Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet7/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АБСТРАКТЛИК (лот. Abstractio – мавҳумлик). А. – тафаккурнинг асосий методларидан бири. А. икки маънода қўлланилади. Биринчидан, А. дейилганда, ақлий билиш жараёни англашилади, яъни буюмнинг кўпгина томонлари, хусусиятлари ва уларнинг ўзаро алоқалари хаёлан тасаввур қилинади; айни пайтда, улар бир–биридан фикран ажратилади, уларнинг қандайдир бизни қизиқтирган томонлари, хусусиятлари алоҳида–алоҳида тартибда фарқланади. Объектив борлиқ ҳар бир моддий буюмнинг ўзига хос кўпгина томонлари, хусусияти, сифати мавжуд бўлиб, улар бошқа буюм ва ҳодисалар билан сон–саноқсиз иплар билан боғланган.
Билиш жараёнида биз буюмнинг ҳамма томонларини, хусусиятини, сифатини, унинг бошқа буюмлар, ҳодисалар билан бўлган сон–саноқсиз алоқаларини бирдан қамраб ололмаймиз. Буюмни яхлит ҳолда, ҳар томонлама таҳлил қилиш ёрдамида чуқур ўрганмоқ учун уни фикран парчалаб, бўлиб юбориш негизида уларнинг муҳим хусусиятлари, алоқалари, нисбатларини аниқламоқ лозим. Яъни, буюмнинг алоҳида бир хусусиятини унинг бошқа хусусиятларидан фикран айириш ва унинг барча бошқа хусусиятлари, сифатларидан вақтинча, диққат–эътиборни нари тутмоқ керак ёки бошқача айтганда, буюмнинг иккинчи даражали муайян жиҳатларидан узоқлашиб, унинг муҳим белгилари ажратилади. Бу –абстракциялаштириш-дир.
Абстрактлаштириш умумлаштириш билан узвий боғлиқ бўлганлиги учун ҳам мазкур буюмлар қаторидаги ҳар бир буюмга хос муайян жиҳатлар эътибордан четда қолиб, уларнинг ҳаммасида учрайдиган жиҳат, белгилар бу ерда муҳим аҳамият касб этади. Демак, А. умумий жиҳат сифатида ўзини намоён қилади.
Иккинчидан, А. сўзи инсон билиш жараёнининг натижаси деган маънода ҳам англашилади. Ушбу маънодаги А. инсон миясида, дунёни билиш жараёнида вужудга келган тушунчалардан иборатдир. Шундай қилиб, а. буюмнинг қандайдир бир муҳим, умумий томонини «соф» кўринишда қамраб олади, яъни буюмнинг борлиқда муайян алоҳида кўринишда мавжуд бўлмаган томонларини ифодалайди.
Инсоннинг А. қобилияти абстрактлаштириш методлари, ижтимоий тажриба ва илм–фан тараққиёти таъсири остида ривожлана боради. А.нинг энг оддий шакллари инсоннинг меҳнат фаолияти, сўз ва тилнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлади. Инсон ўзининг кундалик тажрибасида меҳнат қуролининг бир турини унинг бошқа бир тури билан алмаштириш мумкин эканлиги, шундай қилинганда меҳнатнинг самараси ошиб борганини кўради ва бу жараёнда меҳнат қуролининг умумий хусусиятини фаҳмлаб олади. Бинобарин, амалий фаолият инсонда А.лаштириш қобилиятини юзага келтиради.
А. турли даражада бўлиши мумкин. Мас., энг содда А.ларнинг бевосита сезги, муайян тасаввурлар билан боғлиқлиги кўзга ташланиб туради. Мураккаб А. объектларнинг сезгидан яширинган ҳар хил томонлари ва хусусиятларини акс эттиради, буюмнинг туб моҳияти замирига кириб бора билиш жараёнини ривожлантиради.
А. жараёни туфайли биз нарса ва ҳодисаларнинг муҳим томонларини уларнинг бошқа томонларидан фикран ажратиб оламизки, зотан, худди мана шу ажратилган хислатлар ўзининг келиб чиққан ҳақиқий манбаига мутлақо хос бўлади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish