҳосил бўлишига сабаб ҳам шудир. Пассив нутқнинг бу ҳусусиятлари идрок қилаётган кишининг ақли қай даражада етуклигига боғлиқ бўлади. Гапираётган киши ўз нутқининг мазмунини ва формасини шу нутқни тингловчиларнинг қай даражада идрок қилишини кўзда тутиб тузади. Чунончи, ўқитувчи ўз нутқининг ўқувчилар қанчалик тушуна олишини назарда тутиб, сўзлаётган нутқини шунга қараб тузади.
Ҳар бир киши пассив нутқни, актив нутққа қараганда, бирмунча олдинроқ эгаллайди. Ёш бола олдин катталарнинг гапини тушунадиган бўлади, сўнгра ўзи ҳам тилга кириб, гапира бошлайди. Худди шунингдек, бошқа бир тилни ўрганиш вақтида ўрганилаётган тилда актив нутқни эгаллаш пассив нутқни эгаллашга қараганда бирмунча кейинда қолиб бо­ради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish