Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


«КЕЙС-СТАДИ» МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИБ ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

«КЕЙС-СТАДИ» МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИБ ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ 
АСОСЛАРИ ДАРСЛАРИНИ ЎТКАЗИ УСЛУБИЁТИ 
Навруз-зода З.Б. 
“Иқтисодий билим асослари” фанини амалиёт билан боғлаган ҳолда ўқитиш муҳим 
аҳамият касб этади. Хорижий тажриба шундан далолат берадики, «кейс стади» усулидан 
фойдаланиш иқтисодиёт бўйича дарсларининг сифат ва самарадорлиги оширишини 
таъминлайди. 
«Кейс стади» инглизча сўз бирлиги ўзбек тилида «вазиятни ўрганиш» иборасини 
англатади. Умумий ўрта таълим тизимида бу усул берилаётган назарий билимларни амалиёт 
билан узвий боғлаган ҳолда ўқитиш, яъни ўқув жараёнида турли хилдаги амалий ҳодиса, 
муаммо ва воқеаларни кейс тарзида ифодалаб, дарс вақтида уни ўқувчилар билан бирга таҳлил 
қилишдан иборат. 
«Вазиятни ўрганиш» усули илк маротаба ўтган асрнинг бошларида тиббий ва 
ҳуқуқий билимларни эгаллаётган ўқувчиларга уларнинг билим олишларини янада самарали 
бўлишини таъминлаш мақсадида қўлланилган. Сўнгра АҚШнинг Гарвард университетида 
иқтисодий фанларни ўқитишда ҳам жорий қилина бошланди. Мазкур университет 
профессорларининг фикрига кўра, ўтилган мавзуни талабалар томонидан эслаб қолиш 
даражалари ҳар хил услубларда турлича бўлиб, вазиятли ўрганиш усулида, унинг амалий 
ахамиятлилиги туфайли, бу даража бошқаларга нисбатан анча юқори бўлади. 
Бу усулда ўтказилган дарс натижасида, ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш ва аналитик 
қобилияти ривожлантирилади; муаммоли вазиятдан чиқиш йўлини топишга кўмаклашилади; 
қарор қабул қилиш учун масъулиятни ўз бўйнига ола билиш, бошқа кишилар фикрларини 
қадрлаш ва фаол ҳаракат қилишларига ўргатилади.
«Вазиятни ўрганиш» усулида дарс ўтиш учун кейс ёки вазиятли масала тузиш 
керак бўлади. Уни тузиш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат: 
1. Кейс ёхуд вазиятли масала тузишнинг асосий мақсадини англаш. 
2. Ўқитиладиган фан ва унинг мавзусини танлаш. 
3. Мақсадли ўрганувчи гуруҳини белгилаш. 
4. Мавзуга оид маълумотлар тўплаш. 
5. Мавзуни тўлиқ ёритиш учун яна нималарни ўргатиш мумкинлигини аниқлаш. 
6.Бош қаҳрамонни ўйлаб топиш ёки корхонанинг иқтисодий муаммосини аниқлаш. 
7.Бош қаҳрамон ёки корхонанинг иқтисодий муаммоси тўғрисида ҳикоя ёзиш. 
8. Мавзуга оид вазиятли масаланинг муносиб турини танлаш. 
9. Мунозара учун савол ва топшириқларни тузиш. 
10. Муҳокама ва якунлаш жараёнини ишлаб чиқиш. 
Кейслар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин: 
•микро-кейс: вазият, ҳодиса, муаммо сони битта бўлиб, иштирокчилар сони жуда кам 
бўлади ва ўқув жараёнида қўллаш жуда қулай; 
•мини-кейс: ўрганилаётган муаммоли вазиятнинг бир неча хил кўринишларда намоён 
бўлиши ва иштирокчилар сони кўплиги билан изоҳланади; 
•умумий-кейс: турли хилдаги воқеа, ҳодисаларни турли хил кўринишларда намоён 
қилиб ўқув жараёнида фойдаланиш; 
•стратегик-кейс: воқеаларнинг бўлажак ҳолатини башоратига асосланган вазиятли 
масала; 
•классик-кейс: биринчи яратилган типлардан бўлиб, бўлаётган ҳодисанинг тўлиқ, 
ҳаққоний тасвирлашга асосланган кейс; 
•неоклассик-кейс: содир бўлаётган вазият, ҳодиса, муаммо ўқув жараёнига 
мослаштирилиши учун ҳаққоний ҳолат ўзгартирилган ҳолда кейс тузилади; 
•ўхшаш–кейс: ҳақиқатда бўлмаган, лекин ҳаётда содир бўлаётган воқеага мос равишда 
ишлаб чиқилган, ўқув жараёнида қўлланиши мумкин бўлган вазиятли масала. 
Вазиятли масала тузиш учун маълумотлар манбаси сифатида қуйидагилардан 
фойдаланиш мумкин:


128 
- оммавий нашрлар; 
- интернет маълумотлари
- корхоналар ҳисоботлари ва бошқа иш юритиш ҳужжатлари; 
-изланиш натижасида олинган ташкилотлар (муассасалар) маълумотлари; 
- махсус адабиётлар, дарслик, ўқув қўлланмалар, услубий кўрсатмалар ва бошқалар. 
«Вазиятни ўрганиш» усулида дарс ўтказиш 5 та босқичда кечади: 
1. Ўқувчиларни кейс билан таништириш. Вазиятни ўрганиш услуби тўғрисида 
ўқувчиларга маълумот бериб, уни ўтказиш босқичлари тушунтирилади. 
2. Ўқувчиларга кейс вазияти тўғрисида ахборот бериш. Ўқитувчи вазият бўйича қисқа 
маъруза қилади ёки ўқувчилар роль бажариш орқали вазиятни кўрсатадилар. 
3.Ўқувчиларни гуруҳларга бўлиш ва уларнинг вазиятни таҳлил қилишларини назорат 
қилиш. Ўқувчилар турли мезонлар орқали кичик гуруҳларга ажратилади, ўқитувчи 
ўқувчиларнинг кичик гуруҳларда ва якка ҳолда вазиятни таҳлил қилишларини назорат қилади. 
4.Вазият бўйича ўқувчилар фикрини билиш. Кичик гуруҳлардаги вакиллар фикри, якка 
ҳолда ўтказилганда, ҳар бир ўқувчи фикри ёзма иш, оғзаки ва кўргазма шаклида ўрганилади. 
5.Таҳлил натижаларини умумлаштириш. Ўқувчиларнинг вазият бўйича фикрлари 
ўрганилгач, синфхона бўйича ягона тўхтамга (хулосага, фикрга) келинади. Ҳар бир 
ўқувчининг фаоллиги, билими фикр билдиришига кўра баҳоланади. Масалан, ҳар бир ўқувчи 
билимига ушбу машғулот бўйича энг юқори 5,0 балл белгиланган. Ўқитувчи гуруҳ аъзолари 
тахминан 6 кишидан иборат гуруҳга 26,4 балл белгилади. Бунда, 1-вариант: ўқувчилар 
келишган ҳолда, жами баллни ўзаро тақсимлаб оладилар, 2-вариант: гуруҳдаги ҳар бир 
ўқувчига жами баллни ўқитувчи ўзи тақсимлаб беради. Иккала вариантда ҳам гуруҳдаги ҳар 
бир ўқувчига бир хилда балл тақсимланиши мумкин (4,4 баллдан) ёки энг фаол ва билими 
юқори ўқувчиларга юқорироқ, қолганларига пастроқ балл белгиланиши мумкин (5,0; 4,8; 4,5; 
4,3; 4,1; 3,7 ёки бошқа хилда). 
Вазиятли масалаларни уч услубда таҳлил қилиш мумкин: 
1.Якка тақдимот услуби. 
2.Турли роллар ўйинлари услуби. 
3.Гуруҳли баҳс услуби. 
Якка тақдимот услубида ўқувчиларга мини-кейс маълумотлари етказилади. Ушбу 
вазиятга нисбатан ҳар бир ўқувчи ўз фикрини оғзаки ёки ёзма шаклида билдиради. Бу услубда 
ўқувчи билдириладиган фикрни аввал ёзма шаклида ифодалаб, сўнг ёзилган матнни барчага 
ўқиб эшиттириши самарали ҳисобланади, чунки бунда фикрлар кетма-кетлиги мукаммал 
тузилиб, матн мазмунли ва равшан бўлади. 
Турли роллар ўйинлари услубида ўқувчиларнинг ўзлари содир бўлаётган ёки 
бўлиши мумкин бўлган воқеа, ҳодиса, вазиятни тасвирлаб берадилар. Ролли ўйинларни 
ўтказиш хусусияти шундан иборатки, бунда ўқувчиларнинг ўзлари вазиятли масалада 
бевосита қатнашиб, турли ролларни ижро этадилар. Сўнгра ушбу вазият бўйича, бажарилган 
роллари бўйича ўзларининг муносабатларини якка ёки гуруҳли тақдимот шаклида 
билдирадилар. Баъзан, ролли ўйинлар ўтказилгач, ўқувчилар фикрларини аниқлаш мақсадида 
кичик гуруҳлардаги баҳслар ҳам ташкил қилиниши мумкин.
Гуруҳли баҳс услубида ўқувчилар кичик гуруҳларга ажратиб, уларнинг ҳар бирига 
умумий ёки алоҳида вазиятли масала топширилган ҳолда, уларнинг фикрлари тингланади. 
Муаммоли вазият топширилгандан сўнг, гуруҳда мунозара бўлиши учун муайян вақт 
берилади. Сўнгра, гуруҳдагилар бир фикрга келганларидан сўнг, улар орасидан бир ўқувчи 
гуруҳ хулосасини билдиради, гуруҳнинг қолган ўқувчилари қўшимча фикрларини айтишлари 
мумкин. Ҳар бир гуруҳдаги ўқувчилар сони 4-6 кишидан иборат бўлгани маъқул. Гуруҳ 
аъзолари кам бўлганда, фикрлар кам бўлиб, баҳс, мунозара юқори даражада бўлмайди. 
Гуруҳдаги ўқувчилар сони жуда кўп бўлса, айрим ўқувчилар фаоллиги пасаяди ва бир-бирига 
халақит беришади. Тақдим этиладиган вазиятли масала ҳар бир гуруҳ учун ягона белгиланиб, 
ўқувчиларни гуруҳларга ажратмасдан аввал ҳам уларга тарқатиб бериш мумкин ёки ҳар бир 


129 
гуруҳга алоҳида муаммоли вазият белгиланиб, ўқувчилар гуруҳларга ажратилгандан сўнг ҳам 
вазиятли масалани мазмуни билан уларни таништириш мумкин.
Шундай қилиб, “Иқтисодий билим асослари” фанини вазиятни ўрганиш усулида ўқитиш 
тажрибаси шуни кўрсатадики, мазкур усулда дарс жараёнини ташкил этиш бозор иқтисодиёти 
талабларига жавоб бера оладиган, назарий билимларни амалиётда қўллай биладиган 
иқтисодий билимдон ёшларни тайёрлашда самарали педагогик технология ҳисобланади. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish