Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Хусусий ва турга хос аломатлари билан



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   407
87-модда. Хусусий ва турга хос аломатлари билан 
белгиланадиган ашёлар
Алоҳида, фақат ўзигагина хос, уни бир хил ашёлар орасидан 
ажратиб турадиган ва шу тариқа хусусий аломатларга эга бўлган ашё 
хусусий аломатлари билан белгиланган ашё ҳисобланади. Хусусий 
аломатлари билан белгиланган ашёлар жумласига ноёб, яъни ўзи бир 
дона бўлган ашёлар, шунингдек, муайян усул билан ажратиб қўйилган 
ашёлар (муҳр босиш, алоҳида белгилар тушириш, номер, рақам бериш 
ва шу кабилар) киради.
Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар бошқаси билан 
алмаштириб бўлмайдиган ашёлардир.


263
7-боб. моддий неъматлар
Бир турдаги ҳамма ашёларга хос аломатларга эга бўлган ҳамда 
сони, оғирлиги, ўлчови ва шу кабилар билан белгиланадиган ашёлар 
турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади.
Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқаси билан 
алмаштирса бўладиган ашёлардир.
шарҳланаётган модда ашёларни хусусий аломатлари билан 
ажралиб турадиган ва турга оид аломатлари билан ажралиб тура-
диган (хусусий аломатли ва турдош) ашёларга ажратади. хусу сий 
аломатларга эга ашёлар алоҳида, фақат ўзигагина хос аломатлар 
билан ажралиб туради (масалан, С.Азимов кўчасидаги 22-уй, фалон 
русумдаги, алоҳида рақамга эга автомобил ва ҳ.к.). Турига кўра 
ажратиладиган ашёлар сони, вазни, ўлчами ва ш.к. билан, яъни бир 
турга оид ашёларнинг муайян миқдори билан тавсифланади (муайян 
маркадаги 10 тонна пўлат; бешта «Газел» юк автомобили ва ҳ.к.). 
Турга оид деган тушунча, одатда, фақат кўчар ашёларга нисбатан 
ишлатилади, зеро кўчмас ашёлар давлат рўйхатидан ўтказилиши 
зарурлиги сабабли хусусий аломатга эга ашё бўлиб ҳисобланади.
хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёлар юридик 
жиҳатдан бошқаси билан алмаштириб бўлмайдиган ашёлардир. 
Бундай ашёлар нобуд бўлган ёки бузилган ҳолатларда мажбуриятга 
эга шахсдан шунга ўхшаш ашёларни тақдим этишини эмас, балки 
фақат зарарни қоплаб беришини талаб қилиш мумкин. шу билан 
бир қаторда хусусий аломатларга эга ашёларни бурчли шахсдан 
асл ҳолида талаб этиб олиш мумкин (масалан, у олди-сотди 
шартномасини бажармаган ҳолда ёки виндикацион даъво бўйича). 
Кўчар ашёлар ҳам, кўчмас ашёлар ҳам хусусий аломатларга эга 
бўлиши мумкин.
Турига оид аломатлари билан белгиланадиган ашёлар юридик 
жиҳатдан алмаштириладиган ашёлардир. шу боис уларни ўтказиш 
бўйича мажбуриятнинг бажарилмаслиги (масалан, бундай ашёлар-
нинг нобуд бўлиши, ёки алоҳида партиядаги молларнинг йўқолиши 
сабабли) ваколатли шахсга умумий қоидага мувофиқ шу турдаги 
ашёларнинг худди ўша миқдорини талаб қилиб олиш ҳуқуқини 
беради. Айтайлик, металл тайёрловчи харидор 10 тонна пўлат 
сотиш мажбуриятни олди, шартнома шартига биноан бунда 
металлга эгалик ҳуқуқи товарга пул тўланган пайтдан бошлаб 
харидорга ўтиши белгиланган. Бироқ сотувчининг ҳисоб рақамига 


264
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
пуллар келиб тушганидан кейин у ўзи тайёрлаган 10 тонна пўлатни 
тўлиғича бошқа харидорга сотиб юборди. Бундай ҳолатда биринчи 
харидор янги тайёрланган партиядан худди ўша миқдордаги 
металлнинг етказиб берилишини ёки зарарни қоплашни талаб этиши 
мумкин, аммо бошқа истеъмолчига сотиб юборилган пўлатнинг 
10 тоннасининг олиб берилишини талаб этишга ҳақли эмас.
Айрим битимлар нарсаси сифатида фақат хусусий аломатларга 
эга ашёлар бўлиши мумкин (масалан, фойдаланилган мол-мулкнинг 
қайтарилиши кўзда тутиладиган ижара шартномасида), айни пайтда 
бошқа битимларда бундай сифатга фақат турга оид белгиларга эга 
ашёлар бўлиши мумкин (масалан, келишувга кўра, қарз олувчи қарз 
берувчига худди ўша турдаги, ўша миқдордаги ва ўша сифатдаги 
ашёларни қайтариб бериши тўғрисидаги қарз шартномасида). 
мулк ҳуқуқ ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар объектлари хусусий аломат 
белгиларига эга ашёлар ҳам бўла олади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish