Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Шўъба хўжалик жамияти



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   407
67-модда. Шўъба хўжалик жамияти
Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи 
хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга 
бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган 
шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик 
жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш 
имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик 
жамияти ҳисобланади.
Шўъба хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади.
Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати)нинг 
қарзлари бўйича жавоб бермайди.
Асосий жамият (ширкат) айби билан шўъба хўжалик жамияти 
ночор (банкрот) бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) унинг 
қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Шўъба хўжалик жамияти иштирокчилари (акциядорлари) асосий 
жамиятдан (ширкатдан) унинг айби билан шўъба жамиятга етказилган 
зарарни тўлашни, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, 
талаб қилишга ҳақли.
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисмида шўъба хўжалик жамия-
тининг белгилари ўз ифодасини топган, улар мавжуд бўлганда у 
ёки бу хўжалик жамияти шўъба жамияти деб тан олиниши мумкин 
(хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг тушунчаси ва турларини 
қаранг: 1) Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 58-моддаси, 2) 1992 йил 
9 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг «хўжалик жамиятлари 
ва ширкатлари тўғрисида»ги қонуни).


202
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
шўъба жамияти мақсади фақат фойда олиш бўлган юридик шахс 
(тижорат ташкилоти) бўлиши мумкин – ушбу шарт юридик шахснинг 
шўъба хўжалик жамияти деб тан олиш учун ушбу юридик шахснинг 
мақсади фойда олишга қаратилган бўлиши лозимлигидан келиб 
чиқади. Нотижорат юридик шахсни, ҳатто унинг устав фондида 
бошқа юридик шахснинг устувор ҳажмларда иштирок этиши мавжуд 
бўлса-да, шўъба жамият деб тан олиш мумкин эмас.
2. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ (Ўз-
бекис тон Республикасининг «хўжалик жамиятлари ва ширкат лари 
тўғрисида»ги қонунининг 1-моддаси, Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 58-моддаси 2-қисми) шўъба жамиятининг фақат учта тури 
мавжуд (булар акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият 
ва қўшимча масъулиятли жамият) ва фақат уларни шўъба хўжалик 
жамиятлари деб тан олиш мумкин, ёки агар тижорат ташкилоти 
бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга бўлса (масалан, ширкат), 
у ҳолда юридик шахс уни кейинчалик шўъба хўжалик жамияти 
деб тан олиш учун уни жамиятларнинг ушбу турларидан бирига 
айлантириши лозим.
Жамиятни шўъба деб тан олиш учун ушбу жамиятнинг устав 
фондида бошқа (асосий) жамиятнинг ёки ширкатнинг устунлик 
мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши мавжуд бўлиши, ёки 
уларнинг ўртасида тузилган шартномасига мувофиқ ёки бошқача 
тарзда асосий жамият ёхуд ширкат бундай жамият томонидан қабул 
қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имкониятига эга бўлиши 
лозим. Ушбу шартни шарҳлаш учун қонун чиқарувчи «устунлик 
мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиш…» тушунчаси деганда 
нимани кўзда тутганлигини англаш лозим, чунки айнан ушбу шарт 
жамиятни шўъба хўжалик жамияти деб тан олиши учун асосий 
белгилаб берувчи шарт бўлади. «Устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда 
иштирок этиш» деганда қуйидагиларни тушуниш мумкин:
а) жамият иштирокчиларидан бири (хўжалик ширкати ёки 
жамияти) ушбу жамиятнинг бошқа иштирокчиларга нисбатан 
шўъба жамиятининг устав фондида кўпроқ акциялар ёки улушлар 
миқдорига эга бўлиши лозим (масалан: 100% акциялар шундай 
тарзда тақсимланганки, «А» иштирокчи акциядорлик жамияти 
акцияларининг 40% қисмига, «Б» иштирокчи 35% қисмига, «В» 
иштирокчи эса 25% акцияларига эга бўлади – бу ҳолда биз «А» 
иштирокчининг ушбу жамиятнинг устав фондида устунлик мавқеида 


203
4-боб. Юридик шаxслар
иштирок этишини кўрамиз. Лекин у доимо ушбу жамият томонидан 
қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бера оладими? йўқ, чунки 
«Б» ва «В» иштирокчиларининг фикрлари бир-бирига мос келганда, 
«А» иштирокчи ўз устуворлигидан маҳрум бўлади, чунки «Б» ва 
«В» иштирокчилари акцияларининг миқдори устав фондининг 60% 
қисмини ташкил этади. Ушбу мисолда мазкур тушунчанинг шундай 
талқин этилиши доимо мантиқий асосли бўлавермаслиги кўринади, 
чунки ҳар доим ҳам иштирокчининг ушбу жамият томонидан 
қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бера олиш имконияти 
бўлавермайди.
б) жамият иштирокчиларидан бири (хўжалик ширкати ёки 
жамияти) ушбу жамиятнинг устав фондида ярмидан кўпроқ акциялар 
ёки улушлар миқдорига эга бўлиши лозим. Бу ҳолда акцияларнинг 
ёки улушларнинг ярмидан ортиқ қисмига эга бўлган иштирокчи 
(акцияларнинг назорат қилувчи тўплами) қолган иштирокчилар бу 
ҳақда қандай фикрда бўлишидан қатъи назар, жамият томонидан 
қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бера олади (ушбу шарт 
акциядорлик жамиятига таллуқли бўлмайди, агар жамиятнинг 
устави ёки шартномасида бошқача кўзда тутилган бўлмаса). Ушбу 
шартнинг маъносидан келиб чиқиб, «устунлик мавқеида иштирок 
этиш…» асосий жамият ёки ширкатнинг хўжалик жамиятининг 
устав капиталида иштирокчиларнинг умумий йиғилишидаги овоз 
бериш натижаларини белгилаб беришга имкон берувчи акциялар 
ёки улушлар сонига эга бўлишини назарда тутади деган мазмунда 
талқин этиш тўғрироқ бўлади. муайян шўъба жамиятининг 
хусусиятларига боғлиқ ҳолда унинг устав капиталидаги акциялар 
(улушлар) назорат қилувчи тўпламининг миқдори турли миқдорлар 
билан белгиланиши мумкин.
Акцияларнинг назорат қилувчи тўплами (иқтисодий тушунча) – 
уларга эгалик қилиш акциядорлик жамиятининг фаолиятини назорат 
қилишни таъминлайдиган акциялар миқдоридир. Назарий жиҳатдан 
АЖ фаолияти устидан назоратни амалга ошириши учун овоз бериш 
ҳуқуқини берувчи акцияларнинг 51 % қисмига эгалик қилиш лозим 
бўлади.
Бошқа ҳолларда жамиятнинг шўъба жамияти эканлиги масаласи 
муайян хўжалик жамиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
ҳал этилиши лозим. Бунда жамият таъсис ҳужжатларининг мазмуни, 
унинг устав капиталининг тузилиши, шунингдек, акцияларга (улуш-


204
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ларга) эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган ва нисбатан йирик акция-
лар (улушлар) тўпламига эга бўлган иштирокчи хўжалик жамия-
тининг иштирокчиларнинг умумий йиғилишида ўз иродасини 
ўтказиши учун мақбул шароитларни яратадиган бошқа ҳолатлар 
кўзда тутилади.
шарҳланаётган модданинг 1-қисмида битта (асосий) жамият ёки 
ширкатда бошқа жамият томонидан қабул қилинадиган қарорларни 
белгилаб бера олиш имконияти пайдо бўладиган шартномалар 
турлари ва хусусиятлари айтиб ўтилмаган. Ушбу ҳолат туфайли 
бу тоифага жамият томонидан шартноманинг бошқа томонининг 
кўрсатмаларига мувофиқ, жамият учун жиддий аҳамиятли бўлган 
маълум қарорларни қабул қилиш мажбуриятини кўзда тутадиган ҳар 
қандай шартнома киритилиши мумкин. Бундай шартлар, масалан, 
жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатларини бошқарувчи 
ташкилотга бериш шартномасида бўлиши мумкин.
Асосий жамиятнинг (ширкатнинг) бошқа жамият томонидан 
қабул қилинадиган қарорларни бошқача тарзда белгилаб бера 
олиш имконияти – бу ҳолда асосий жамиятнинг (ширкатнинг) 
шўъба хўжалик жамиятига бевосита таъсир этиши (бу эса устав 
капиталидан устунлик мавқеида иштирок этишни ва шартномани 
кўзда тутади) эмас, жамият фаолиятини назорат қилишнинг 
воситаси, унинг томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб 
бера олишга имкон берувчи шакллари ҳақида гапирилмоқда 
(масалан, тегишли жамият (ширкат) бошқа жамиятни ўзининг 
шўъба жамиятлари орқали назорат қилган ҳолати, бунда улардан 
ҳар бири алоҳида устидан назорат ўрнатиладиган жамиятнинг устав 
капиталида устунлик мавқеида иштирок этишига эга эмас). шу билан 
бирга «бошқача тарзда қабул қилинадиган қарорларни белгилаб 
бера олиш имкониятига эга» формуласини кенг талқин этиш 
шўъба жамияти худди аффилланган шахслар каби белгилар бўйича 
белгиланишига олиб келиши аниқ, бу эса шўъба жамиятларини 
ўзига хос хусусиятлари бўлмаган ва кераксиз тоифага айлантиради. 
шу жиҳатдан шўъба жамият тўғрисидаги модданинг қоидаларини 
аниқлаш ва то шундай аниқлашлар киритилмагунча уларнинг 
чекловчи талқин этилиши шартлиги мақбул кўринади.
Аффилланган шахс – тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи 
юридик ва (ёки) жисмоний шахсларнинг фаолиятига таъсир кўрсата 
олувчи жисмоний ёки юридик шахсдир.


205
4-боб. Юридик шаxслар
шарҳланаётган модданинг 2-қисмига кўра, шўъба хўжалик 
жамияти юридик шахс мақомига эга ва ҳар қандай юридик шахс 
эга бўлган барча минимал хусусиятларга эга бўлади (юридик 
шахснинг белгилари Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 39-моддасига 
шарҳларда келтирилган).
шарҳланаётган модданинг 3-қисмига кўра, шўъба хўжалик 
жамияти ўзининг асосий жамиятининг (ширкатининг) қарз лари 
бўйича жавобгар бўлмайди. Ушбу модданинг 3-қисми мазмунидан, 
агар асосий жамият ёки ширкат қарздор бўлса ва ўз ҳолатлари 
туфайли кредиторнинг олдидаги мажбуриятларини бажара 
олмайдиган бўлса, у ҳолда у ўзининг шўъба хўжалик жамиятидан 
унинг мажбуриятларини бажаришини талаб этишга ҳақли 
бўлмаслиги (агар ушбу ҳуқуқ асосий жамиятга ёки ширкатга шўъба 
хўжалик жамияти билан тузилган шартномага асосан берилган 
ҳоллардан ташқари) ҳақида хулосага келиш мумкин, бундай 
талаб қўйилган ҳолда эса шўъба хўжалик жамияти ушбу талабни 
бажармасликка ҳақли бўлади.
3. мазкур модданинг тўртинчи қисми қоидалари асосий 
жамиятни (ширкатни) унинг айби билан шўъба хўжалик жамияти 
ночор (банкрот) бўлиб қолган тақдирда, унинг қарзлари бўйича 
субсидиар жавобгарликка тортиш асосларини белгилайди. 
шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми мазмунини аниқлаш 
учун қуйидаги тушунчаларни аниқлаб олиш лозим:
– ночорлик (банкротлик);
– айб;
– субсидиар жавобгарлик;
– қарз;
2003 йил 24 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг «Банкрот-
лик тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ:
банкротлик
 
(иқтисодий ночорлик) – хўжалик суди томонидан 
эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича креди-
торлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий 
тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир 
эмаслигидир.
Айб – 1996 йил 24 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг 
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳи-
моя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 9-моддаси 4-қисмига муво-
фиқ: «Асосий жамият шўъба хўжалик жамиятнинг муайян 


206
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида ночор (банкрот) бўлиб 
қолишини олдиндан билиб, юқорида айтилган ўз ҳуқуқлари ва (ёки) 
имкониятидан шўъба хўжалик жамиятнинг шундай ҳаракатларни 
амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳоллардагина шўъба 
хўжалик жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) асосий жамиятнинг 
айби билан юз берган деб ҳисобланади». шундай қилиб, асосий 
жамиятнинг айбини эътироф этиш учун қуйидагилар керак:
1) асосий жамият ёки ширкат ўзининг ҳуқуқидан фойдаланиши 
ҳамда ўзининг шўъба хўжалик жамиятига кўрсатма бериши;
2) ушбу кўрсатма асосида шўъба хўжалик жамияти маълум 
ҳаракатни амалга ошириши;
3) ушбу ҳаракат шўъба хўжалик жамиятининг банкротлигига 
олиб келиши;
4) асосий жамият ёки ширкат шўъба хўжалик жамиятнинг 
(асосий жамият ёки ширкатнинг кўрсатмасига биноан) муайян 
ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида ночор (банкрот) бўлиб 
қолишини олдиндан билиши.
Фақат мазкур шартлар мавжуд бўлганда асосий жамият ёки 
ширкатни унинг шўъба хўжалик жамиятининг банкротлигида 
айбдор деб тан олиш мумкин.
Субсидиар жавобгарлик – фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг 
турларидан бири (лат. subsidiarus – резервли, қўшимча), у қуйидаги 
мазмунга эга фуқаролик ҳуқуқининг маълум субъектларига қонун, 
шартнома ёки бошқа шартлар юзасидан юкланадиган қўшимча 
жавобгарликдир, бу шартлар мавжуд бўлганда кредитор, агар асосий 
қарздор қарзни тўлай олмаса, олинмаган қарзни бошқа бурчли бўлган 
шахсдан ундириш ҳуқуқига эга бўлади. (масалан, шўъба хўжалик 
жамиятининг асосий жамият ёки ширкатнинг айби билан банкрот 
бўлиши ҳолатида, юзага келган ҳолатлар туфайли шўъба жамиятнинг 
қарзни қоплаш учун мол-мулки етмай қолганда қарзнинг қолган 
қисми асосий жамиятдан ундирилади).
4. қарз – битимнинг (шахснинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги) 
оқибатида юзага келувчи (шартномавий ёки шартномавий бўлмаган) 
мажбурият бўлиб, унинг бажарилмаслиги суд қарорига кўра 
зарарнинг қопланишига олиб келади (жарима, неустойка ва ҳоказо).
мазкур модданинг 5-қисмида келтирилган таърифнинг том 
маъносидан келиб чиқиб, мазкур меъёр шўъба хўжалик жамияти-
нинг иштирокчиларига асосий жамиятнинг ёки ширкатнинг айби 


207
4-боб. Юридик шаxслар
мавжуд бўлганда асосий жамият ёки ширкат томонидан шўъба 
хўжалик жамиятга етказилган зарарни қоплаб беришни талаб 
қилиш ҳуқуқини беради, деган хулосага келиш мумкин. 1996 йил 
26 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамият-
лари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
қонунининг 9-моддаси 4-қисмига кўра: «шўъба хўжалик жамият 
акциядорлари асосий жамиятдан унинг айби билан шўъба хўжалик 
жамиятга келтирилган зиённи тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. 
Асосий жамият шўъба хўжалик жамиятнинг муайян ҳаракатларни 
амалга ошириш оқибатида зиён кўришини олдиндан билиб, ўз 
ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шўъба хўжалик жамиятнинг 
шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган 
ҳолдагина зиён асосий жамиятнинг айби билан келти рилган деб 
ҳисобланади».
шўъба хўжалик жамияти иштирокчиларининг (акциядорларининг) 
асосий жамият ёки ширкат томонидан шўъба хўжалик жамиятига 
етказилган зарарларни қоплаб бериш тўғрисидаги талаблари 
иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) тегишли даъво билан судга 
мурожаат қилиш орқали қўйилиши мумкин 

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish