Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларни


 Махсус мактабларда қўл мехнатининг ташкил этилиши ва уларнинг



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/98
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#98466
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   98
Bog'liq
aqlij rivozhlanishida muammosi bolgan bolalar boshlangich talimi nazariyasi va metodikasi

8. Махсус мактабларда қўл мехнатининг ташкил этилиши ва уларнинг 
кулланиш методикаси. 
Дастурда кул мехнати машгулотларини ташкил этишнинг икки шакли 
белгилангандарс ва экскурсия
Машгулотларнинг асосий шакли дарсдир. Одатда бошлангич синфларда у ѐки 
бу тартибда утилганларни такрорлаш, кул мехнати дарсларининг маълум бир 
вактини унумли фойдаланиш, махсулотни тайѐрлаш буйича амалий ишга ажратиш 
каби аралаш турдаги дарслар кулланилади. 
Кул 
мехнати 
дастури 
буйича 
укув 
материаллари 
укувчиларнинг 
мустакилликлари аста-секин усиб боришини таъминловчи маълум бир тизимда 
тузилган. Дарснинг аник вазифаларига боглик холда укитувчи янги маълумотлардан 
хабар беришга ѐки уларни такрорлашга, машкларга, мустакил амалий ишга маълум 
хажмдаги вактни ажратиш лозим. 
Экскурсиялар. Дастур буйича табиатга ва мактаб устахоналарига бир нечта 
экскурсияларни уюштириш кузда тутилган. Бу экскурсиялар, одатда, мавзуни 
урганишнинг дастлабки даврида утказилади, экскурсиялар укувчиларни янги укув 
материалини кабул килишга тайѐрлаш учун хизмат килади. 
Табиатга уюштириладиган экскурсиялар укувчиларнинг янги укув материал 
буйича билимларни тулдириш максадида олиб борилади. 
Табиатга уюштириладиган экскурсиялар укувчиларнинг табиат хакидаги 
билимларини тулдириш ва буюмларни ясаш учун ашѐ йигиш максадида олиб 
борилади. Мактаб устахоналарига ташриф буюришдан олдин укитувчига шу 
мактабнинг юкори синф укувчилари эгаллаѐтган у ѐки бу касб хакида гапириб 
беришга ѐрдам беради. Экскурсияларни утказишнинг самарадорлиги уларни тугри 
ташкил килишга боглик булади. Биринчи навбатда укитувчининг узи экскурсия 
утказиладиган жойни бориб куриш лозим. Богда ѐки урмонда кандай кушлар ва 
хашаротларнинг учраши, кандай утсимон усимликлар, дарахтлар, буталарнинг 
усиши, кандай меваларни бу ерда йигиб олиш мумкинлигани у куриб чикиши керак. 
Бу тахминий ташриф укитувчига экскурсияни утказиш режасини унинг йуналишини 
тузиб олишга, болалар учун топширикларни аниклаб олишга ѐрдам беради. 
Болаларнинг устахоналарга боришларидан олдин укитувчининг узи у ерга бориб 
келиши, мехнат укитувчиси билан у укувчиларга нимани курсатмокчи эканлиги 


156 
хакида сухбатлашиб олади. хар бир экскурсиядан аввал укувчилар билан унинг 
мавзуси ва максади хакида сухбат утказилади. 
Шундай килиб, 1-синфда богка боришдан олдин укитувчи болаларни табиий 
материалдан булган ишламаларнинг бир нечтаси билан таништирилади, шаклнинг 
нимани тасвирлаѐтганини таний олишга, материални аниклаб олишга, богда нимани 
ва нима максадда териш кераклигини аникдашга ѐрдам беради. Бундан ташкари 
экскурсиядан олдин табиий материалларни йигиш коидалари тугрисида курсатмалар 
берилиши лозим. Бу курсатмалар бир неча марта такрорланади, сабаби 1-синф 
укувчилари уз хотираларида топширикни саклаб кололмайдилар ва купинча унга мос 
булмаган харакатни бажарадилар, шунингдек, зарурий жихозлар (кути, гербарий 
папкалари, когоз ва х.к.) ни олдиндан тайѐрлаб куйиш ва экскурсиядан олдин 
жавобгарлар уртасида уни таксимлаб олиш ута мухимдир. хар бир экскурсияни 
тузилган режа асосида аник утказиш лозим, кутилаѐтган нарсага уларнинг диккатларини 
жалб килиш лозим. Шунинг учун укитувчининг узи фаол булмоги, етказа оладиган 
даражада хиссий сузлай олиши керак. 
Экскурсияни утказиш жойи ва вактига боглик холда топшириклар хажми, сони, 
кетма-кетлиги турли хил булиши мумкин. биринчи, синфда хамма болаларга битта 
усимлик ва уни йигишга топширик бериш, 2-3-синфларда эса материалларни йигишни 
болалар гурухлари уртасида таксимлаб бериш максадга мувофикдир. Атрофни ураб 
турган табиатни кузатиш ва топширикларни бажариш, дам олиш ва уйинлар билан 
алмашиниб туриши керак. 
Материалларни йигиш тугагандан сунг укувчиларни у ѐки бу материалнинг 
ярокли эканлиги хакида фикрлашга жалб килиниб уларни саралаш лозим. 
Экскурсиядан мактабга кайтгач жихозлар,ва материаллар олиб куйилади, кискагина 
якунловчи сухбатдан кейин экскурсия тугалланади. 
Дастурда материал чораклар буйича таксимланган, бу эса ахамиятли даражада 
укитувчининг тематик ва кундалик режани тузишини енгаллаштиради. укитувчи 
мактабнинг географик (жугрофий) жойлашганлиги, керакли материалларга мос синф 
укувчиларининг имкониятларини хисобга олган холда хар бир чоракка тематик режа 
тузиши лозим. Бу билан боглик холда укитувчи режасидаги мавзуларнинг утиш 
тартиби дастурда таклиф килинаѐтган тартибдан фарк килиши мумкин. Иш 
объектлари, айникса, табиий материалдан булган объектлар узгариши мумкин. Бирок, 


157 
мавзуларни узгартиришдан олдин укитувчи мехнат турини ва алохида объектларни 
бажаришдаги кийинчиликларни хисобга олиши лозим. Тематик режада мехнат тури, 
ажратилган соат микдори, экскурсиялар, кургазмали жихозлар курсатилади. Шундай 
килиб режани тузаѐтиб укитувчи бутун чоракка мулжалланган ишларни аниклаб олади, 
олдиндан нима килиши кераклиги (мактаб устахоналарида баьзи бир материалларга 
буюртма бериш, керакли асбоб ва материалларни олиб куйиш, жихозларни тайѐрлаб 
куйиш) хакида аник тасаввурга эга булади. укитувчида хар бир дарс учун олдиндан 
куриб чикилган режа булиши керак. хар бир дарснинг мавзуси ва вазифаси дастур 
буйича белгаланади. Дарснинг самарадорлиги вазифаларни тугри белгалай олишга 
боглик булади. 
Хар бир дарснинг мавзуси ва максади дастур асосида белгиланади («Билиш 
маьлумотлари», «Иш усуллари», «Малакалар»). хар бир дарснинг асосий вазифаси аклий 
харакатларни ва амалий малакаларни шакллантириши хисобланади. Бундан ташкари, 
укитувчи, хар бир дарсда уз олдига утилганларни такрорлаш ѐки янги билим 
бериш, иш жойини ташкил этиш коидаларини мустахкамлаб олишни максад килиб 
куяди. 
Бу дарснинг бевосита вазифалари куйидагилардан иборат: укувчиларда тинглаш 
ва тайѐр ишни саволллар буйича тахлил килиш, суз курсатмалар буйича масулотни 
тайѐрлай олиш малакасини таркиб топтириш, укитувчининг саволлари, буйича тайѐр 
махсулотнинг сифатини аниклай олиш, когоз чизигида ориентирлай олиш малакаларини 
таркиб топтириш, болаларни букланган чизик буйича тахлаш ва киркиш йули оркали 
учбурчак, тугри туртбурчак, квадратни хосил килиш усуллари билан таништириш, 
кесувчи асбоблар билан хавфсиз иш коидаларини такрорлаш. 
Укитувчи дарс режасидан фойдаланиш давомида асосий ва умумий 
вазифаларни ажратиб олади, уз диккатини унга каратади. 
Укитувчи мехнат дарсларининг асосий ва умумий жами вазифаларини 
батафсил ѐритиб беришни лозим. Кейинги режада факатгана асосий вазифани 
белгилаб олиш мумкин, лекин дарс жараѐнида 2-даражали вазифаларни амалга 
оширишни эсдан чикармаслик керак. 
Режада шунингдек буш укувчилар билан ишлаш (савол жавоблар утказиш, 
индивидуал дарслар, жихозларни белгалаш) ни ажратиш олиш мухим. Режани 
тузаѐтганда тарбиявий вазифаларни хам назарда тутиш лозим. 


158 
Кул мехнати дарсларига бир катор талаблар куйилган: Дарс аник 
режалаштирилган булиши лозим, яъни дарсга ажратилган вактдан максимал 
фойдаланиш, дарснинг катта кисмини амалий ишга ажратиш, дарс кургазмали 
жихозлар ва намуналар билан таъминланган булиши, асбоблар ишончли хамда 
материаллар сифатли булиши лозим; синфда зарурий ускуналарни иш жойига куйиб 
чикишда, укитувчи бошчилигида маълум бир материалларни тайѐрлашда иштирок 
этувчи иккита бошликни сайлаш максадга мувофикдир. 
Аник бир махсулотни тайѐрлаш режалаштирилган хар бир дарс маълум бир 
тузилишга эга. Куйидагилар мехнат дарслари булиши мумкин: 
I. а) Болалар жамоасини ташкил этиш. 
б) Иш жойини ташкил этиш. 
в) Дарс мавзусини маълум килиш. 
г) Билишга доир маълумотларни бериш. 
д) Иш усулини алмашиб туриши билан укитувчи 
курсатмаси буйича махсулотлар тайѐрлаш. 
е) Тайѐрланган махсулотлар тайѐрлаш бахолаш. 
ж) Бинода мулжал олиш.
д) Якунлаш.
II. а) Болалар жамоасини ташкил этиш. 
б) Иш жойини ташкил этиш. 
в) Дарс мавзусини маълум килиш. 
г) Билишга доир маълумотларни кайтариш. 
д) Ишнинг тугри усуллари билан таништириш буйича 
машклар. 
е) Бажарилган махсулотни сифатини бахолаш. ж) Бинода мулжал 
олиш.
и) Якунлаш. 
III. а) Болалар жамоасини ташкил этиш. 
б) Иш жойини ташкил этиш. 
в) Дарс мавзусини маълум килиш. 
г) Билишга доир маълумотларни маълум килиш. Амалий иш. 
д) Ишнинг тугри усуллари билан таништириш буйича машклар. 


159 
е) Махсулотни бажаришни боскичма боскич тахминий режалаштириш. 
ѐ) Белгиланган режа асосида махсулотни тайѐрлаш. 
ж) Бажарилган иш хакида хисобот. 
з) Масулот сифатини бахолаш. 
и) Якунлаш. 
Юкорида курсатилаган вариантлар ягона имконият булиб хисобланмайди. 
Дарснинг алохида боскичлари узгартирилиши алмаштирилиши мумкин. Бирок, 
укитувчи уларнинг хаммаси узвий богликлигини ва вазифаларини бажаришга 
каратилган булишини эсда тутиш лозим. Берилган дарснинг вазифаларига саволлар 
тизимини, машкларни, кургазмали жихозларни мослаштириш керак. 
Болалар жамоасини ташкил этиш. Акли заиф укувчиларда ташкилий малака ва 
куникмаларни хосил килдириш дарсга буладиган кунгирокдан олдин бошланади. хар 
бир дарсдан танаффус пайтида укувчилар кулларини ювишлари. Фартук ва енгча ѐки 
халатни кийишлари лозим. гунгирок чалиниши билан улар кул мехнати хонасига 
кириш кисмида йигаладилар, хонага кирадилар ва секингина узларининг доимий 
жойларини эгаллайдилар. Шунингдек, болаларда укитувчи рухсатисиз иш жойида хеч 
нарсага тегмаслик одатини тарбиялаш ута мухимдир. 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish