Унгача ўқувчилар табиатга оид билимларни табиатшунослик дастури бўйича
1-5 синфларда олганлар. Уларга модда, ҳодиса, жисм,
атмосфера босими, магнит ва
электр ҳодисаларидан намуналар бошланғич тарзда берилган.
Атом тузилишини ўқувчилар 7 синфда ўрганишади. Бундан ташқари 7 синфда
электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар мавзуси ўтилганда, 6 синфда ўтилган
механик тебранишлар ва тулқинлар, товуш тулқинлари эсга олинади, бу
ҳодисаларнинг қонуниятлари электромагнит тебранишларга ҳам умумий ҳолда
тегишли эканлиги таъкидланади.
6 синфда ўрганилган механик ҳаракат, текис ва нотекис ҳаракат, тебранишлар
ва тўлқинлар 8 синфда бир мунча чуқурроқ ва кенгроқ ўрганилади.
Ёруғлик табиати, радиактивлик ҳодисаси, атом ва ядро тушунчалари, коинот
физикаси 9 синфда батафсил тушунтирилади.
Молекуляр кинетик ва электрон назария элементларини ўрганишда уларнинг
асосий қонун қоидалари қараб чиқилади, ўрганиладиган ҳодиса ва
тушунчаларни
тушунтириш ёки кўргазмали қилиш учун шу назариялардан маълумотлар
қўлланилади. Биринчи босқичда физика курси тузилишининг янги концепциясини
қабул этишда бу концепцияга асосан курс фақат соддалик, тушунарлилик белгиларига
қараб танланган хусусий фактлар бўлагинигина ўргнишга бақишланган бўлмай, балки
бутун, мантиқий боғланган курс бўлиши керак, унинг мазмуни айрим назарий
умумлаштиришлар қилишга имкон бериши керак. Бунда баён этишнинг
тушунарлилиги шу ёшдаги ўқувчилар учун кераклича соддалаштирилган бўлиши
керак ва шарт. Физик назариянинг ролини кучайтиришда ўрганиладиган ҳодисаларни
микродаражада тушунтиришга, яъни ҳодисаларни ҳозирги
замон талаби даражасида
илмий тушунтиришга, шарҳлашга имкон беради.
Политехнизм принципини амалга оширишда асосий диққатни фан-техника
тараққиётининг асосий йўналишларига қаратишни, лекин уларда ўз навбатида
физиканинг хусусий техник қўлланишларини ўрганадиган маълум миқдорда рационал
танланган техниканинг физик асослари мақсадга мувофиқлик деб тан олинган.
Асосий материални тушунишга ёрдам берадиган, ўқувчиларга тушунарли, қизиқарли,
ҳозирги замон техникасида кенг тарқалган мисоллар асосида техник объектларни
мустақил ўрганиш кучайтирилган.
Молекуляр кинетик назариянинг асосий қонун қоидаларини курснинг биринчи
босқичига кўчирилиши ўқувчиларнинг физик ҳодисаларни мустақил тушунтириш
маҳоратларини ўстиришга ва физикани ўрганишга бўлган қизиқишини оширишга
ёрдам беради.
Модда тузилиши ҳақидаги маълумотларни ўрганиш кетма-кетлиги молекула -
атом – атом тузилиши – уни ҳосил қилган зарраларнинг хоссаларини ўқувчиларга
тушунарли ҳолда баён этиш фаннинг ривожланиш тарихини ҳам кўрсатишга
имкон
беради.
Иккинчи
босқичнинг
масалалари
фундаментал
назариялар
асосида
ўқувчиларни физикадан систематик билимлар билан қуроллантириш, физик билимлар
ривожланиши давомида назария ва амалиётнинг боғлиқлигини очиб бериш, фактлар,
гипотеза, қонунлар, тажрибада текшириш ва назарияни амалда текшириш, фаннинг
халқ хўжалиги ва турмушда қўлланилиши принципларини тушунтириш асосида
шаклланган.
Ҳозирги замон мактаб физика курси иккинчи босқичда фундаментал
назариялар асосига қурилади. Классик механика, молекуляр физика, электродинамика
ва квант физикаси каби ҳар бир фундаментал назария турли даражадаги назарий
умумлаштиришларга эга. Яъни:
а) назариянинг асоси – тажриба фактлари, асосий физик тушунчалар ва физик
ҳодисаларнинг
идеаллаштирилган модели;
б) назариянинг ядроси – принциплар ва қонунлар
в) назариянинг хулосалари
г) назариянинг қўлланилиши – масалалар ечиш, лаборатория ишлари, физик
тажрибалар ва назариянинг саноатда, халқ хўжалигида ва
турмушда амалий
қўлланилиши.
Агар биринчи босқичда мактаб ўқувчилари асосан ҳодисалар ва уларни илмий
тушунтиришни ўрганишса, иккинчи босқичда эса улар юқоридагилардан ташқари
назарий хулосалар қилишни ва уларни ишончлилик даражасини баҳолашни
ўрганадилар.
Мактаб физика курсида назария ролининг кучайиши физик тажрибани
такомиллаштириш билан чамбарчас боғланган. Физик тажрибалар ўқитувчи қўлида
фақат кўрсатмалилик воситаси бўлиб қолмай, шу билан бирга ўқувчилар томонидан
назарий хулосаларни текшириш усули сифатида ҳам фойдаланилмоқда. Бу
демонстрацион тажрибалар, фронтал лаборатория ишлари ва физик амалиёт ўқув
дастурининг мажбурий қисми бўлиб қолганлигида ҳам ифодаланади.
Лаборатория ишларида техник қурилмалар, электр занжирлар, асбоб-
ускуналарни лойиҳалаш ва йиқиш, уларнинг ишлаш жараёнларини ўрганиш
политехник таълимни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади Бу йўналиш
ҳозирги вақтда жадал ривожланиб бормоқда.бу ҳозирги
замон техникаси ва
электроникаси ютуқларини физика ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш йўлларидан бири
ҳисобланади.
Мактаб ўқувчиларини фақат назарий тайёрлашгагина эмас, балки амалий
тайёрлашга ҳам талаб кучайиб бормоқда. Амалдаги дастур ўқувчиларда физика
ўқитиш жараёнида шаклланиши лозим бўлган бир қатор аниқ амалий маҳоратларни
кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: