Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   407
188-модда. Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк 
ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва 
шартларда юзага келади.
1. шарҳланаётган модда фуқаролар ва юридик шахслар қонун 
ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда ва шартларда мулк ҳуқуқи 
асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин эканлигини 
белгилайди. Ер участкаларини беришнинг бевосита тартиби ва 


473
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
шартлари асосан ер қонунчилиги билан ва уларга нисбатан мулк 
эгаларининг ҳуқуқи эса фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади.
2. мазкур муносабатларда мулк ҳуқуқининг объекти бўлиб 
хусусий аломатли билан белгиланган ашё сифатида бевосита ер 
участкаси ҳисобланади. Ер участкаси ер фондининг қайд этил-
ган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режим-
га ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусу-
сиятларига эга бўлган қисмидир (ЕК 10-моддаси). шу сабабдан ер 
участкаси мулк ҳуқуқининг объектига айланишигача, у тегиш ли 
тарзда индивидуаллаштирилиши лозим. Ер участкасининг ало-
ҳидалаштирилиши ер қонунчилиги томонидан белгиланган тар тиб да 
унинг ҳудудий чегараларини аниқлаш орқали амалга оши рилади. Ер 
участкасининг чегараси режаларда белгиланиб, натурага (маҳаллий 
жойга) кўчирилади. Ер участкасининг майдони унинг чегарасини 
натурага (маҳаллий жойга) кўчирилганидан сўнг белгиланади.
Ер участкасини алоҳидалаштирувчи (индивидуаллаштирувчи) 
воситаларга унинг кадастр рақами ҳам киради. Кадастр рақами – 
алоҳида, Ўзбекистон Республикасида такрорланмайдиган, ер 
участ касининг, бинонинг, иншооотнинг шакллантирилишида 
қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган таомилига мувофиқ 
уларга бериладиган ва рўйхатга олинган яхлит объект сифатида 
мавжуд бўлганликлари даврида сақланадиган рақамдир (Ўзбекис-
тон Республикаси ҳудудининг кадастр бўлиниши ва ер участ-
калари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларининг шакл-
лантирилиши тўғрисидаги Низомнинг 9-банди). Ер участкаси 
кадастр рақамининг шаклланиши ер участкаси кўчмас мулк объекти 
сифатида шаклланиб бўлганидан ва унинг чегаралари туман (шаҳар) 
навбатчи индексли кадастр харитасига (режасига) кўчирилганидан 
сўнг бошланади. Ер участкаларига кадастр рақамларини бериш 
ер участкаларига ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни амалга 
оширишда шаҳарларда ва шаҳарчаларда кўчмас мулк кадастри 
хизматлари томонидан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа 
ҳудудларида эса ер заҳираларининг туман хизматлари томонидан 
бажарилади.
3. Ерга мавжуд ашёвий ҳуқуқларнинг тизими таркибида мулк 
ҳуқуқи чекланган хусусиятга эга бўлишини ва уни қўлланишининг 
соҳалари бевосита қонун ҳужжатлари томонидан белгиланганлигини 
таъкидлаш лозим.


474
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
ЕКнинг 8-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ер участкаларига 
юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатлари 
томонидан ўрнатилган тартибда, савдо ва хизмат кўрсатиш объект-
ларини хусусийлаштиришда эса улар жойлашган ер участкалари 
билан бирга пайдо бўлади.
4. 2006 йил 24 июлдаги ЎзР Президентининг «Юридик ва 
жисмоний шахсларнинг бинолари билан банд бўлган ер участка-
ларининг ҳусусийлаштирилиши тўғрисида»ги Фармони қабул 
қилиниши билан ер муносабатларида мулк ҳуқуқи институтини 
қўллаш доираси кенгайди. мазкур Фармоннинг 1-бандига мувофиқ, 
2007 йил 1 январидан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, 
яъни юридик шахсларга уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 
ер участкаларни ёки улар томонидан хусусийлаштириладиган 
биноларни ва иншоотларни, ишлаб чиқариш инфраструктура 
объектларини ва шунингдек уларга турдош ер участкаларини 
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун, қўлланадиган 
техно логик жараёнларни, шаҳар меъморчилиги меъёрлари ва 
қоидаларини инобатга олган ҳолда хусусийлаштириш ҳуқуқи тақ-
дим этилди. мазкур бандда кўзда тутилган ер участкаларининг 
хусусийлаштирилиши ихтиёрий асосда, бозор қийматларидан келиб 
чиққан ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда мулк ҳуқуқининг 
расмийлаштирилиши билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари фуқароларига нисбатан, 
2008 йил 1 январидан улар ўзларига якка тартибда уй-жой қуриш ва 
яшаш жойига хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини 
хусусийлаштириш ҳуқуқига эга деб белгиланди.
5. Дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган, 
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташки-
лотларнинг ер участкаларига мулк ҳуқуқи уларга ўзлари ваколат хона 
биноси сифатида фойдаланаётган иморат ёки иморатнинг қисмлари, 
шу жумладан ваколатхона бошлиғининг қароргоҳи улар жойлашган 
ер участкалари билан бирга, шунингдек мазкур ваколатхоналарнинг 
иморатларини қуриш учун ер участкалари қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда реализация қилинганда вужудга келади.
Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг – дипломатия кор-
пуси ходимларининг, Ўзбекистон Республикасида аккредитация 
қилинган матбуот вакилларининг, фирмалар, компаниялар ва халқаро 
ташкилотлар доимий ваколатхоналари ходимларининг, чет эл 


475
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
инвестицияси иштирокидаги корхоналарда доимий асосда ишловчи 
шахсларнинг, шунингдек республикада доимий истиқомат қилувчи 
ва яшаш учун гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ер участкаларига 
бўлган мулк ҳуқуқи уларга уй-жой бинолари шу бинолар жойлашган 
ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда реализация қилинганда вужудга келади (ЕКнинг 18-мод-
даси).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish