Йиғилиш раиси: Л.Усмоналиев
Котибаси: Х. Жумаева
Yo’l harakati va
yong’in xavfsizligi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикасининг Хукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 12-сон, 75-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 459-модда; 2007 й., 9-10-сон, 86-модда; 41-42-сон, 419-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва бу борада ягона давлат сиёсатини юритиш, йўл ҳаракати қоидаларини халқаро «Йўл ҳаракати ҳақидаги» Конвенция талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ҳамда «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Йўл ҳаракати қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2001 йил 1 мартдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу Қоидалар талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, корпорациялар, уюшмалар, концернлар ва бошқа ташкилот ва муассасалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Йўл ҳаракати қоидалари амалга киритилиши муносабати билан йўл ҳаракатининг ташкил этилишини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган барча ишларни амалга ошириш чора-тадбирларини белгиласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда мактабгача болалар муассасалари тарбияланувчиларига, мактаб ўқувчиларига Йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш дастурини уч ой муддатда қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорацияси, Тошкент автомобиль ва йўллар институти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий кенгаши Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ҳайдовчиларни тайёрлаш, ва уларнинг малакасини ошириш ўқув дастурларининг ушбу Қоидалар асосида қайта ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари ушбу Қоидаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ишларини амалга оширсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Йўл ҳаракати қоидаларини нашр этилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў.Т. Комилов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 11 декабрь,
472-сон
Quva tumani XTB ga qarashli 15-umumiy o’rta ta’lim maktabi
___ sonli
BUYRUG’I
___.__________ 201__ Guliston qishlog’i
Do'stlaringiz bilan baham: |