Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларни


Акли заиф укувчиларни мехнатга Ўргатиш тамойиллари ва методлари



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/98
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#98466
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   98
Bog'liq
aqlij rivozhlanishida muammosi bolgan bolalar boshlangich talimi nazariyasi va metodikasi

7. Акли заиф укувчиларни мехнатга Ўргатиш тамойиллари ва методлари 
Ёрдамчи мактабда таълим – тарбиявий ва коррекцион ишлар тизими 
педагогикада дарсга куйиладиган умумдидактик талабларга асосланади. 
Акли заиф болалар билиш фаолиятининг узига хос хусусиятлари 
умумдидактик тамойилларни механик тарзда ѐрдамчи мактаб амалиѐтига кучириш 
имконини бермайди. 
Таълим тамойиллари акли заиф укувчиларнинг билим, куникма ва 
малакаларни узлаштириш конуниятларидан келиб чикиб, таълим-тарбия 
вазифаларига мос равишда амалга оширилади. 
Акли заиф укувчиларни укитиш тамойилларини махсус дидактика 
белгилайди. Махсус дидактика ѐрдамчи мактабда умумдидактик тамойилларни 
амалга ошириш хусусиятларини асослаб берди.
Кул мехнати дарслари факатгина укувчиларга маълум бир буюмларни 
тайѐрлашни ургатишга каратилган фаолият булиб колмасдан балки, укувчиларга 
кул мехнати буйича билим, малака ва куникмаларни узлаштирилишига 
йуналтирилиши лозим. Кул мехнати дарслари кургазмали- амалий жихатдан 
фаолият билан богликлиги олигофрен болаларнинг билиш жараѐнларини 
коррекцияланиши ривожланишга, шунингдек, уларда шахс хусусиятларини 
шакллантиришга ѐрдам беради. 
Укитишнинг коррекцион тарбиявий-йуналтирилганлиги тамойили таълим ва 
тарбия факат укув материалини танлаш оркали эмас, балки бола шахси 
шаклланишига ижобий таъсир этувчи барча мактаб таълим-тарбиявий 
тадбирларини тизими оркали амалга оширилиши талаб этади. 


151 
Укитувчи хар бир дарсни режалаштиришда болада аклий фаолият, яъни буюм 
намунасини тахлил килиш, иш тартибиб ва усулларини аниклаш, уз-узини назорат 
килиш, берилган курсатмаларни тушунтириш кабиларни шаклланишига; фикрлаш 
жараѐнларининг тахлили, таккослаш, хулоса чикариш, предметлар ва теварак 
атрофдаги ходисалар орасидаги алокани тушуниш нуткни ривожлантириш махсус 
атамаларни узлаштириш, саволга тугри ва тулик жавоб бериш ва бажарилган иш 
хакида хисобот беришни ургатишга ахамият бериш керак. 
Таълимнинг коррекцион-тарбиявий характерли акли заиф болаларда хиссий-
ирода сохасини ривожлантиришни ва уларни ижтимоий хаѐтга мослашиши учун 
зарур булган шахс хусусиятларини шакллантиришни хам кузда тутади. 
Акли заиф укувчилар орасида купинча фикрлаш жараѐнлари тормозланган 
(секинлашган). Болалар учрайди. Улар кийинчилик билан ишга киришадилар, 
ташаббус курсатмайдилар, топширикларни секин бажарадилар, баъзан эса укув 
жараѐнидан бутунлай чикиб кетадилар. Бундай укувчиларни ушбу холатдан 
чикариш, уларга тез-тез савол ва топшириклар бериб туриш лозим. Уларга хом-ашѐ 
ва асбобларни таркатиш, йигиб олиш каби топширикларни бериш жуда катта 
фойда беради. Иш давомида бундай болаларни олдига тез-тез бориш, уларни 
фаолиятини фаоллаштирувчи савол ва курсатмалар билан мурожаат этиб туриш 
лозим. 
Ёрдамчи мактабда укувчилар орасида карама-карши типдаги (кузгалувчан: 
хаддан ташкари кузгалувчан, импульсив) болалар учрайди. укитувчи бундай 
болаларга бирор вазифа берса, улар уйлаб хам курмасдан, шу захотиѐк уни 
бажаришга киришадилар. Шунинг учун уларнинг фаолиятлари тартибсиз ва 
максадга мувофик булмайди. 
Бундай болалар билан иш олиб боришдаги энг асосий вазифа – уларни 
шошкалокликларини бартараф этиш ва уз харакатларини олдиндан уйлаб иш 
куриш малакаларини шакллантиришдир. Ушбу типдаги болалар билан индивидуал 
иш олиб борганда сабр ва токатли булиш лозим. 
Педагог болаларнинг мехнат фаолиятларини тизими равишда диккат билан 
кузатиб бориши, хар бир боланинг кучли ва кучсиз тарафларни аниклаб, шу асосда 
аник карорларни кабул килиши керак. 
Индивидуал ѐндашувнинг асосий максадларидан бири - хар бири укувчини 


152 
фронтал машгулотда узокрок ва мувафаккиятли иштирок этишга тайѐрлашдир. 
Бусиз синф ягона болалар жамоаси сифатида фаолият курсата олмайди. Аммо 
фронтал иш албатта укитувчи мавжуд имкониятларини юзага чикарувчи 
дифферциал ѐндашув билан бирга олиб борилиши шарт.
Тушунтарлилик тамойил – бу укув материалини факатгина укувчиларнинг 
ѐши, ривожланиш даражаси, тайѐргарлигига эмас, балки хар бир боланинг 
индивидуал хусусиятларига хам мос келишидир. Ушбу тамойил фронтал иш 
ахамияти пасайтирмайди, аммо укув жараѐнида болаларнинг индивидуал 
хусусиятларини катъий назорат килишни талаб этади. бунинг учун хур бир 
укувчини жуда яхши билиш лозим.
Олигофренопедагогика акли заиф укувчиларнинг билиш фаолиятини 
ривожланишнини секинлаштирадиган формал равишда машк килдиришга 
асосланган таълим тамойилларини рад этиб, таълимда онгли узлаштириш 
тамойилига таянишни талаб этади. 
Олигофренапедагогика акли заиф укувчиларнинг формал равишда машк 
килдириш асосида укитиш консепциясини катъиян рад этади. Акли заиф укувчилар 
уз билимларини аник амалий-хаѐтий холатларда тадбик эта омиллари лозим. 
укувчилар укув материалини механик тарзда ѐдлаб олмасдан, уларни онгли, 
максадга мувофик равишда узлаштириб олишлари керак. Шу оркали укитувчи-
дефектолог ѐрдамчи мактабнинг асосий вазифаси булган, яъни акли заиф болани 
мактабни битиргандан сунг ижтимоий хаѐтга, мехнатга мослашиш ва ишлаб 
чикаришга тайѐрлашни амалга оширади. 
Ушбу тамойил ѐрдамчи мактаб таълим-тарбиявий мухитининг барча 
тарафларини камраб олади ва уз ичига куйидагиларини киритади: 
а) акли заиф боланинг мехнат фаолиятига булган онгли ва фаол муносабати; 
б) урганилаѐтган материални тушуниш ва уни огзаки нуткда баѐн эта олиш; 
в) мехнат услубларини онгли узлаштириш ва уларни амамлиѐтда куллай 
олишни уз ичига олади. 
Акли заиф укувчиларда интилиш, хохиш ривожланмаган ва катъий булмайди. 
Шунинг учун болаларга махсус шароитлар яратиш керакки, уларни узи кизикиб, 
берилган вазифаларни бажаришга интилсин. Шу максадда кул мехнати дарсларига 
уйин мехнатлари, турли хил мусобакалар киритилади. Бунга каторлар бригадалар 


153 
орасидаги мусобакаларни киритиш мумкин. (масалан: кайси катор ѐки бригада 
буюмни биринчи булиб озода килиб тайѐрлайди ва бошкалар). 
Мехнат дарсларининг ривожлантирувчи ахамияти болаларга уз иш жойларини 
танлашни, ишни режалаштиришни ва уни мустакил бажаришни, керакли хом-ашѐ 
ва асбобларни танлай олишни ургатиш оркали янада ортади. 
Кул мехнати дарсларида укувчиларда мустакилликни шакллантирувчи махсус 
тизимни куллаш кейинчалик уларда мехнат таълимига тайѐргарликлари 
даражасини янада оширишга ѐрдам беради. 
Тизимлилик ва кетма-кетлилик тамойили укув материалини дастурда 
жойлаштирилиши мазмуни узаро богликлигини назарда тутиш билангина чекланиб
колмаслиги лозим. Шунингдек, мехнат жараѐнлари мантигидан келиб чиккан холда 
укувчи ва укитувчи катти-харакатларининг кетма-кетлигини тугрилигига хам 
эътибор бериш зарур. 
Акли заиф укувчилар фикрлашни ва амалий операцияларни факат содда 
буюмлар оркали бажара олишлари мумкин. Агарда буюмларни тайѐрлаш жараѐни 
бир неча боскичлардан иборат булса, улар бу вазифани бажара олмайдилар. 
Шунинг учун хар бир дарсда бир-икки боскичдан ортикрок иш бажарилмаслиги ва 
улар катъий тартибда оддийдан мураккабга караб бориши лозим. 
Мустакил узлаштирилган билимлар укувчиларга ѐрдамчи мактабни 
тугаллагандан сунг хаѐтга осон мослашиб кетиш имконини беради. Бундай болалар 
билан олиб бориладиган максадга йуналтиришган корекцион-тарбиявий иш канча 
эрта бошланса, шунча бу балаларнинг умумий иш кобилияти, жисмоний ва аклий 
кобилиятлари ортиб боради. Билимларни узлаштириш бутун укув жараѐнида 
мустахкамланиб борилиши лозим. 
Укув материалини яхширок ва мустахкамрок узлаштирилиши учун янги 
материал турли холатларда ва турли усулларда такрорланиб, унинг мазмунига 
янгиликлар киритиб борилиши лозим. Ёрдамчи мактаб укитувчиси болага бутун 
иш жараѐнини боскичларга, боскичларни алохида операцияларга, операцияларни 
узини хам маълум кисмларга булиб бажаришни ургатиши ва улар орасидаги 
богликликни курсата олиши керак. Акли заиф болалар учун буюмларни 
тайѐрлашда ишнинг натижасини узини эмас, балки ишни бажариш тартибини эслаб 
колиш катта ахамиятга эгадир. 


154 
Ёрдамчи мактабда худди оммавий мактабдаги сингари куйидаги таълим 
методларидан фойдаланилади: хикоя, сухбат, кургазмалилик, мустакил 
кузатишлар, машклар, экскурсиялар, китоб ва дидактик материаллар билан ишлаш. 
Кул мехнати дарсларида умумфойдаланиладиган методлар уч гурухга 
ажратилади: 
1-огзаки - хикоя, курсатма бериш, сухбат. 
2- кургазмали – турли хил кургазмали куроллар, мехнат усулларини намойиш 
этиш, УТВ. 
3- амалий - лаборатор ишлар, кузатиувлар,мустакил ишлар, ѐзма ишлар. 
Факатгина амалий методларга таяниш укувчиларда харакатларни онгсиз 
равишда узлаштиришга олиб келади. Шунинг учун кул мехнати дарсларида билим 
бериш воситаларини огзаки, кургазмали ва амалий усулларни бирлаштирган холда 
олиб бориш лозим.
Назариянинг амалиѐт билан богликлиги тамойили. Мехнат дарсларининг 
узига хусусияти – бу дарсларни соф назарий ва соф амалий дарсларга була 
олмаслигимизда намоѐн булади. Назарий билмлар укувчиларга маълум бир 
тартибда, хар бир мавзудан сунг уни амалий тарзда мустахкамлаган холда бериб 
борилади. худди шу йусинда, устахоналардаги машгулотларда ва мехнат 
машгулотларида назариянинг амалиѐт билан богликлиги тамойилини амалга 
ошириш учун жуда яхши шароитлар яратилади. Чунки бутун назарий материал 
укувчиларга амалий вазифаларни тугри бажаришларига йулланма беради. 
Бошка тарафдан эса, укувчилар мехнат буйича амалий куникма ва 
малакаларни эгаллаш давомида, турли матолар ва хом ашѐларнинг хусусиятлари, 
таркиби турли асбобларни тузилиши хакидаги назарий билимларини 
мустахкамлайдилар. Ушбу билимлар амалиѐтда кулланиши натижасида улар 
хаѐтий ахамият касб этиб боради. 
Укитувчи машгулотини шундай ташкил этиши керакки, унда укувчилар 
мехнат малакаларини билимга таянмаган холда механик таклид килиш оркали 
узлаштиришига йул куймаслик лозим. 
Назариянинг амалиѐт билан богликлиги тамойили амалга ошириш давомида 
укитувчи укув материалини яхши узлаштирилиши ва укувчиларни мехнат 
фаолиятига психологик тайѐрлашга эришади. 


155 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish