Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 485,5 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana26.04.2022
Hajmi485,5 Kb.
#581912
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
vi viii asrlar markazij osiyo siyosij tarixida sugd sugd yozma yodgorliklari

драхм
пул бирлиги ва унинг курси масаласи диққатга 
сазовардир. Маълумки, Муғ ҳужжатларидан бир қанчасида (
В-8

Nov.3-4, В-
14, В-9, А-15, В-7, А-11

драхм
сўзи пул бирлиги маъносида учрайди. Бундан 
ташқари 
драхм
нинг айрим сифатлари ҳам учрайдики, булар суғдий 
матнларда 
драхми динорий, ними 
(ярим)
драхма, нокиртича драхма 
(кумуш 
драхма) тарзида қўлланган. 
Драхма
тангалар зарб этишнинг айрим шаҳар 
номлари билан боғлиқлиги ҳам матнларда учрайди. Масалан, 
“пухар 
драхма”
ибораси VII аср охирлари ва VIII асрларда Бухоро ҳокимлари-
бухорхудотлар томонидан зарб қилинган тангаларни кўзда тутади. 
Драхми 
динори,
деб номланган турдаги танга пуллар 
динор
бирлигининг ҳам илк ўрта 
аср пул муомаласида ишлатилганидан далолат беради. Бу ўринда 
динорий
сўзининг драхмага нисбатан аниқловчи сифат ҳолатида қўлланилгани 
қизиқдир. Муомаладаги 
динор
сўзи суғдчага таржима қилинган христиан 
1
Ўша асар, -Б. 26.
2
Ўша асар, -Б. 51-52. 


20 
матнларида, моний дини матнларида олтин танга маъносида ишлатилган. 
Лекин Суғдда VII-VIII асрларда олтин танга зарб қилинмаган. Шу сабабли 
суғдшуносликда 
драхми динорий
Суғд пул тизимида энг тўлиқ вазнли, 
сифатли кумуш танга маъносида қўлланганлиги қайд этилган. Умуман 
тангаларнинг сифати ҳақида матнларда кўпинча қўшимча изоҳлар учрайди. 
Масалан, 
шир
(а)-яхши сифатли, 
кирана
-тоза, 
патсинча
-тасдиқланган, 
амалда ишончли (пул) кабилар шулар жумласидандир
1
. Муғ ҳужжатларида 
мис, бронзадан чиқарилган 
пани
, деб аталган майда чақа пуллар ҳам 
ишлатилганлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Улар чакана савдода амал 
қилиб, кенг ҳудудга-жанубий Туркманистон, Ўзбекистоннинг барча 
районлари-Самарқанд, Бухоро, Тошкент воҳаси, Фарғона водийси, ҳозирги 
Қирғизистон ва Шарқий Туркистон бўйлаб тарқалган. 
Муғ тоғи суғдий ҳужжатларнинг таркибидаги фармойишлар, ҳисоботлар, 
тилхат-васиқалар жамият ҳаётининг турли соҳаларини қамраб олган. Улар 
давлатнинг бошқарув тизимлари нақадар аниқ ва поғоналашган тузилмага 
асосланганини, қонун ва ижро муносабатларини намойиш этади. 
Фрамандар номига битилган 
А-2, А-3, А-16
рақамли ҳужжатлар асосан 
мактубот-хат жанри кўринишида расмийлаштирилган. Аслида эса бу 
ҳужжатлар вазифаси нуқтаи назаридан фармонлар эди. Шу билан бирга улар 
буюрилган вазифани бажариш тўғрисида ҳисобот ҳужжати деб ҳисобланган: 
“ва бу номани (хатни) сен оқлов ҳужжати сифатида ўзингда сақла”, яъни 
ҳужжатда майнинг қолган қисми муҳрланиши ва буйруқноманинг шу 
нусхаси тилхат ўрнида сақланиши лозимлиги уқтирилган
2
. Айни шу тарздаги 
ҳолат 
В-3, А-10, А-7
ва бошқа ҳужжатларда ҳам учраб, бу гуруҳ 
суғдшуносликда “тилхатлар” деб номланган. 
Ҳужжатчилик анъанасида у ёки бу ҳужжатларни, айниқса тилхатларнинг 
санаси-йили, ойи ва кунларини белгилаш қатъий амал қилган. Сана 
ҳужжатнинг боши ёки охирида кўрсатилиб, биринчи ёки учинчи шахс 
томонидан ёзилган. Баъзан ҳужжат охирида “Бу хат икки нусхада 
тайёрланди. Уларнинг бирини сен ҳисобот учун сақла”, деб таъкидланади. 
Матнда бу сўз суғдча “
патсахв
”, яъни “кейин бериладиган жавоб” 
маъносидаги атама билан белгиланган. Жумладан, 
А-16
ҳужжатининг санаси 
нисбий эра санаси бўлиб, бу ўринда матннинг охирида “Деваштич 
подшолигининг иккинчи йилидир. Ойи-хварезнич, куни-нахран руч. Ушбу 
буйруқнома муҳрланди подшо Деваштич томонидан ва ёзилди иккинчи нусха 
подшо фармонига кўра”, деб қайд этилган. Муғ ҳужжатларида ҳар бир подшо 
ўзи тахтга келишидан бошлаб йил ҳисоби юритгани қайд этилган. Ой ва кун 
календарь ҳисоби эса асосан зардуштийлик календарь системасини давом 
эттирган
3
.
Ҳужжатчиликда бу қадар аниқ ҳисобчилик анъанаси бошқарув 
маҳкамачилигининг ташкилий пишиқлигини кўрсатади. Ҳужжатларнинг 
ҳисоботли деб қаралиши илк ўрта аср ҳуқуқий муносабатларининг 
такомиллигига ҳам ишорат қилади. Шундан хулоса қилиб айтганда, кўпгина 
1
Исҳоқов М.М. Суғдиёна тарих чорраҳасида... -Б. 29.
2
Исҳоқов М.М. Унутилган подшоликдан хатлар... -Б. 26. 
3
Исҳоқов М.М. Унутилган подшоликдан хатлар... -Б. 26. 


21 
фармон 
мазмунидаги 
ҳужжатлар ҳоким 
Деваштич 
хатларининг 
нусхасидир. Уларнинг асли Деваштич томонидан тасдиқланган ва баъзан лой 
мухр билан мустаҳкамланган
1
. Икки, уч нусхада тузилган ҳужжат 
маҳсулотни қабул қилувчи шахс, уни топширувчи ва фрамандар учун 
биттадан нусхада битилган ва мазмунига кўра “тенг маъноли”, “бир хил” деб 
аталган. Тилхат, кўрсатма, буйруқ ҳужжатлари илк ўрта аср Суғдида 
хўжаликни бошқаришда ва бошқа ҳукмдорлар билан олиб борилган сиёсий 
мулоқотларда, айниқса араб истилоси даврида, ўзига хос дипломатик 
муносабатлар мавжуд бўлганлигини кўрсатади. 

Download 485,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish