Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Жамоат бирлашмалари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   407
74-модда. Жамоат бирлашмалари
маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун 
ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган 
тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат 
бирлашмалари ҳисобланади.
Жамоат бирлашмалари ўз уставларида назарда тутилган ишлаб 
чиқариш ёки ўзга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга 
ҳақлидирлар.
Жамоат бирлашмаларининг иштирокчилари (аъзолари) ушбу бир-
лаш маларга мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзо-
лик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар 
аъзо сифатида иштирок этаётган жамоат бирлашмаларининг мажбу-
риятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашмалар эса ўз 
аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Жамоат бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади.
1. Жамоат бирлашмаси ўзига хос умумий тушунча ҳисобланади. 
Жамоат бирлашмаси деганда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий 
ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа 
соҳаларида ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
биргаликда амалга ошириш учун бирлашган фуқароларнинг эркин 
хоҳиш билдириши натижасида юзага келган кўнгилли тузилмаси 
тушунилади. Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба 
иттифоқлари, аёллар, ёшлар, болалар ташкилотлари, фахрийлар 
ва ногиронлар ташкилотлари, илмий, техникавий, маданий-
маърифий, жисмоний тарбия, спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, 
ижодий уюшмалар, ватандошлар уюшмалари, ассоциациялар ва 
фуқароларнинг бошқа бирлашмалари (ЎзРнинг 1991 йил 15 феврал-
даги № 223-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлаш-


230
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
малари тўғрисида»ги қонуни 1-моддаси) жамоат бирлаш малари 
ҳисобланади.
Жамоат бирлашмаларига Ўзбекистон Республикасининг 18 ёш-
га тўлган фуқаролари аъзо бўлиши мумкин. Аъзолик якка тартиб -
даги ариза ёки ташкилот аъзолари сонини ҳисобга олиш имко-
нини берувчи ҳужжат асосида расмийлаштирилади. Жамоат 
ташкилотининг олий раҳбарлик органи съезд (конференция) ёки 
умумий йиғилиш ҳисобланади. Жамоат ташкилотининг доимий 
фаолият олиб борувчи раҳбарлик органи съезд (конференция) ёки 
умумий йиғилишга ҳисобот берадиган сайланадиган ижро органи 
ҳисобланади.
2. Жамоат бирлашмалари бошқа юридик шахслар сингари 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидирлар. Бироқ 
унинг юритилиши иккита шарт билан чегараланган: биринчидан, 
у фақат мазкур ташкилотни (бирлашмани) тузиш учун асос бўлган 
мақсадларга эришишига қаратилган бўлиши лозим, иккинчидан, у 
ушбу мақсадларга мувофиқ бўлиши лозим.
Жамоат бирлашмаси қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб 
чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади ҳамда 
устав вазифаларини бажариш мақсадида юридик шахс ҳуқуқларига 
эга бўлган корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни 
тузишга ҳақлидир. Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш 
ва бошқа тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари 
ушбу бирлашмаларнинг аъзолари (иштирокчилари) ўртасида 
тақсимланмайди ва фақат устав вазифаларини амалга ошириш 
учун ишлатилади; жамоат бирлашмаларига ўз маблағларини, 
гарчи уставларида кўрсатилмаган бўлса ҳам, хайрия мақсадларига 
ишлатишга рухсат этилади. Жамоат бирлашмалари томонидан 
ташкил этиладиган корхона ва ташкилотлар қонунда белгиланган 
тартибда ва миқдорда бюджетга тўловларни тўлайдилар (ЎзРнинг 
«Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 
қонуни 17-моддаси).
3. Жамоат бирлашмалари, уларнинг ташкилотлари бинолар, 
иншоотлар, турар-жой фондлари, ускуналар, инвентарлар, маданий-
касбий ва соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган мол-мулк, 
пул маблағлари, акциялар, бошқа қимматли қоғозлар ва уларнинг 
уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий таъминлаш учун 
зарур бошқа мулкка, шунингдек, интеллектуал мулк объектларига 


231
4-боб. Юридик шаxслар
эгалик қилишлари мумкин. Жамоат бирлашмаларининг мулкида 
ушбу бирлашмаларнинг маблағлари ҳисобидан уларнинг уставларида 
кўрсатилган мақсадларга мувофиқ ташкил қилинган нашриётлар, 
бошқа корхоналар, хайрия муассасалари бўлиши мумкин. Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари, қорақалпоғистон Республикасида 
эса қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан давлат 
ва жамият хавфсизлиги талаблари нуқтаи назаридан ёки халқаро 
шартномаларга мувофиқ жамоат бирлашмалари мулкида бўлиши 
мумкин бўлмаган мол-мулк турлари белгиланиши мумкин. Жамоат 
бирлашмаларининг пул маблағлари кириш ва аъзолик бадалларидан, 
агар уларнинг тўланиши уставда кўзда тутилган бўлса: кўнгилли 
бадаллар ва хайр-эҳсонлар; уставга мувофиқ маърузалар, кўргаз-
малар, спорт ва бошқа тадбирлар, лотереялар ўтказишдан тушган 
маблағлар; ишлаб чиқариш, хўжалик ва ноширлик фаолиятидан 
олинган даромадлар; бошқа қонунда тақиқланмаган тушумлар 
ҳисобидан шаклланади.
Сиёсий мақсадларни кўзлаган сиёсий партиялар ва оммавий 
ҳаракатларга хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва чет 
давлат ларнинг юридик шахслари, уларнинг филиаллари ва вако-
латхоналари, чет эл инвестиция иштирокидаги корхоналар, чет эл 
фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, фуқароларнинг ўзини-
ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлар, аноним шахслар ёки 
тахаллус остидаги шахслардан молиявий ва бошқа турдаги моддий 
ёрдам олиш тақиқланади. Кўрсатилган маблағлар олинган тақдирда 
қайтариб берилиши, қайтариш имконияти бўлмаган ҳолда эса давлат 
даромадига ўтказилиши лозим. Сиёсий партияларни молиялаш 
Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партияларни молиялаш 
тўғрисида»ги қонунига мувофиқ амалга оширилади. Сиёсий 
партиялар ҳар йили ўз бюджетларини оммавий ахборот учун эълон 
қиладилар. Жамоат бирлашмаларининг мулки қонун билан муҳофаза 
қилинади. Уюшмалар ва уларга кирувчи бирлашмаларнинг ушбу 
уюшмалар ва уларга кирувчи бирлашмаларга тегишли мол-мулкка 
эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ваколатлари жамоат 
бирлашмалари уюшмалари уставлари билан белгиланади.
Жамоат бирлашмасининг ҳар битта алоҳида иштирокчиси ёки 
ҳатто жамоат ташкилотининг аъзоси ундан чиққан ҳолда ҳам, 
жамоат бирлашмасига тегишли мол-мулкдан улуш олиш ҳуқуқига 
эга бўлмайди.


232
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Жамоат бирлашмаси юридик шахс сифатида ўз мажбуриятлари 
юзасидан ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради, бироқ ўз 
иштирокчилари ёки аъзоларининг мажбуриятлари учун жавобгар 
ҳисобланмайди. Жамоат бирлашмаларининг иштирокчилари ёки 
аъзолари ҳам жамоат бирлашмаларининг мажбуриятлари юзасидан 
жавобгар бўлмайди.
4. Жамоат бирлашмалари юридик шахс ҳуқуқларини олиш учун 
давлат рўйхатидан ўтишлари шарт. Жамоат бирлашмаси фақат 
давлат рўйхатидан ўтгандан кейин юридик шахс ҳуқуқларига ва 
юридик шахсга хос ҳуқуқ лаёқатига эга бўлади.
шуни қайд этиш зарурки, жамоат бирлашмалари юридик 
шахс ҳисобланган ҳолда бирлашманинг устав мақсадлари билан 
белгиланган махсус ҳуқуқ лаёқатига эга бўлади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish