Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet59/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ВАҲШИЙЛИК – ён–атрофга, маданиятга, инсон ҳаётига қарши қаратилган ёвуз хатти–ҳаракат. В.нинг мақсади мўлжалга олинган объектларнинг тадрижий (эволюцион) ривожланиши, уларнинг ички системалари ва қисмлари ўртасидаги алоқаларни бузиш ёки бу объектларни йўқ қилишдан иборат.
В. тушунчасини фанга XVIII асрда шотланд файласуфи А.Фергюсон киритди. У В.га тарихий ҳодиса сифатида қараб, инсоният тарихини ёввойилик, В. ва цивилизация босқичларига бўлади. Кейинчалик бу фикрни Л.Г.Морган қўллаб қувватлади ва уни кенг манбалар асосида исботлашга интилди. Ҳақиқатан ҳам ибтидоий жамоа тузуми даврида В. одатий ҳол ҳисобланган. Масалан, қабила бошлиғи вафот этса, у билан бирга хотинлари, ўнлаб, юзлаб хизматкорлари ҳам тириклайин кўмилган. Ҳатто, бу одатни XIX асргача айрим элатларда учратиш мумкин эди. Фақат XX асрга келиб, В. ғайриҳаётий ва ғайриинсоний ҳол сифатида барча қитъаларда қораланадиган бўлди. В.нинг инсон ҳаётига қарши кўринишлари кенг тарқалган ҳол сифатида сақланиб қолмоқда. Тарихда тинмай олиб борилган (олиб борилаётган) урушлар, оммавий қирғинлар, шахслараро ва гуруҳлараро ирқий, диний ва мулкий низолар айрим мутафаккирларда В. одамнинг табиий ҳолати, мавжуд нарсаларни йўқ қилишга интилиши – унинг асосий инстинкти деган фикрларни келтириб чиқаради.
Инглиз файласуфи Т.Гоббс уруш – одамнинг табиий ҳолати, деб ҳисоблаган. З.Фрейд токи одамда ҳирсий истакларни қондириш мавжуд экан, унга қарама–қарши истак, яъни ён–атрофни "емириш иштиёқи" ҳам мавжуд бўлади, ҳатто бу иштиёқ одамда асосийдир, деган хулосага келади. К.Лоренц: одамнинг ичида, буни унинг ўзи ҳам сезмаган ҳолда тажовузкорона хатти–ҳаракатлар келтириб чиқарувчи куч тўпланади, деб кўрсатади. Пайти келиб, у "портлайди", яъни ташқарига отилиб чиқади, деган ғояни илгари суради. З.Фрейд ва К.Лоренц қарашларини Э.Фромм танқид қилиб йўқ тажовуз ваҳший одамнинг ички хислати эмас, балки тарих унда "емиришга иштиёқ" уйғотган, деган хулосага келади. Унинг фикрича одамнинг ҳурликдан, эркинликдан, ўзидаги бетакрор кучларни намоён қилишдан воз кечиши ва ўз устига зарур масъулиятни олишдан қочиши унда ғайриҳаётий, ғайриинсоний ҳаракатларни келтириб чиқаради.
Ваҳший одам ўзини борлиқ ён–атроф ва инсоният билан узвий боғланганини тўла идрок этганда, жамият ундаги ижодий ва инсоний хислатларни ривожлантиришдан манфаатдор, келажак эса мавҳум нарса бўлмай унинг бунёдкорлиги, эзгу орзуларини рўёбга чиқаришга интилишининг натижаси эканини англаганда барҳам топиши мумкин.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish