Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларни


Ёрдамчи мактабда математика дарсларининг шакллари



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/98
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#98466
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   98
Bog'liq
aqlij rivozhlanishida muammosi bolgan bolalar boshlangich talimi nazariyasi va metodikasi

2. Ёрдамчи мактабда математика дарсларининг шакллари 
Дидактик мақсадларига қараб математика дарсларининг ушбу турлари бир-
биридан фарқ қилинади: 
1. Янги материални ўрганиш дарси. 
2. Билимлар, малакалар ва кўникмаларни мустаҳ-камлаш дарслари. 
3. Утилганларни такрорлаш-умумлаштириш ва сис-темалаштириш дарслари. 
4. Билимларни текшириш, баҳолаш дарслари. 
5. Мураккаб (комбинация қилинган) дарс. 
1. Я н г и м а т е р и а л н и ў р г а н и ш д а р с и . Ёр-дамчи мактабда бутунлай 
янги материални ўрганиш-га бағишланган дарслар камдан-кам олиб борилади. Бу, 
ѐрдамчи мактаб ўқувчиларининг ҳиссий-иродавий дои-расининг ва билиш 
фаолиятининг ўзига хос хусусият-лари билан тушунтирилади. 
Бу ўқувчиларга янги материални кичик-кичик миқ-дорда, кетидан мустаҳкамлаб 
бориш йўли билан бериш мақсадга мувофиқдир. Шунга қарамай, айниқса юқори 
синфларда вақтнинг катта қисми ўқувчиларни янги материал билан таништириш ва 
уларни дастлабки мус-таҳкамлашга ажратилади. Дарснинг кейинги босқичла-ри 
қоидага биноан, шунингдек дарснинг асосий дидак-тик мақсадига бўйсунади, 
уларда ўқитувчи ўқувчилар билан ўтилган материални такрорлашга киришади. 
Янги материални ўрганиш дарси ичига қуйидаги босқичларни киритиш мумкин: 
1) ўқувчиларни дарсга уюштириш; 2) уй вазифасини текшириш; 3) оғзаки ҳи-
соблаш; 4) ўқувчиларни янги материални ўрганишга тайѐрлаш; 5) дарс мавзусини 
маълум қилиш; 6) янги материални ўрганиш; 7) янги материални дастлабки 
мустаҳкамлаш; 8) уйга вазифа бериш; 9) дарсни якун-лаш. 


101 
Дарснинг мақсади ва унинг тузилишига боғлиқ ҳолда дарс босқичлари ўзгариши 
ҳам мумкин. 
Янги материални ўрганиш дарсининг тузилиши (мипқача бўлиши ҳам 
мумкин. Масалан, янги материални ўрганиш дарсига доим ҳам уй вазифасини 
текширишни киритиш мақсадга мувофиқ бўлавермайди: текширишни 
бажаришда ўқувчиларнинг қўллайдиган билимлари янги материал билан боғлиқ 
бўлиши мумкин, уни идрок қилиш ва маъносига тушунишга ѐрдам бермайди. 
Бундай ҳолда ўқитувчи уй вазифасини бажарилганлигини текшириш учун 
дафтарларни алмаштириб олади. Янги материални ўрганиш дарсида оғзаки
ҳисоблаш ҳам доимо ўтказилавермайди. Дарснинг асосий дидактик мақсади
ўқувчиларни геометрик фигураларнинг хусусиятлари билан таништириш,
миқдорлар, уларнинг ўлчов бирликлари улчов асбоблари ва улардан
фойдаланиш (тарози ва тортиш қоидалари, соатлар ва аниқлаш, рулетка ва 
унинг ѐрдамида тари па ҳ. к.) билан таништириш бўлса, ҳисоблаш ўрнига 
ўқувчиларнинг шуларга оид шкмаларини ѐдга тушириш мақсадга мувофиқ
Шундагина уларни янги материал билан яратилади ва умумий билимлар,
кўаспга кнритнлади. 
кин, ўқувчиларни янги ҳисоблаш усули, хусусияти би-лан таништирилгандан сўнг, 
якунлаш-хулоса чиқариш ўрнида ҳам эълон қилиниши мумкин. Масалан, ўқи-
тувчи кўп хонали сонни бутун сонларга қандай кў-пайтириш кераклигини 
тушунтиради (125X30). Уқи-тувчи раҳбарлигида ўқувчилар кўпаювчи уч хонали 
сон, кўпайтувчи ноль билан тугайдиган икки хонали сон деб эълон қиладилар. 
Мавзу доскага ва дафтарга ѐзилади. Янги материални ўрганишда ўқитувчи 
ўқувчилар-нинг имкониятларига боғлиқ ҳолда табақалаштириб ѐндашади. У 
айниқса кучли ўқувчиларга янги мисолни карточка ѐки дарсликда берилган 
нусхасига қараб мустақил ечишга имконият яратади. Қолган ўқувчи-ларга 
тушунтиради, ўрта ўқувчиларни саволлар ѐрда-мида идрок қилишларини 
фаоллаштиради. Бўш ўқув-чилардан айрим ўринларни такрорлашни талаб қилиб 
боради. Бу ҳолда янги билимларни идрок қилиш жу-да ҳам фаоллашади ва 
синфнинг ҳар бир ўқувчисининг имкониятларига жавоб беради. 
2. 
Б и л и м , м а л а к а ва к ў н и к м а л а р н и
м у с т а ҳ к а м лаш 
д а р с л а р и . Бу дарсларнинг асо-сий дидактик мақсади билимларни 


102 
мустаҳкамлаш, кўникма вужудга келтириш ва малакаларни шакллан-тиришга 
йўналтирилган. Модомики, кўникмаларни ву-жудга келтириш ва малакаларни 
шакллантириш узоқ вақт ва бир талай машқларни талаб қилар экан, бундай дарс 
турига ѐрдамчи мактаб математика таълими жа-раѐнида муҳим ўрин ажратилади. 
Шунинг учун мустаҳ-камлашни дарслар системаси дейиш мумкин, чунки ҳар бир 
бундай дарсда турли даражада мустаҳкамлаш-га: билимларни дастлабки 
мустаҳкамлаш ва кўникма-ларни шакллантиришдан тортиб, то малакаларнинг 
автоматлаштирилишини вужудга келтириш, ҳамда би-лимларни янги вазиятда 
қўллаб, масалаларни ечишда фойдаланишгача эришиш мумкин. 
Ҳар бир синфнинг таркиби бир хил эмаслиги, улар-нинг математик билимларни 
ўзлаштириш имкониятла-ри, билимларни мустаҳкамлаш даражасининг ҳар хил-
лиги сабабли битта дарснинг ўзида малака ва кўникмаларни шакллантириш турли 
ўқувчиларда тур-лича бўлади. Бундай ҳолда ўқувчиларга уларнинг шах-сий 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда табақалаш-тириб муносабатда бўлиш талаб 
қилинади. Билимларни мустаҳкамлаш дарсида номерлашни мустаҳкамлаш 
машқлари, оғзаки ҳисоблаш, мисол ва масалалар ечиш, чизма ва ўлчаш ишларини 
бажаришга катта ўрин аж-ратилади. 
Уқитувчи раҳбарлигида ва мустақил бажарилиши керак бўлган машқларни 
тўғри тақсимлаш муҳим аҳа-миятга эга. Биринчи дарсларда билимларни мустаҳ-
камлаш ва малакаларни шакллантириш машқларининг кўпчилиги ўргатиш 
характерга эга бўлиб, улар ўқитув-чи раҳбарлигида ўтказилади. Кейинги дарсларда 
кўп-роқ мустақил ишлар катта ўрин топиши керак. Маса-лан: берилган қўшишга 
оид мисолга қараб, учта:— биттаси қўшишга ва иккитаси айиришга доир мисол 
тузиш: 
5 + 4 = 9, 9—5 = 4 9—4 = 5 
Тушириб қолдирилган рақамни қўйиш: 2Цх5=П5. 
Масала шартини шундай ўзгартириш керакки, у бир амал билан эмас, икки амал 
билан бажарилсин. 
Берилган жавобига қараб мисол ўйлаб топиш (ма-салан, битта мисол ўйлаб 
топинглар, жавоби" 7 бўлсин) ва ҳ.к. 
3. 
Ўт и л г а н л а р н и
т а к р о р л а ш 
умумлашт и р и ш
ва 


103 
с и с т е м а л а ш т и р и ш д а р с л а р и . Утилганларни такрорлаш материални 
тартибга солиш, умумлаштириш ва чуқурлаштириш, уни ҳаѐт билан ва 
ўқувчиларнинг амалий фаолиятлари билан боғлаш, бнлимларини янги вазиятда 
ишлатиш каби мақсадлар-||п кўзда тутади. 
Математика ўқитиш жараѐнида такрорлаш турли босқичларда ўтказилади: ўқув 
йили бошида ва куида-лнк такрорлаш дарслари (муайян мавзу, бўлимни ўрга-
КНЛГандан кейин), чорак охирида ва ўқув йили охирида. Ўқув йили бошида 
ўтказиладиган бундай такрорлаш мрсларидан мақсад ўқувчиларнинг олдинги ўқув 
Цилида олган билимларини қайтадан тиклаш, уларни цртибга солиш ва аста-секин 
янги материали билан вОРЛашдир. Мавзу ѐки бўлим ўрганилганидан кейин 
ртказиладиган такрорлаш дарслари билимларни чуқур мақсадини кўзда тутади. 
Ўқувчилар диққати сонлар, амаллар, геометрик фигуралар, тушунчаларни
таққослашга, ўхшаш тушунчалар, юрни таққослашга, билимларни янги
вазиятда, ўқуичини меҳнат фаолиятида, ҳаѐтий-амалий масала-ларни ечишларида 
ишлатишга жалб қилиш керак. 
Такрорлаш билан мустаҳкамлаш кўп жиҳатдан ўх-шаш, аммо дарсларни ташкил 
қилишда уларнинг фар-қини кўра билиш зарур. Одатда баъзи қоида ва қонун-лар 
бевосита янги материални ўтиб бўлиниши билан мустаҳкамланади. Мустаҳкамлаш 
вақтида дастлабки малака ва кўникмалар шаклланади. Такрорлаш дарс-ларида эса 
асосан ўқув материали тартибга солинади ва умумлаштирилади. 
4. Б и л и м л а р н и н а з о р а т
қ и л и ш ва баҳолаш д а р с л а р и .
Ўқучиларнинг билимлари, мала-ка ва кўникмаларини текшириш ҳар бир дарсда 
амалга оширилади. Даставвал янги материал баѐн этилгандан кейин унинг қай 
даражада тушунилганлигини текши-риб кўриш лозим. 
Дарснинг мақсади таълим бериш эканини, ўқувчи-лар билимни асосан дарсда 
олишлари кераклигини ѐдда тутиб, ўқитувчи ўзининг шу мақсадга эришган-
эришмаганлигини ҳар бир дарсда текшириб бориши зарур. 
Узлаштириш даражасини турли йўллар билан тек-шириш мумкин. Илгаридан 
тайѐрлаб қўйилган текши-риш саволларига жавоб олиш, олинган назарий хуло-
саларни масала ѐки мисол ечишга татбиқ этиш, айрим дарсларда 10—15 минутга 
мўлжалланган кичик ѐзма ишлар текширилади. Бундан ташқари, махсус муста-қил 
ва текшириш иши дарслари ҳам ўтказилади, уларга дарснинг катта қисми 


104 
ажратилади. Бундай дарслар одатда мавзу ѐки бўлим ўрганилгандан кейин чорак ва 
ўқув йили охирида ўтказилади. Бу хил дарсларнинг тузилиши қуйидагича: 1) 
ўқувчиларни дарсга уюшти-риш; 2) дарснинг мақсадини айтиш; 3) текшириш 
ишининг мазмуни ва унинг бажариш тартиби билан таништириш; 4) 
ўқувчиларнинг текшириш ишларини мустақил бажаришлари; 5) ишни йиғиб олиш 
(танаф-фусдан 3—5 минут олдин). 
Уқитувчи текшириш ишларини диққат билан тек-ширади ва унда қилинган 
хатоликларни пухта таҳ-лил қилади. Кейинги дарсларда текшириш ишида қи-
линган хатолар устида ишлаш дарснинг бир босқичи ўрнида киритилади. Олдин 
кўп хатоликларга йўл қў-йилган мисол ва масалалар ечилади, сўнг шу қилинган 
хатоликларга ўхшаш бўлган мисол ва масалалар ечилади. Текшириш ишида 
хатоликларга йўл қўйган ўқув-чилар доскага чиқарилади. Агар бу ўқувчилар яна 
шу хатоликларга йўл қўйишса, унда ўқитувчи қўшимча тушунтириш олиб боради, 
уларнинг билимидаги бўш-лиқларни тўлдириш мақсадида бу ўқувчиларга якка 
тартибда иш беради. 
Буларнинг ҳаммаси синфда бажарилган ишнинг натижасини текширишга ва шу 
билан бирга ўтилган материални мустаҳкамлашга ѐрдам беради. Ўқучи-ларнинг 
билимини текшириш бир томондан айрим ўқувчиларнинг ўзлаштирмаслиги ва 
улгурмаслигининг олдини олишга имконият яратса, иккинчи томондан у ѐки бу 
синф ўқувчиларининг ўқув материалларини ўз-лаштиришларида қандай самарали 
услубият ишлатиш зарурлигини аниқлайди. 
Ёрдамчи мактабларда болаларнинг билими 5 балли системада баҳоланади. 5 
баҳо хатосиз бажарилган иш-га қўйилади. 4 баҳо яхши бажарилган ишга, 2 та ха-
тоси — биттаси мисолда, биттаси масаланинг жавобида бўлса қўйилади. 3 баҳо 
ҳамма мисоллар ишланиб, фа-қат масала ечилмаган бўлса қўйилади.
5. М у р а к к а б д а р с л а р . Юқорида қайд қилинганларнинг ҳар бири 
алоҳида бир дарсни қамраб олса, маълум дарс тури дейилади. Агар бир дарснинг 
ўзида икки ва ундан ортиқ турлари қўлланса, унда дарснинг енти ҳисобланиб 
бундай дарс мураккаб дарс тури Бундай дарсда ҳар хил дидактик масалалар
ҳал қилинади.
Ҳар қайси алоҳида дарсга бу санаб ўтилган эле-ментларнинг ҳаммаси ҳам 
киравермайди, аммо булар-нинг ҳаммаси ҳам ҳар бир мавзу бўйича дарслар сис-


105 
темасинииг зарур ташкил этувчиларидир. 
Ў қ у ч и л а р н и н г уй и ш л а р и . Ўқучилар-нинг уй ишлари уларнинг 
дарсдаги иши билан чамбар-час боғлиқдир. 
Уй ишининг бажарилишида у ѐки бу материал так-рорланибгина қолмай, балки 
муҳим малака ва кўник-малар шаклланади. Тўғри ташкил қилинган ва мус-тақил 
бажариладиган уй ишининг боришида шахснинг меҳнатсеварлиги, уюшқоқлиги, 
интизомлилиги, топши-рилган ишнинг масъулиятини ҳис этиши шаклланадн ва 
ривожланади, ўз ишини режалаштириш ва бошла-ган ишини охиригача олиб 
бориш малакаси, ўз-ўзинн назорат қилиш кўникмалари мукаммаллашади. 
Уй ишининг муваффақиятли бажарилиши дарс қан-дай ўтилганлигига ва 
ўқитувчи уй топшириғини қай тарзда берганлигига боғлиқ. Демак, ўқувчиларнинг 
уй вазифаларини муваффақиятли бажаришлари кўп жи-ҳатдан ўқитувчи ишининг 
сифатига боғлиқ бўлади. 
Уй ишларини ташкил қилиш ушбу талабларга жа-воб бериши лозим. 
1. Уйга вазифалар беришда ҳар бир ақли заиф бо-ланинг шахсий 
имкониятларини ҳисобга олиш керак, япгп бериладиган вазифалар уларнинг куч ва 
билим-ларнга мос келиши керак. 
2. Уй вазифаларини мунтазам равишда бериш ке-рак, ҳафташшг охирги кунлари 
ва байрам олди кунла-рн бундаи мустаснодир. 
3. Уй вазифаларини ташкил этишнинг муҳим маса-ласи — бу вазнфалар 
ҳажмидир. Турли синф ўқувчи-лари уй топшириқларини бажаришга ҳар хил вақт 
сарфлашлари керак; 1-синфда ҳамма вазифани бажа-ришга 1 соатгача, 2-синфда 1,5 
соатгача, 3 ва 4-синф-ларда 2 соатгача вақт ажратилади. 
4. Ёрдамчи мактабда, айниқса бошланғич синфларда уй вазифасини бажаришга 
доир кўрсатмалар бериш зарур. Уқитувчи ўқувчиларга уй вазифаларини қандап 
бажариш кераклигини икки-уч мисол асосида кўрсати-ши, уй вазифаларининг 
энг муҳим томонларини синф-да таҳлил қилиши, нимага алоҳида эътибор 
бериши кераклиги, учраган қийинчиликларни қандай бартараф қилиш, мисол ва 
масалаларнинг ѐзилиши қандай бў-лиши, бажарган вазифани ўқувчининг ўзи 
қандай тек-шириши мумкинлигига оид кўрсатмалар ҳам бериши керак. Шуни 
назарда тутиш муҳимки, уй вазифалари осойишта вазиятда, ўқувчилар дарсга 
тўла эътибор бе-риб турган пайтда, шошилмасдан берилади. Шунинг учун уй 


106 
вазифаларини танаффусда бериш мақсадга мувофиқ келмайди. 
5. Ҳар қандай уй иши ўқитувчи томонидан текши-рилган бўлиши керак. Уй 
вазифаларини текшириш кў-пинча синфни айланиб чиқиб ўқувчиларнинг дафтар-
ларини кўриб чиқиш йўли билан бажарилади. 
М а т е м а т и к а д а р с и т а ҳ л и л и . Математика дарсининг таҳлили ушбу 
йўналишларда амалга оширилиши мумкин: 
1. Берилан мавзу бўйича дарслар системасида дарснинг ўрни ва ролини 
аниқлаш, бу дарс мазмунини, унинг структурасини (тузилишини), ишлаш услубла-
рини тўғри баҳолашга ѐрдам беради. 
2. Дарснинг ҳар бир қисми мазмуни ва уни ўтказиш услубиятининг анализи; 
дарснинг асосий босқичлари (уй вазифасини текшириш, оғзаки ҳисоблаш, ўтилган-
ларни такрорлаш, янги материални баѐн қилиш, уни мустаҳкамлаш, дарсни 
якунлаш, уйга вазифа бериш ва ҳ. к.). Дарс материали мазмуни ва уни ўтказиш 
услу-биятининг таҳлили; дарснинг ҳар бир босқичига ажра-тилган вақтнинг 
мақсадга мувофиқлиги; дарс босқич-ларининг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг 
дарснинг асосий дидактик мақсадларига бўйсуниши; ўқув мате-риалининг 
турлилиги ва мураккаблик даражаси. Дарс-да ўқув материалининг миқдори. 
3. Дарсда асосий дидактик принципларнинг амалга оширилиши; материалнинг 
илмий ва ғоявий йўналган-лиги ўқувчилар кучлари ва билимларига мос келиши, 
уларнинг ѐш хусусиятлари, ривожланиш ва математик билимларини ўзлаштириш 
даражаларига, ақлий имко-ниятларига мос келиши; ўрганилаѐтган материалнинг 
ҳаѐт билан, ўқувчининг шахсий тажрибасига боғлиқлиги, дарсда ҳимоявий
режимнинг амалга ошири-лиши. 
5. Ўқитишда кўргазма воситаларидан фойдаланилади — ўқитишнинг ҳар хил 
воситалари: дарслик, ди-дактик материаллар, расмлар, схемалар, чизмалар ва 
ҳоказоларнинг ролини аниқлаш. Уларнинг тўғри тан-ланганлиги, дарснинг мавзу 
ва мақсадига, ўқувчилар-нинг ѐшига мос келиши, мақсадга мувофиқлиги, ташқи 
безатилганлиги, тўғри ишлатилиши. Дарсда кўргазма қурол ва қўл ҳаракатини 
ўқитувчининг сўзи билан биргаликда қўшиб олиб борилиши. 
6. Ўқитиш усулларининг дарснинг мазмуни ва мақ-садларига мос келиши; 
услубларнинг 
турли-туманлиги, 
уларнинг 
ўқувчиларнинг 
ѐшига, 
ўқув 
материалининг мазмунига тўғри келиши. Услубларнинг коррекцион йўналганлиги. 


107 
Услубларнинг ўқувчиларнинг мустақил-ликлари ва ақлий фаолиятларини 
активлаштириши, уларни хулоса чиқариш, умумлаштириш, ўз фикрлари-ни 
ифодалашга жалб этилиши, ўз-ўзини назорат қилиш малакаларини билишга 
қизиқишларини, улар нутқи-нинг ривожлантирилиши. 
7. Ўқучиларнинг фаолиятларини ташкил қилиш ва баҳолаш: коллектив ишни 
ўқувчиларга якка тартибда ва табақалаштирилган ѐндашиш 'билан биргаликда 
қўшиб олиб бориш. Ўқучиларнинг билимини баҳолашда уларнинг шахсий 
хусусиятларини ҳисобга олиш. Баҳонинг рағбатлантирувчи аҳамиятининг 
ѐритилиши. 
8. Ўқитувчи қиѐфаси. Уқитувчи нутқининг аниқлиги, равонлиги, маънодорлиги, 
эмоционаллиги. Дарс материалини билиш даражаси, дарсда иш услубларига эга 
бўлиши, доскада ѐзув техникасига, қўлланмаларни на-мойиш қилиш, лаборатория 
ишларини ўтказиш усулла-рпга эга эканлиги. 
9. Дарснинг умумий баҳоси. Дарсда ўқитувчининг умумтаълим ва коррекцион 
тарбиявий мақсадга эришиш даражаси. Дарсда ўқувчиларнинг тартиб-интизоми. 
Ўқучиларни дарсда олган билимлари. Шакллантирил-ган билим, кўникма ва 
малакаларининг турлари. Янги материални ўтилган материал билан боғлаб амалга 
оши-риш усуллари. Такрорлашни амалга ошириш йўллари. Дарсда ўқувчиларни 
якка тартибда ва коллектив ишларини биргаликда олиб борилиши.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish