Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши



Download 77,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi77,5 Kb.
#17236


Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Вобкент тумани Кенгаши
Қ А Р О Р И



O’zbekiston Respublikasi Хalq deputatlari
Vobkent tumani Kengashi
Q A R O R I


2014 йил “ 12 ” декабрь Вобкент тумани № 220/48-IV

Вобкент туманининг 2014 йил бюджетининг кутилаётган ижроси
ҳамда 2015 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган

асосий параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2014 йил
13 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-453-II-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сонли ҳамда халқ депутатлар Бухоро вилоят кенгашининг 2014 йил 10 декабрдаги 259/59-IV-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2014 йил
13 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-453-II-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2014 йилдаги кутилаётган ижроси ва 2015 йилга мўлжалланган асосий параметрлари тўғрисида туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Л.Очиловнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2015 йилги даромадлари ва харажатлари 49740.9 млрд.сўм миқдорида, яъни мувозанати таъминлаган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши доимий комиссиялари, туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамда ҳудудий молия ва ғазначилик бўлимлари бюджетга тўловларнинг тўлиқ тушиши, назарда тутилган харажатларнинг маҳаллий бюджетлардан ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши ҳамда давлат маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
5. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Л.Очилов)га Вилоят молия бошқармаси билдиришномасига асосан туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар режасига ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
6. Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси туман ҳокимлиги молия бўлими билан биргаликда туманнинг 2015 йил бюджети ижросининг бориши тўғрисида туман Кенгаши сессияларига ахборот киритиб борсин.
7. Мазкур қарор “Вобкент ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарор 2015 йил 1 январдан кучга киради.
9. Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгашининг 2013 йил
28 декабрдаги “Вобкент туманининг 2013 йил бюджети кутилаётган ижроси ҳамда 2014 йилга маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари тўғрисида”ги 170/38-IV-сонли қарори (10-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокими ўринбосари М.Маликов зиммаларига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман
Кенгаши раиси А.Жаводов


Download 77,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish