Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТНИ ТАМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН КОНСТИТУЦИЯ НОРМАЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ



Download 0,67 Mb.
bet9/15
Sana14.04.2022
Hajmi0,67 Mb.
#552761
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Конс - 2017

ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТНИ ТАМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН КОНСТИТУЦИЯ НОРМАЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Одил Ҳасанов,
ЎзР ИИВ академияси
мустақил тадқиқотчиси
Атроф табиий муҳитга турли хил хавф-хатарлар кучайиб бораётган кишилик жамияти тараққиётининг бугунги кун глобаллашув шароитида табиат объектлари ва инсон саломатлигига етказилаётган бу таъсирни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишда экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ўзига хос хусусиятларини таҳлил этиш илмий назарий, экология қонунчилигини такомиллаштириш ва амалиётда ушбу хавф-хатарни бартараф этиш нуқтаи-назаридан алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, экологик хавф-хатардан ҳимояланиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи экологик ҳуқуқий нормаларнинг мукаммаллиги, ушбу нормалар томонидан экологик муносабатларнинг батафсил тартибга солиниши атроф табиий муҳитнинг ҳолатини муҳофаза қилишни таъминлашнинг самарали воситаси ҳисобланади.
Экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормаларнинг мазмун-моҳиятини талқин қилишда, аввало, экология ҳуқуқининг муҳим манбаи бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мурожаат этиш зарур. Экология ҳуқуқига доир махсус илмий манбаларда ҳақли равишда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – бошқа соҳа ижтимоий муносабатлар сингари экологик муносабатларни тартибга солишда ҳам муҳим ва асосий ҳуқуқий манба ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши бутун қонунчилик, шу жумладан экологик қонунчилик шаклланишида ҳам муҳим қадам бўлди1.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида биринчи навбатда давлатнинг экологик сиёсати соҳасидаги асосий қоидалар мустаҳкамланган. Экология ҳуқуқига доир махсус илмий адабиётларда ҳақли равишда таъкидланганидек, унда инсоннинг экология соҳасидаги уч қиррали фаолияти тартибга солинган: табиатдан фойдаланиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш2. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фуқароларнинг экология соҳасидаги бурчлари(50-модда), мулкдан фойдаланишда экологик талабларни инобатга олиши(54-модда), табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи(55-модда), экология соҳасидаги давлат ҳокимияти органлари(80-модда), маҳаллий давлат ҳокимият органларининг ваколатлари(100-модда) каби масалалар ҳам ўз аксини топган.
Экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормаларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида фикр юритганда асосий эътиборни ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захираларнинг умуммиллий бойлик эканлигини эътироф этувчи, шунингдек, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги талабини мустаҳкамловчи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддага қисқача тўхталиб ўтиш муҳимдир. Хусусан, Ш.Х.Файзиев ушбу конституциявий қоиданинг аҳамиятини қуйидагича изоҳлайди: биринчидан, мустақиллигимизнинг моддий асосини ташкил этувчи табиий бойликлар халқимизнинг бойлиги, мулки эканлиги, иккинчидан, табиий ресурслардан фақат оқилона фойдаланиш зарурлиги; учинчидан, республикамиз табиати давлат муҳофазасига олинганлиги, яъни экологик-ҳуқуқий муносабатларни давлат томонидан кафолатланиши каби муҳим тамойилларни мустаҳкамлайди1.
Демак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормаларнинг белгиланганлиги фуқаролар зиммасига атроф табиий муҳитни асраб-авайлаш, ундан фойдаланишда кам зарар етказиш, илмий асосланган ҳолда фойдаланиш сингари катта масъулият юклайди. Экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга бағишланган ҳуқуқий нормаларнинг Конституция даражасида белгиланиши уни экология ҳуқуқининг марказий принципларидан бирига айлантиради ва бундай талабни нафақат табиатдан махсус фойдаланувчилар, балки барча фуқаролар зиммасига юклашни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бошқа нормаларини талқин этиб айтиш мумкинки, унда ҳар бир фуқаро миллий бойлик бўлган табиий ресурслар тўғрисида ҳар қандай ахборотни суриштириши, олиши ва тарқатиши мумкин(29-модда), табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этиш бўйича жамоат ташкилотларига бирлашиш, атроф-муҳитдан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган тақдирда суд ҳимоясидан фойдаланиши мумкин(43-модда), шунингдек, атроф табиий муҳитга нисбатан фуқаролар эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурлиги(50-модда), маҳаллий хокимият органлари атроф-муҳитни муҳофаза қилишлари лозимлиги(100-модда) каби қоидалар ўз ифодасини топган.
Атроф табиий муҳитни конституциявий нормалар асосида муҳофаза этиш заруриятини фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқлари, уларнинг табиатни муҳофаза этиш мажбуриятлари, давлатнинг табиатни муҳофаза этишдаги вазифалари, умуман шахс – жамият - давлат ўртасидаги экологик муносабатларнинг конституциявий асосда, яъни Конституция нормалари билан тартибга солиниши зарурлиги билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг конституциявий нормалар асосида тартибга солишнинг асосий сабабини экологик муносабатларнинг ҳозирги даврда ўта кескинлашганлигидан, унинг миллий хавфсизликка жиддий хавф-хатар солаётганлигидан, экотизмнинг йилдан-йилга бузилиб бораётганлигидан излаш ўринлидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида экологик ҳуқуқ-тартиботни тўла таъминлашга оид қоидалар етарли даражада кўзда тутилмаганлигини инобатга олган ҳолда ушбу камчиликни келгусида бартараф этиш зарур. Экологик ҳуқуқ-тартиботнинг конституциявий нормаларидан бири сифатида унда ҳозирги ва келажак авлод манфаатларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари, хўжалик ва ҳарбий фаолиятга нисбатан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда инсонлар саломатлиги ва ҳаётининг устуворлигини мустаҳкамлашга бағишланган нормалар жой олиши ўринли бўларди.
Таклиф қилинаётган яна бир конституциявий норма ўз моҳиятига кўра экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда давлат бошқаруви моҳиятини тавсифлаши лозим. Атроф табиий муҳит ва инсон саломатлигига етказилган зарар - экологик ҳуқуқ-тартибот бузилишининг салбий натижаси ва инъикосидир. Ушбу қоидани Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қуйидаги қоида шаклида таърифлаш тўғри бўлар эди: “атроф табиий муҳит ва инсон саломатлигига экологик ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарар уни содир этувчи томонидан тўла равишда қопланиши шарт”.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish