Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ашёларни топшириш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   407
186-модда. Ашёларни топшириш
Ашёларни олувчига топшириш, шунингдек етказиб бериш 
мажбуриятини олмаган ҳолда бошқа шахсга берилган ашёларни 
олувчига жўнатиш учун транспорт ташкилотига ёки алоқа 
ташкилотига топшириш ашёларни топшириш ҳисобланади.
Ашё олувчининг ёки у кўрсатган шахснинг ихтиёрига амалда 
тушган пайтдан бошлаб олувчига топширилган ҳисобланади.
Ашёни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартнома тузилаётган 
пайтгача у олувчининг ихтиёрига ўтиб бўлган бўлса, ашё унга шу 
пайтдан эътиборан топширилган ҳисобланади.
Коносаментни ёки ашёга тегишли бошқа тасарруф этувчи 
ҳужжатни топшириш ҳам ашёни топширишга тенглаштирилади.
1. шарҳланаётган модда топшириш нима эканлигини ва қайси 
пайтдан бошлаб ашё сотиб олувчига топширилган деб ҳисобланиши 
мумкинлигини белгилайди. мазкур модданинг меъёрлари импе-
ратив тарзда ифодаланганлигини ва фуқаролик муомаласи иштирок-


464
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
чиларига айни масала бўйича ўз хоҳиши билан иш тутиш учун ҳуқуқ 
бермаслигини таъкидлаш лозим.
Ашёларни топшириш мазкур бандда кўрсатилган турли хил 
усулларда амалга оширилиши мумкин. Ашёларни топширишнинг 
энг кенг тарқалган усули бу уларни сотиб олувчининг қўлига 
амалдаги топширилишидир. Сотиб олувчига ашёни қўлдан қўлга 
топширилиши бу аниқ маънодаги топшириш демакдир, бунда 
ашё бир шахсдан иккинчи шахсга қўлдан қўлга ўтади. Ашёни 
амалда қўлдан қўлга бериш йўли билан бундай топшириш олди-
сотди, ҳадя ва қарз бериш шартномаларини ижро этишда амалга 
оширилади. Топшириш усули сифатида шунингдек ашёларни 
транспорт ташкилотига ёки алоқа ташкилотига сотиб олувчига 
юбориш учун топширишни қонун тан олади. Топширишнинг бу 
усулида олиб сотувчига ашёни етказишни ёки уни юборишни 
амалга оширадиган учинчи шахс иштирок этади. Ашё амалда ҳали 
сотиб олувчининг қўлида эмас, лекин, қонун бундай ҳолатларда 
транспорт ташкилотларига ва алоқа ташкилотларига ашёларнинг 
топширилишини уларнинг олиб сотувчига амалдаги топширилиши 
билан тенглаштиради. Топширишнинг бундай усулида қонуннинг 
ягона ва жиддий талаби – ашёни етказиб бериш мажбуриятини 
юкланган ҳолда олинишидир. Агар да ашёлар шундай мажбурият 
юкланган ҳолда сотилган бўлса, бундай ташкилотларга ашёларни 
топшириш уларни топширишга тенглаштирилмайди ва топшириш 
пайти сифатида ашёни сотиб олувчи томонидан бевосита қабул 
қилиб олиниши ҳисобланади (ФК 711-моддасига шарҳни қаранг).
3. шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ, агарда 
мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини бегоналаштиришга қаратилган 
шартноманинг тузилиши пайтида бошқа асосга (қонуний эгалик) кўра 
бўлажак сотиб олувчининг амалдаги эгалигида мавжуд бўлганида, 
айни ашё шартнома тузилган пайтдан бошлаб топширилган деб тан 
олинади. масалан, ижара шартномаси имзоланган бўлса ва кейин 
томонлар худди ўша ашё юзасидан олди-сотди шартномасини тузган 
бўлсалар, олди-сотди шартномаси тузилган пайтдан бошлаб айни 
ашё сотиб олувчига мулк сифатида топширилган ҳисобланади.
4. Ашёнинг топширилишига коносаментнинг ёки бошқа хил 
товарни тасарруф этувчи ҳужжатнинг топширилиши тенглаш-
тирилади. Коносамент юкни денгиз орқали ташиб етказиб бериш 
шарт но масининг шартларини мужассамлаган товарни тасарруф 


465
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
этувчи ҳужжатдир ва шу билан бирга айни ҳужжатни ўз қўлида 
сақлаган шахсга юкни тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи қимматли 
қоғоздир. Коносаментни топшириш оқибатида сотиб олувчида 
денгиз йўли билан ташиб етказиладиган товарларга мулк ҳуқуқи 
пайдо бўлади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish