3. Қуйидагилар халқ таълими ходимларининг узлуксиз таълимини ташкил этиш бўйича менторнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: халқ таълими ходимларини касбий ривожланишини таъминлаш мақсадида таянч мактаблар негизида малака ошириш тадбирларини (курслар, ўқувлар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари, тажриба алмашиш дарслари) ташкил қилиш;
таълим жараёнида илмий, педагогик, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан педагогларга амалий ёрдам кўрсатиш;
таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, методлари ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини жорий этишда таълим муассасалари раҳбар ва педагогларга кўмаклашиш;
мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларга мактабда самарали таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва таълим сифатини ошириш борасида методик маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар бериш;
мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларининг шахсий ва касбий ривожланишларига методик ёрдам кўрсатиш, уларни лицензиялаш жараёнларига тайёргарлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
4. Белгилансинки: Академия А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар
ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг, Педагогик маҳорат институтлари ўз навбатида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Академия ва Педагогик маҳорат институтларининг раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва бошқа ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.
5. Менторларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига нисбатан қуйидагича нисбатда:
республика даражасидаги – 1,35 бараварга;
вилоят даражасидаги – 1,25 бараварга;
туман (шаҳар) даражасидаги – 1,15 бараваргача ошириш белгилансин.
6. Қуйидагилар:
Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Ҳаракатлар режаси” 2-иловага мувофиқ;
Педагогик маҳорат институтларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича 2020-2022 йилларга мўлжалланган дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 3-иловага мувофиқ;
2020-2022 йилларда Педагогик маҳорат институтларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлашнинг асосий параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. 2021 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими муассасалари раҳбарлари учун даврийлиги 3 йилдан иборат, ўқитувчилар учун даврийлиги 5 йилдан иборат мажбурий касбий лицензиялаш (бундан кейин касбий лицензиялаш деб юритилади) тартиби босқичма-босқич жорий этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг фаолиятини касбий лицензиялаш ваколати берилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |