[
ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.09.00 Ўрта таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.18.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
[
ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Халқ
таълими вазирининг
буйруғи
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 29 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2684-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш.
ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 декабрь,
17-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 17-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 14-банддан «ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 26-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 28-банднинг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Ички ишлар вазири П.
БОБОЖОНОВ
2018 йил 24
декабрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 25 декабрь
Давлат тест маркази директори М.
КАРИМОВ
2018 йил 26 декабрь
(Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 10/19/2684-1/2548-сон)