257
7-боб. моддий неъматлар
оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказилиши эса фақат қонунда
махсус кўрсатилган ҳолатларда бажарилади; б) эгасиз кўчар ва
кўчмас ашёларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритишнинг турли тартиби
кўзда тутилган (ФК, 191 м.); в) ипотека фақат кўчмас ашёларга
нисбатан қўлланилиши мумкин (ФК, 265 м.); г) кўчмас ашёларни
меросга олиш ва бунинг ҳуқуқий тартиби
улар мавжуд жойда амал
қилиб турган ҳуқуқий меъёрлар бўйича, кўчар мулклар бўйича
(меросга олишда) – меросхўрнинг охирги доимий яшаш жойида амал
қилиб турган ҳуқуқий меъёрлар бўйича белгиланади.
2. шарҳланаётган моддада кўчмас ва кўчар ашёларга тегишли
қоидалар берилган, аммо ашёвий ҳуқуқ четлаб ўтилган.
ФКда кўчмас ва кўчар ашёларни уларга оид ҳуқуқлардан алоҳида
айри ҳолда келиши маълум маънода сунъий хусусиятга эга. Кўчмас
ва кўчар ашёларга оид ҳуқуқий тартибларда мавжуд бўлган юқорида
кўрсатиб ўтилган тафовут ашёларнинг ўзига нисбатан эмас,
аввало
ашёвий ҳуқуққа нисбатан қўлланилади. Гап ашёларнинг ўзини эмас,
уларга бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисида бораётган бўлсада,
ФКнинг 84-моддаси «Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан
ўтказиш» деб номланиши бежиз эмас, кўчмас ва кўчар ашёларга
бағишланган шарҳланаётган моддада эса бир неча бор «мол-мулк»
атамасидан фойдаланилган.
шарҳланаётган моддада кўчмас ашёларнинг икки тури ажратиб
кўрсатилади: ўз табиатига кўра кўчмас ашёлар ва қонун
асосан
кўчмас мол-мулклар қаторига киритилган ашёлар. Ўз навбатида
ўз табиатига кўра кўчмас ашёлар икки тоифага бўлинади: а) ер
участкалари, ер ости бойликлари, яъни ер участкалари билан яхлит
ягоналикка эга бўлган объектлар; б) ер билан узвий боғланган, яъни
белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини
ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар, масалан, ўрмонлар, кўп
йиллик дов-дарахтлар, бинолар, иншоотлар киради.
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган ашёлар кўчар ашё деб
эътироф этилади. ФКда ҳам, бошқа бирон қонун ҳужжатида ҳам
уларнинг таърифи берилмаган. Кўчар мулк, қоидага кўра, мустақил
равишда ҳаракатланиш лаёқатига эга (ҳайвонлар) ёки инсон ёрдамида
ўзи учун белгиланган мақсадга зарар етказилмаган ҳолда жойидан
жилдирилиши мумкин. Кўчар ашёларнинг жойи ва фойдаланилиши,
қоидага кўра, қандайдир ер участкаси билан боғланмайди. Бироқ,
агар кўчар ашёлар кўчмас турдаги мол-мулк
мажмуининг таркибий
258
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қисмини ташкил этадиган бўлса, улар ана шу таркибга кирган
муддат ичида ўз-ўзидан кўчар мулк хусусиятидан маҳрум бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: