Ушбу тамойилга асосан ўқув материалини имкон қадар майда қисмларга бўлиш лозим.
3
Ўқиш суръатини индивидуаллаштириш тамойили.
С
Ўқувчи тўғри жавоб (ечим) берганлиги ҳақидамаълумот олиш имкониятига эга бўлиши лозим. Бунинг учун у ўз жавобини тўғрижавоб эталони билан таққослаши керак.
Ш.М.Мирзиѐевиқтисодиѐтнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диферсификация қилиш ҳақида.
Ш.М.Мирзиѐевнинг асарларида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш масалалари.
Ш.М.Мирзиѐевнинг кичик бизнес ва хусуий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотлари.
ГЛОССАРИЙ
257
Баҳолаш тизими — давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг фаолияти самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидан иборат.
Билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш.
Бюджет тақчиллиги – бюджет харажатларининг даромадлар қисмидан ортиқча бўлиши натижасида вужудга келган фарқ.
Давлат бюджети – давлат харажатлари ва уларни молиявий таъминлаш манбаларининг тартиблаштирилган режаси.
Давлат қарзлари – бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида давлат томонидан жалб қилинган молиявий ресурслар.
Дарслик — давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ѐритилган, унинг асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим олувчиларнинг ѐши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, назарий маълумотлардан ташқари амалий-тажриба ва синов машқларини қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри.
Ер нархи – чекланмаган вақт давомида ердан олинган барча даромадлар йиғиндисининг келтирилган (бошланғич йилга) қиймати.
Ижара ҳақи (тўлови) – ердан фойдаланувчи томонидан бир йилда ер эгасига тўланадиган пул миқдори.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси — жамиятда бўлаѐтган воқеа, ҳодиса ва жараѐнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади.
Инвестицион лойиҳани оқлаш муддати – жорий фойдалар йиғиндисини инвестиция қийматига тенг бўлишини таъминловчи минимал вақт оралиғи.
Инвестициялаш – асосий капитални тўлдириш ва ўстириш учун вапитал қўйиш жараѐни.
Инноватор–янгиликларни таълим мазмуни ва машғулотлар жараѐнига жорий қилувчи.
Инсон капитали назарияси (human capital theory) – инсон капиталига инвестиция қўйиш натижасида иш ҳақининг ҳар хил даражада бўлиши сабабларини тушунтириб берувчи назария.
Институционализм - лотинча ―урф-одат‖, ―муассаса‖, ―кўрсатма‖, яъни айрим институтлар (оила, давлат, монополия, касаба уюшмаси) ижтимоий тараққиѐтнинг асоси деб қабул қилган назария.XX асрнинг 20-30йилларида АҚШда кенг тарқалди. Т.Веблен (1857-1920), Ж.Р.Коммонс (18621945), У.К.Митчелл (1874-1948), Ж.Гобсон (1858-1940) ва бошқалар бу назариянинг 20-30-йиллардаги вакилларидир, кейингилари эса Кларк, Берли, Г.Минз (50-йиллар), Лоу, Мюрдал, Гельбрейт, Хейлбронер (60-йиллар ва ҳозирги давр) объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлигини инкор этадилар.
Ички назорат — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида умумий ўрта таълим муассасасининг мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади.