240
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
давлат ва хусусий муассасалар. Умумий қоидага кўра, давлат
муассасаларига бошқарув ташкилотлари, тиббиёт
муассасалари,
маориф, таълим ва маданият муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи ва суд органлари ва ҳ.к. киради. Ушбу ташкилотлар,
бошқарув, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларидан ташқари,
хусусий ҳам бўлишлари мумкин,
агар уларнинг таъсисчилари
сифатида жисмоний ёки нодавлат юридик шахслар қатнашсалар.
масалан, амалиётда хусусий болалар боғча, мактаб, музейларни ва
ҳ.к. тузиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.
муассасанинг таъсис ҳужжати бўлиб, умумий қоидага кўра,
фақатгина унинг устави ҳисобланади, алоҳида турдаги муассасалар
ваколатли органнинг фармойишига асосан ўз
фаолиятини ташкил
этади ва амалга оширади.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми, оператив бошқарув
тўғрисидаги ФК нормаларига (ФК–178 моддасига шарҳларни
қаранг) ва муассаса мол-мулкини тасарруф этиш тартибига (ФК–180
моддасига шарҳларни қаранг) ҳавола қилиб, муассасаларнинг бошқа
нотижорат ташкилотлардан фарқловчи томонини белгилайди, яъни
улар мулкдори бўлиб ҳисобланмаган, лекин унга нисбатан ашёвий
ҳуқуқига эга бўлган мол-мулкларига ҳуқуқларининг хусусияти ўзига
хосликларга эга. масалан, давлат муассасаларида мол-мулк оператив
бошқарув ҳуқиқи остида бўлади, унга кўра улар бириктирилган
мол-мулкни ва смета бўйича мулкдор (яъни давлат ёки
унинг
органи) томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинган
мол-мулкни ўзга шахсларга беришга ёки бошқа тарзда тасарруф
этишга ҳақли эмас. Агар таъсис ҳужжатларига биноан унга даромад
келтирувчи айрим фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи
берилган бўлса, унда шундай фаолиятдан
олинган даромадлар ва
ушбу даромадлар ҳисобидан сотиб олинган мол-мулк муассасанинг
мустақил тасарруфига қабул қилиниб, алоҳидаги балансда ҳисобга
олинади.
3. муассасанинг фаолияти мулкдор томонидан унинг олдига
қўйилган мақсадлари билан белгиланади.
мулкдор муассаса
фаолиятининг қоидаларини ҳам белгилаб бериши керак. шарҳ-
ланаётган модданинг 3-қисмига биноан муассаса ўз мажбуриятлари
бўйича ўз ихтиёридаги мол-мулк ва пул маблағлари билан жавоб
беради. Улар етарли бўлмаганида, унинг мажбуриятлари бўйича
субсидиар жавобгарлик тегишли
муассасанинг мулкдорига
юкланади.
241
4-боб. Юридик шаxслар
Алоҳида турдаги давлат ва бошқа муассасаларнинг ҳуқуқий
мавқеининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларнинг фаолияти
қонунчиликнинг алоҳида ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.
хусусан, ҳозирги кунда тиббиёт ва таълим муассасаларининг
ҳуқуқий мақоми Ҳуқумат томонидан тасдиқланган махсус низомлар,
қарорлар билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: