Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номли жиззах давлат педагогика


Ижодий қобилиятларни ривожлантириш



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/32
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#112359
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
kvant fizikasi

Ижодий қобилиятларни ривожлантириш. Мактаб ўқувчиларининг ижодий 
қобилиятларини ўстириш ўқитишнинг бош масалаларидан биридир. Турли-туман, 
чуқур ва мустаҳкам билимлар, маҳорат ва кўникмалар, малакалар, билишга 
қизиқтириш, қизиқувчанлик, ташаббускорлик, жонбозлик, максимал мустақиллик, 
масалаларни ҳал этишда аниқ бир мақсадга интилувчанлик ва талабчанлик ижодий 
қобилиятларнинг заминларидир, ижодий қобилиятларнинг ўзлари эса инсон руҳий 
кучининг кўрсаткичидир. 
Ижодкорлик – инсон активлиги ва мустақиллигининг олий шаклидир. Ижодий 
қобилиятлар – бу янгилик яратиш зарурлиги ва мумкинлигини тушуниш, муаммони 
ифодалай олиш, гипотезани илгари суриш учун керак бўлган билимларни ишга сола 
билиш қобилиятлари, гипотезани назарий ва амалий тасдиқлаш, муаммони ҳал 
этишни излаш ҳамда топиш, натижада янги илмий кашфиёт, ихтиро, санъат асари, 
масалаларни ҳал этиш ва бошқаларни яратиш қобилиятларидир. 
Ижодий фаолият ҳамма руҳий кучларнинг зўриқиш ишлари, инсоннинг олий 
даражада аниқ бир мақсадга интилувчанлиги, илҳомланиши, руҳий кечинмаси, 
муаммони жон жаҳди билан ҳал этиш истаклари билан белгиланади. 
Ижодий фаолият ўзида ҳодисаларни кузатишни, муҳимларини ажратишни ва 
танлаб эслаб қолишни, иродавий кучланишни, жавоб топиш учун талабчан бўлишни, 
диққатни бир жойга тўплаш ва бошқасига ўтказишга оптимал қўша олишни 
ифодалайди. Ижодий қобилиятлар амалда ҳосил бўлган мавжуд билимлар 
системасидан четга чиқишга, ҳодисаларни янгича, одатдагидан ташқари нуқтаи 
назардан кўришга, қарама-қаршиликларни тушунишга, уларни ҳал этиш усулларини 
топишга имкон беради.
Ижодий жараённинг муҳим ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у объектив 
ва субъектив томонларга эга. Объектив ижодкорлик сўнгги маҳсулотнинг янгилиги ва 
қиймати билан аниқланади, унинг натижаси илмий янгилик, ихтиро, асар ва бошқалар 
бўлиши керак. Ижодкорлик жараёнининг ўзи субъектив ўтади. Маҳсулотнинг 
янгилиги, илҳомланиш ҳолати, тахминнинг тўсатданлиги фақат субъектив характерга 
эга бўлиши мумкин. Бу ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга 
имкон беради. Бунинг учун педагогик жараённи шундай ташкил этиш керакки, 
ўқитувчига маълум бўлган нарсалар ўқувчиларга янгилик, кашфиёт бўлсин. 
Дарсда янги материални баён этишда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг савол-
жавобли суҳбати ва муомалали усул энг яхши усулдир. 
Ўқитувчи шуни эсдан чиқармаслиги керакки, ўқитиш жараёнида ўқувчилар 
ижодий қобилиятларини ўстира бориш билан ҳозирги замоннинг энг муҳим 
муаммоларидан бири бўлган юқори даражали қобилиятларга эга бўлган ижодий актив 
одамларни тайёрлаш муаммосини ҳал этишга ёрдам берган бўлади. 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish