Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet58/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ВАЙШЕШИКА – қадимги ҳинд фалсафий мактаби. В. мактабининг асосчиси – донишманд Каннададир. Каннада сўзи тўкилган донларни териб еювчи, деган маънони англатади. Тарихий манбаларда кўрсатилишича донишманд бу номни жамиятнинг қайноқ ҳаётидан ўзини четга олиб, ўрмонда яшашни ўзига лозим топиб, фалсафий фикрлар билан яшаб, тўкилган донларни териб еб, тирикчилик ўтказиб келганлиги учун олган. У "Каннада сутра" асарини ёзган.
В.чилар таълимотига кўра, объектив равишда икки хил дунё мавжуддир. Биринчиси ҳиссий дунё, иккинчиси ноҳиссий дунёдир. Бу таълимот табиий–илмий тасаввурлар билан чамбарчас боғлиқдир. В. вакиллари атомистик таълимотни илгари суришган. Ҳиссий дунё асосида атомлар ётади. Улар маконда сон–саноқсиз ва доимо ривожланишда бўладилар. Атомлар борлиқнинг асосини ташкил этади.
В. фалсафаси субстанция сифатларга эга эканлигини кўрсатади. Сифатлар объективдир. Сифат субстанция сингари абадийдир. Сифатлар бир ёки бир неча субстанцияларга тегишлидир. Сифатлар умумий ва хусусий сифатларга бўлинади. Умумий сифатларга сонлар, кўпайиш, бирикиш, ажралиш, таъм, ранг, оғирлик ва б. киради. Хусусий сифатлар бир жисмга хос сифатдир. Мас., сув унсурининг хусусий сифати совуқликдир. Ер унсурининг хусусий сифати ҳиддир. Атомлар бўшлиқда акаша (эфир) билан тўлган ҳолда ҳаракатда бўлади.
В. фалсафасида сабаб ва оқибат масаласига катта ўрин берилган. В. таълимотида уч хил сабаб: 1) моддий сабаб; 2) яратувчи сабаб; 3) тегишли бўлмаган ёки номоддий сабаб кўрсатилади. Улар сабабни оқибатдан ажратиб қўйишган. Атомлар сабабга эга эмас. Шунинг учун атомлар оқибат бўла олмайди.
Билишнинг манбаи мавжуд объектив дунёдир. Ҳақиқий билишнинг тўртта тури бор. Улар: а) қабул; б) ақлий билиш; в) хулоса; г) интуитив билишдан иборат. Ҳиссий билиш орқали мураккаб субстанция (ер, сув, ҳаво, олов)лар билинади. Ҳиссий қабул қилинмайдиган абадий субстанциялар – эфир, макон, замон, ақл ва атомлар эса мантиқий хулосалар орқали билинади.


ВАЛИЕВ АБДУЛҲАЙ ҚОСИМОВИЧ (1929-2002). 1952 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) юридик факультетини тамомлаган. 1953-1955 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тарих ва археология институтининг аспиранти. 1956 йили «Урушдан кейинги даврда Ўзбекистонда олий таълимнинг ривожланиши» мавзуида номзодлик, 1967 йили «Ўрта Осиёда миллий зиёлиларнинг шаклланиши» мавзуида докторлик диссертацияларини ёқлаган. Фалсафа фанлари доктори, 2000 йилдан ЎзР ФА академиги, профессори. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотининг совриндори (1992) бўлган.
1961 йилдан эътиборан узлуксиз равишда ноширчилик ва илмий фаолият билан шуғулланади. 1961-1965 йилларда «Ўзбекистонда ижтимоий фанлар» журнали Бош редакторининг ўринбосари, 1968-1973 йилларда «Ўзбек энциклопедияси» Бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари, сўнгра ЎзР ФА И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва хуқуқ институтида илмий ходим, катта илмий ходим, бўлим мудири ва институтнинг бош илмий ходими лавозимларида ишлаган.
Ижтимоий фалсафа йўналишида илмий тадқиқот ишлари олиб борди. Мазкур соҳага оид 200 дан зиёд илмий ва илмий–оммабоп монография, рисола ва мақолаларнинг муаллифи. Академик В.А. зиёлиларнинг жамият иқтисодиёти, маданияти, маънавияти, илм-фанга қўшган ҳиссаси, мавқеи ва ижтимоий мақоми каби хилма-хил муаммоларни тадқиқ қилган.
В.А.ни мустақилликни бутунлай янги тарихий паллани бошланиши деб, ўз тараққиётимиз ва ҳаёт-мамотимизни тубдан янгича қонунлари ва тамойилларни кашф этиш, уларга бутунлай янгича, ижодий ёндашиш зарурлигини таъкидлаган. Мустақилликни “миллий уйғониш” деб номласа бўлади деган фаразни илгари сурган. Маънавий турмушни демократлаштириш, жамият маънавий ҳаётини инсонийлаштириш, ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш, инсон эркинлигини таъминлаш каби муаммолар таҳлилини бошлаб берган. У 35 та докторлик ва номзодлик диссертация ишларига илмий маслаҳатчилик ва раҳбарлик қилган.
«Ўрта Осиёда миллий зиёлиларнинг шаклланиши» (Т., 1966), «Миллий зиёлилар ва уларнинг ижтимоий роли» (Т., 1970), «Бозор муносабатлари ва маънавий маданият муаммолари» (Т., 1992) каби монография ва рисолалар муаллифи. Шунингдек, «Илмий-техника революцияси ва Ўзбекистон қишлоқларининг ижтимоий юксалиши» (Т.,1988), «Ўзбекистон қишлоқ ёшлари маданияти» (Т., 1995), «Шахснинг сиёсий қиёфаси ва ижтимоий адолат» (Т., 1996) мавзуидаги жамоавий монография ва рисолаларнинг ҳаммуаллифи.


ВАҚТ – борлиқнинг асосий яшаш шаклларидан бири бўлиб, у ҳодисаларнинг руй бериш кетма–кетлиги ва изчиллиги тартибини, давомийлигини ифодалайди. В. тушунчаси форсий тил таъсирида ёзилган бўлиб, фалсафий адабиётларда замон, деб ҳам аталган. Аммо, бу тушунча кўпроқ икки вақт лаҳзалари орасидаги муддат ёки давр маъносини акс эттиради. В. сўзи кенгроқ ва бойроқ, фалсафий мазмунга эга бўлганлиги сабабли ушбу атамадан фойдаланишни мақсадга мувофиқ, деб биламиз. Ўзбек файласуфи олими, академик И.Мўминов ҳам шу нуқтаи назар тарафдори эди.
В.нинг асосий хусусиятларига В.нинг давомийлиги, биржинслиги, анизотроплиги, бир ўлчамлилиги, орқага қайтмаслиги, компактлилиги, чизиқли тартибланганлиги кабилар киради. Бирор объектдаги вақтнинг ўтиши шу объектнинг ҳаракатланиш тезлигига ва объектни ташкил этувчи моддалар зичлигига боғлиқ. Объект қанчалик катта тезликда ҳаракатланса, унда вақтнинг ўтиши нисбатан тинч турган объектларга қараганда шунчалик секин кечади. Объектни ташкил этувчи модда зичлиги ҳам қанчалик катта бўлса, унда В. шу қадар секин ўтади. Бу муносабат хусусий ва умумий нисбийлик назазарияси хулосаларидан келиб чиқади.
Фалсафада В.нинг моҳиятига тўрт хил ёндашиш ва унда тегишлича, тўрт хил концепция мавжуд. Улар: субстанционал ва реляцион ёндашишлар, динамик ва статик концепциялардир. Субстанциал ёндашиш замирида вақтни алоҳида субстанция, деб олиб қараш ётади. Бу концепция бўйича В. азалий ва мустақил субстанция ҳодисалар бўлиб ўтади. Реляцион концепция бўйича В. жараёнлар ўлчови, уни жараёндан ажратиб бўлмайди. Динамик концепция бўйича ҳодисалар бирин–кетин, динамик кетма–кетликда рўй беради. Биз фақат ҳозирги замон билан ҳамнафасмиз.
В.нинг фақат ҳозирги замони мавжуд. Ўтмиш бўлган, келажак эса ҳали бўлмаган. Статик концепция бўйича В.нинг барча лаҳзалари мавжуддир. Биз унда ўтмиш ёки келажакка қараб силжиймиз. Ҳодисалар илгари ёки кейин рўй бергани билангина бир–биридан фарқ қилади. Масалан, ота ўғилдан илгари туғилган. Невара ўғилдан кейин туғилган ва ҳ.к. В. турли системаларда турлича намоён бўлади. Шу сабабли физикавий, химиявий, биологик, геологик, психологик ва ижтимоий вақтларни бир–биридан фарқлаш лозим.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish