Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


БОЛАЛАР ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ



Download 0,67 Mb.
bet10/15
Sana14.04.2022
Hajmi0,67 Mb.
#552761
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Конс - 2017

БОЛАЛАР ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ
Гулчеҳра Умаралиева,
ЎзДСМИ катта ўқитувчиси
Давлат боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, камситилишига йўл қўймаслик, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда бош ислоҳотчи ҳисобланади ҳамда болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлайди, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашади. Мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ҳимояси кафолатлари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ўзбекистон болалари жисмонан ва маънан етук бўлиб вояга етиши, жаҳон стандартлари даражасида билим ҳамда тарбия олиши, орзу-мақсадларига эришиши учун ҳамма шароитлар яратиб берилмоқда.
Буларнинг барчаси халқимизнинг эзгу-ниятлари, орзу-интилишлари, қолаверса, фарзандларимизнинг соғлом ва ҳур фикрли авлод сифатида камол топишига қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боби “оила”га бағишланган 65-моддасида “Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”, деб болаларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган.
2016 йил Ўзбекистон Республикасида «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан «Соғлом она ва бола йили» давлат дастуридаги “оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш”1 тўғрисидаги бандлари ҳам давлатимизда она ва бола соғлигига катта эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари, жумладан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси, халқаро миқёсда эса “Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция” орқали кафолатланади. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқи эканлиги, бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят ҳисобланиши таъкидланган.
Боланинг ҳуқуқи у билан бирга туғилади, дейиш мумкин. Чунки, ҳар бир бола туғилган пайтдан эътиборан фамилия, исм, ота исми олади, миллати ва фуқаролигига эга бўлади. Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси, ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, суд томонидан амалга оширилади.
Исломда ҳам бола ҳуқуқлари ва фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор берилгани кўплаб манбаларда айтиб ўтилган. Жумладан, муқаддас китобимиз “Қуръони каримда”да ҳам насаб ҳақи, насабни сақлашда никоҳнинг ўрни, насабни сақлашда никоҳдаги тенглик эътибори каби масалалар муҳокама этилади. Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат киладилар: “Фарзандларингизга илтифот кўрсатинг, ота-онангизнинг сизда ҳақлари бўлгани каби фарзандларингизнинг ҳам сизда ҳақлари бор(Табароний ривояти). Ушбу ҳадисга мувофиқ равишда гўдакка чиройли исм қўйиш, илм ва маърифатли қилиш, хулқ-атворини гўзал фазилатлар билан безаш ва касб-ҳунар ўргатиш боланинг ота-онадаги ҳақларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло лутф марҳамати ила берган фарзандларни мурғаклик давридан бошлаб тарбия килиш, уларни озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш ҳам ота-онанинг вазифаси ҳисобланади.
 Фарзанд ҳуқуқларидан яна бири ота-она фарзандига ҳаётнинг ҳар соҳасида қоқилиб сурилмаслиги, ўз ўрнини муносиб эгаллаши учун таълим беришларидир. Ҳар бир фарзандни ўз салоҳиятига кўра илм ва ҳунарга йўллаш билан ота-оналар болаларининг тез камолга етишига ёрдам қилган бўладилар. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” асарида “нафақат уйда, даладаги ишларнинг ҳам катта қисми аёлларимиз елкасига тушаётганини кўлимизни кўксимизга қўйиб айтишимиз керак. Таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам, биринчи навбатда, ким хизмат қиляпти – аёллар”, дея билдирган фикри жамиятимизда аёлларга бўлган юксак эътиборни кўрсатади.1 Чунки, илм-фан соҳасида орқада қолиш ота-онани, фарзандларни ҳам ҳаётларининг мазмунсиз ўтишига олиб келади. Шу сабабли ҳам ота-онанинг энг аввало, ўзлари юксак маърифат эгаси бўлишлари тақозо килинади.
Айни чоғда мамлакатимиз болалар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир барча асосий халқаро ҳужжатларга қўшилган. БМТнинг “Балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир минимал стандарт қоидалари”(Пекин қоидалари, 1985 йил) ҳамда “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш учун бош тамойиллари”(Ар-Риёд бош тамойиллари, 1990 йил) шулар жумласидандир.
Шу ўринда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция ва унинг қабул қилиниш тарихи ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. 1979 йил, яъни Халқаро болалар йилида жаҳоннинг турли мамлакатлари ҳукуматлари тавсиялари асосида тузилган мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ 10 йил давомида дунё бўйича бола ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни ўрганди. Натижада 1989 йил 20 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияни қабул қилди. Шундан эътиборан, бола ҳу­қуқлари ҳимояси кафолати бутун дунёда таъминланди, бу борада халқ­аро механизм вужудга келди.
Президентимиз таъкидлаганидек “бугунги кунда аксарият давлатларнинг мафкураси умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланади. Уларда тинчлик ва тараққиёт, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлиги, миллий ва диний тотувлик ғоялари устувордир”1. Конвенция муболағасиз бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатлари мустаҳкамланган муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, иштирок этувчи мамлакатлар унинг қоидаларини қатъий бажариши шартлиги белгиланган. Ушбу санадан эътиборан, бола ҳуқуқлари дунёнинг қайси минтақасида бузилмасин, уни ҳимоя қилиш борасида халқаро имконият вужудга келди.
Конвенция бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатлари мус­таҳкамланган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Конвенция ривожланишнинг турли босқичларида болалар фаровонлиги мезонларини аниқлаб берувчи ягона халқаро ҳужжат, шунингдек, унда иштирок этувчи мамлакатлар унинг қоидаларини бажаришлари қатъий белгиланган расмий ҳуқуқий дастурдир. Аҳамиятли томони, ҳар бир давлат Конвенция меъёрларини бажаришда ўзига хос миллий хусусиятларни назарга олиш ҳуқуқи ва имкониятига эга.
Хусусан, Кайковуснинг “Қобуснома асарининг “Фарзанд парвариш қилмоқ зикрида” бобида шундай дейилади: “Эй фарзанд агар фарзандинг бўлса, анга яхши от қўйғил, нединким, отадин фарзанд ҳақларидин бири унга яхши от қўймоқдур”. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги (Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2007 йил 1 декабрда маъқулланган) қонунининг боланинг индивидуалликка ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқи кафолатлари тўғрисидаги 9-моддасида алоҳида таъкидланганидек “ҳар бир бола туғилган пайтдан эътиборан фамилия, исм, ота исми олиш, миллати ва фуқаролигига эга бўлиш ҳуқуқига, шунингдек уларни сақлаб қолиш ҳуқуқига эга”.
Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг боланинг яшаш ҳуқуқи кафолатлари тўғрисидаги 8-моддасида “яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Давлат соғлом боланинг туғилиши ва ривожланишини таъминлаш учун шароит яратади, деб белгиланган.
Маълумки, бола ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Унга мувофиқ болада туғилиши биланоқ инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ, эркинликлари вужудга келади ҳамда улар давлат томонидан кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, болалар ота-оналарининг келиб чиқиши ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар. Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалда бўлган қонунчилик Конституциямиз нормаларини “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияга мувофиқ ҳолда такомиллаштиришга йўналтирилган.
Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидан бораётган мамлакатимизда "Инсон манфаатлари йили", "Оила йили", "Аёллар йили", "Соғлом авлод йили", "Оналар ва болалар йили", "Меҳр ва мурувват йили", "Сиҳат-саломатлик йили", "Ҳомийлар ва шифокорлар йили", "Ижтимоий ҳимоя йили", "Ёшлар йили" бўйича қабул қилинган махсус давлат дастурлари доирасида кенг қамровли чора-тадбирлар комплекси ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналиши болалар ва ёшларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай ва энг яхши шароитларни яратиш, шунингдек кўп болали оилаларни, етим болаларни ва оила муҳитидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish