ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ
Андижон вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ”Умумий ўрта
таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий
этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги (06.07.2020й., 422-сон) қарори мазмун-
моҳиятини ўрганиш ва ижросини ташкил қилиш бўйича кўргазмали-услубий
қўлланма
Андижон-2020
|
Тайёрловчи-муаллиф: Қ.ИБАЙДУЛЛАЕВ,Ижтимоий-иқтисодий фанлар
методикаси кафедраси профессори, фалсафа фанлари
номзоди.
Тақризчилар: У.Сотволдиев, Ижтимоий-иқтисодий фанлар методи-
каси кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди.
Қ.Одилов, Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси
кафедраси доценти фалсафа фанлари номзоди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Миркомиловнинг умумий таҳрири остида тайёрланди.
Мазкур кўргазмали-услубий қўлланма Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасида кейинги уч йилда олиб борилаётган давлат сиёсатининг туб мазмун-моҳиятини, унинг аҳамиятини, долзарблигини ўсиб келаётган ёш авлодга, ўқувчиларга, уларнинг устозу мураббийлари бўлган –ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналарга ҳамда кенг аҳоли қатламларига етказиш, ижросини самарали, масъулият билан ташкил қилиш муҳим эканлигига таъминлаш мақсадида тайёрланди.
Рисола Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедрасида муҳокама қилинда, Андижон вилояти ХТХҚТМОҲМ илмий кенгашида ( 2020й., ” “ июль., баённома- ) маъқулланди ва нашр этишга тавсия қилинди.
С Ў З Б О Ш И
Маълумки, дунёдаги глобаллашув жараёнлари шиддат билан ривожланмоқда. Бундай тезкор ўзгаришларни ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий соҳаларда яққол кузатиш мумкин. Шубҳасиз, барча жабҳалардаги ислоҳотларнинг муваффақияти замирида ёш авлоднинг қандай даражада билим, тарбия олганлиги муҳим аҳамият касб этади, албатта.
Табиийки, Янгиланаётган Ўзбекистонда сўнги уч йил мобайнида ислоҳотлар жадал олиб борилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларидаги вазифаларни бажариш мақсадида ”Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-5812., 06.09.2019й.), Ҳаракатлар стратегиясининг ”Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури (ПФ-5953., 02.03.2020й.) тўғрисидаги Президент Фармонлари қабул қилинди.
Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 23-августидаги янги ўқув йилига бағишланган видеоселекторда ҳамда жорий йилнинг 24-январидаги анъанавий Олий Мажлисга мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсатида улкан ўзгаришлар бўлишини такрор-такрор таъкидлаб ўтди. Ўзбекистонда Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантиришга мўлжалланган Концепциялариниг қабул қилиниши бунинг ярқин мисолидир.
Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг ”Умумий ўрта таълим муассасаларида ”Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” (06.07.2020й.,422-сон) қарори қабул қилинди. Қарор билан ”Тарбия” фанини яратилишини мувофиқлаштирувчи (раҳбар-Халқ таълими вазири Ш.Шерматов) ва тузувчилар (раҳбар-Халқ таълими вазирининг ўринбосари Д.Кенжаев) гуруҳлари таркиби ҳамда “Тарбия” фани концепцияси (5та боб,22 банд) тасдиқланди.
Қарорнинг ижроси икки босқичда амалга оширилади: 2020\2021 ўқув йилидан - 1-9 синфларда, 2021\2022 ўқув йилидан эса 10-11 синфларда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Халқ таълими вазирликларига қисқа муддатда бажарилиши лозим бўлган вазифалар юклатилган. Фикримизча, таълим соҳасидаги янги, масъулиятли вазифаларни сифатли ва самарали бажарилишини таъминлаш учун, унинг ижрочиларидан бошлаб иштирокчиларигача ушбу муҳим, тарихий қарорнинг мазмунини, аҳамиятини яхшилаб англаб олишлари даркор.
Умид қиламизки, биз тайёрлаган иҳчамгини кўргазмали услубий қўлланмадан ўқитувчилар, профессор-ўқитувчилар, ёшлар таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган фидойи тарғиботчилар замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
Муаллиф.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ”УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “ТАРБИЯ” ФАНИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ (06.07.2020й.)қарори.
МАҚСАД: Умумтаълим муассалари ўқувчиларининг ёши ва психофизиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг онгига умуминсоний қадриятлар, юксак маънавиятни сингдириш, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда маънавий-тарбиявий ишларни янгича ташкил қилиш.
- 2020\2021 ўқув йилидан 1-9 синфларда;
-2021\2022 ўқув йилидан 10-11 синфларда жорий қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |