Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


Аҳоли томонидан шахсий турар-жой бинолари ва иншоотлар



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

Аҳоли томонидан шахсий турар-жой бинолари ва иншоотлар 
қуришда тегишли ҚМҚ талабларига риоя этмаслиги; 
Муайян бир ҳудуд бўйича кучли зилзила юзага келиш эҳтимоли 
борлиги тўғрисидаги ишончли прогноз маълумотининг йўқлиги; 
Аҳолининг кучли зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва ундан кейин 
тўғри ҳаракат қилиш бўйича тайёргарлик даражасининг талаб дарасида 
мукаммал эмаслиги.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
19 июлдаги 208-сонли қарори асосида Аҳолини ва худудларни зилзила билан 


14 
боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастури 
қабул қилинган бўлиб, кучли зилзила оқибатларини, жиддий талофотларни 
камайтириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан: 1978 
йилда ишлаб чиқилган қаерда қандай куч билан ер силкинишини кўрсатувчи 
умумий 
сейсмик 
районлаштириш 
харитаси 
2011 
йилда
Фанлар академияси Сейсмология институти олимлари томонидан қайта ишлаб 
чиқилиб, 
республиканинг 
сейсмик 
фаол 
ҳудудларига 
тегишли
аниқликлар киритилган. Мазкур харита асосида ҳозирги қурилиш меъёр-
қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда, зилзилабардошли 
иморат ва иншоотлар қурилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
9 июлдаги 191-сонли қарори асосида 2009-2011 йилларда республикадаги 
мавжуд сейсмик станцияларни моддий-техника базасини замонавий асбоб-
ускуналар билан жихозлаш, шунингдек қўшимча 24 та сейсмик ва прогностик 
станцияни ишга тушириш бўйича амалий ишлар олиб борилиб, ҳозирги кунда 
станцияларнинг умумий сони 60 тага етказилган. Бу ўртача ҳар бир сейсмик 
фаол ҳудудга 4-5 тани ташкил этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш 
ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 5066-сонли Фармонига асосан Фанлар академияси 
Сейсмология институти тасарруфидаги Комплекс экспедиция Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, Сейсмопрогностик мониторинг 
Республика 
марказига 
айлантирилди. 
Шу 
муносабат 
билан
уни тезкор, мобил хизматга айлантириш имкони яратилди.
Натижада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси 
Сейсмология институтининг олимлари ва етакчи мутахассисларидан иборат 
эксперт гуруҳи шакллантирилиб, геодинамик полигонлардаги станциялардан 
ҳамкорликда фойдаланиш орқали олинган маълумотлар сейсмостатистик, 
геофизик ва гидрогеосейсмологик усуллардан комплекс фойдаланилган ҳолда 
чуқур таҳлил этилиб, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда юзага келган 
сейсмик вазият ҳамда юзага келиши мумкин бўлган зилзилаларнинг хафталик 
қисқа муддатли прогнозлари тайёрланмоқда. 
Мазкур сейсмик прогноз маълумотлари асосида Фавқулодда вазиятлар 
вазирлиги ва унинг Ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан 
аҳолини ва ҳудудларни зилзила билан боғлиқ ҳолда келиб чиқадиган 
иккиламчи фавқулодда вазиятлардан самарали мухофазалаш, ФВДТ ҳудудий ва 
функционал қуйи тизимлари бошқарув органлари, куч ва воситаларининг 
тайёргарлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда қўмондонлик-штаб
ва махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 июндаги
“Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида 
мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ3030-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида
2017 йил II-ярим йиллигидан бошлаб, Фуқаро мухофазаси институтининг 


15 
профессор-ўқитувчилар таркибини яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар етакчи 
олий таълим муассасаларида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан 
мухофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини тўғри 
ҳаракатланишга ўргатиш соҳасида малакасини ошириши, орттирилган 
тажрибани амалиётга тадбиқ этиш бўйича қатор тадбирлар изчиллик билан 
олиб борилмоқда.
Хусусан, ўтган давр мобайнида Институтнинг бир неча ўнлаб профессор-
ўқитувчилар таркиби, қутқарувчилари Беларус Республикасида аҳолини 
фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини ўрганиш, танишув 
ва тажриба алмашиш бўйича курсларда малака ошириб келишди. Ҳозирда 
орттирилган тажрибани амалиётга тадбиқ этиш бўйича қатор тадбирлар 
изчиллик билан олиб борилмоқда.
Шунингдек Фуқаро мухофазаси институти ҳамда Ҳудудий ФВБ Аҳолини 
ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказлари томонидан аҳолининг зилзила 
вақтида тўғри ва тезкор ҳаракатланишга тайёргарлигини ошириш борасида 
ўқув машғулотлари ва суҳбатлар интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда 
олиб борилмоқда. Бундан ташқари аҳолининг барча қатламларига оммавий 
ахборот воситалари (телевидения, радио, интернет ва матбуот) орқали тарғибот 
ва ташвиқот ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. Барча таълим 
муассасаларида “Ҳаёт фаолият хавфсизлиги асослари” дастури бўйича зилзила 
вақтида тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш борасида машғулотлар ўтказиб 
келинмоқда. 
Таъкидлаш керакки, БМТнинг ЮНИСЕФ ва бошқа халқаро ташкилотлар 
билан 
ҳамкорликда 
халқаро 
дастурлар 
асосида 
зилзила
ва бошқа табиий офатларга тайёрланиш қоидалари акс эттирилган методик 
тавсиялар, мултипликацион ва ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқилиб, аҳоли
ва болалар учун амалга тадбиқ этилмоқда. 
Бундан ташқари, комплекс Дастур асосида 2014 йилда Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги Фуқаро мухофазаси институти базасида Марказий Осиёда 
ягона, 
Зилзилани 
симуляция 
қилиш 
маркази 
ишга 
туширилган.
Ушбу марказ зилзила тарихи музейи, зилзила талофотлари кўрсатилган 
экспозициялар зали, биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари кўрсатиладиган хона, 
психологик ёрдам кўрсатиш хонаси ва зилзила симулятори тренажёридан 
иборат. Мазкур марказга ташриф буюрувчи ҳар бир киши зилзиланинг 
тарихини, унинг ҳалокатли оқибатлари билан танишишга ҳамда кучли 
зилзилаларнинг ер юзасидаги таъсир кучини сунъий равишда ҳис этиш 
имкониятига эга бўлади. 
Шунга қарамасдан, аҳолини зилзила билан боғлиқ юзага келиши мумкин 
бўлган фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда
 
мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан қуйидагилар таклиф қилинади: 
1.
Аҳоли томонидан индивидуал равишда қуриладиган шахсий турар-жой 
биноларини қуришда сейсмик мустаҳкаҳкамлигини таъминлашини назарда 
тутувчи услубий кўрсатма ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқдан 
ўтказиш ва аҳолининг барча қатламиига тарқатиш; 


16 
2.
Муайян бир ҳудуд бўйича кучли зилзила юзага келиш эҳтимоли 
борлиги тўғрисидаги ишончли прогноз маълумотини тайёрлаш имкониятини 
берадиган сейсмопрогностик мониторинг тармоғи фаолиятини йўлга қўйиш; 
3.
Аҳолининг кучли зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва ундан
кейин тўғри ҳаракат қилиш бўйича тайёргарлик даражасини оширишга 
қаратилган илмий-техник лойиҳани амалга ошириш ва натижасини амалиётга 
тадбиқ этиш.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, юқорида келтириб ўтилган 
тадбирларнинг мунтазам олиб борилиши кучли зилзилалар оқибатида келиб 
чиқадиган фавқулодда вазиятларга аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш,
уларнинг тайёргарлигини оширишга, худудда сейсмик хавфсизликни 
таъминлашга, 
юзага 
келиши 
мумкин 
жиддий 
талофотларни 
минималлаштиришга олиб келади. Бу эса олдимизга қўйиган вазифаларга 
қисман эришганлигимиздан далолат беради. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish