Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ВИРТУАЛ РЕАЛЛИК, ВИРТУАЛЛИК



Download 2,81 Mb.
bet63/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ВИРТУАЛ РЕАЛЛИК, ВИРТУАЛЛИК (инг. virtual reality, virtual – борлигича, лот. virtus – потенциал, эҳтимоллик, энергия, куч, шунингдек тасаввурдаги хаёл) компьютер ёрдамида моделлаштириш асосида фойдаланувчи сунъий дунёга чўмиб, махсус сенсорли мосламалар орқали унда ҳаракат қилиш имконини беради. Бунда фойдаланувчининг кўриш, эшитиш, сезиш ва моторли сезгилари компьютер томонидан яратиладиган имитацияси билан алмаштирилади.
В.р.нинг ўзи нима, деган масалада асосан икки йўналиш (гипотеза) шаклланган. Биринчиси В.р.ни техникавий ҳодиса деб қараш бўлса, иккинчиси руҳий ходиса деб хисоблашдир. Умуман, ҳ. давр фалсафий адабиётларида кўрсатилишича, В.р. тушунчасининг фанда, санъатда ва амалиётда кенг тарқалиши, “ ўз-ўзидан ташкиллашув”, “кооперация эффектлари”, “тасодифий ташкилланишлар” ва шулар каби бошқа тушунчалар орқали ифодаланадиган янги илмий парадигманинг вужудга келаётгани ҳақида гапириш имконияти вужудга келаётганини билдиради.
Ҳозирги даврда В.р.ни фақат компьютер технологиялари, яъни “кибермаданият” билан боғлаш тамойили ҳам мавжуд. Лекин, бунга қарама- қарши ўлароқ бошқа олимлар В.р.нинг компьютердаги вариантларини ундан анча чуқур кечадиган жараёнларнинг юзадаги қўпол намоён бўлишидир, деган фикрларни олдинга сурмоқдалар.
В.р. жамият ҳаётида муҳим ҳодисалардан бири сифатида ўрин олди. Бу жараён тасарруфчини компьютерда турли манипуляциялар (ўйин ёки бошқа ишлар) қилиши учун мўлжалланган ҳар хил олам моделларини яратиш проектидан бошланган эди. Ана шу проект туфайли кимёвийдан тортиб то ижтимоийга қадар бўлган барча жараёнларни сунъий равишда яратишнинг чексиз имкониятлари очилди. Бу ҳол фаннинг барча соҳалари намояндаларининг, айниқса файласуфларнинг диққатини ўзига тортди. Ҳозирги даврда В.р. системаларини ишлаб чиқиш ва улардан амалда фойдаланиш жараёни виртуалистика муаммоларини фалсафий-методологик нуқтаи назардан англаш билан параллел равишда амалга ошмоқда. Бу борада кўплаб китоблар, журнал ва газеталарда мақолалар нашр этилган.
Виртуалистика бўйича олиб борилаётган ишларни асосан уч йўналишга ажратиш мумкин. Биринчиси, системалар назарияси, моделлаштириш, компьютер графикаси, мультимедия ва ҳ.к.да эришилган ютуқларни ҳисобга олишга таянадиган назарий ишлар. Иккинчиси, В.р. муаммосининг фалсафий ва психологик жиҳатлари ҳамда унинг инсонга, одамлар гуруҳи ва бутун жамиятга таъсири ҳақидаги ишлар. Учинчиси, В.р.ка тегишли системаларни инсон фаолиятининг техник соҳаларида, таълимда, илмий тадқиқотларда, бизнесда ва ҳ.к.да фойдаланиш муаммоларига бағишланган ишлар. Тўртинчиси, В.р.нинг ахлоқ, сиёсат, маданиятшунослик билан боғлиқ муаммолари бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish