Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet14/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АКМЕОЛОГИЯ (юнон. akme етуклик, чўққи, камолот, юксалиш, етуклик, logos - таълимот, фан) – инсоннинг касб–ҳунар (мутахассислик) жараёнида энг юксак босқичларга етиш муаммоларини ўрганувчи фандир. Айниқса инсоннинг етуклик, ижод чўққиси, камолот ва мукаммаллик даражасига етган даври ва ривожланиш жараёнини ўрганади.
А. жаҳон миқёсида янги ривож топаётган фандир. А.нинг ўрганувчи энг муҳим жиҳати юксак касбкорлик ва мутахассисликнинг ижодий поғанага кўтарилиш муаммоларининг турли жиҳатларини ўрганувчи инсон муаммолари билан шуғулланувчи инсоншунослик (человековедения проблемы человека и т.д.) фанидан ажраб чиққан муҳим замонавий фан тармоғидир.
А. мазмун–моҳияти – инсон ҳар бир касб–ҳунарни илм–билим орқали чуқур эгаллаши, касбкорликнинг жамият ривожи, миллат равнақи, турмуш фаровонлиги ҳамда ижтимоий тараққиётнинг иқтисодий, сиёсат, маънавий–ҳуқуқий жиҳатларига ижобий таъсирини кучайтиришга хизмат қилишини чуқур англаш, ўз ижодий фаолиятини ушбу бурч ва масъулиятни адо этишга сарфлаш мақсадида мукаммаллик ва камолатга интилиш жиҳатларини қатор фанлар билан уйғунликда ўрганишдан иборат.
А. фани шу жиҳатдан фалсафа, социология, генетика, психология, педагогика, этика, эстетика маданият валеология, герентология фанлари билан ҳамкорликда ўз йўналиши, муаммо ва уларнинг ечимларини топишга қаратилгандир.
А.нинг тадқиқот объекти – объектив қонуниятларга асосланган ҳолда касбкорликнинг ва ижодий фаолиятнинг методологик, технологик ва гуманитар (инсонпарварлик) жиҳатларини ўрганишдан иборатдир.
Ҳар бир жамият ривожида касб–ҳунар ва мутахассисликнинг жамият моддий, иқтисодий ва маънавий жиҳатлари билан боғлиқ акмеологик муаммолар юзага чиқади. Мас., бозор иқтисодий муносабатларининг ривожланиши янги–янги касб–ҳунарларни шакллантириш, етук ва давр талабига монанд кадрлар билан ислоҳий вазифаларни бажариш вазифалари долзарб бўлмоқда. Айниқса, глобаллашув, модернизация, экологик, демографик, технологик жараёнлар касбкорлик ва ижодий фаолиятга комплекс ёндашиш, касбкорлик маданияти, комиллик ва мукаммаллик ҳақида аллома ва мутафаккирларнинг қарашларини таҳлил қилиш, ўрганиш, ўқиш, ижод чўққисини эгаллаш, умуминсоний ва миллий қадриятларга хос жиҳатидан ва замонавий тажрибаларни чуқур эгаллаш, техника, технология ва ахборот маданиятини ўзлаштириш масалалари ҳам а.нинг предмет объектидир.
А.нинг мазмун–моҳияти ва ижтимоий–фалсафий аҳамиятини англаш ҳар бир кишидан илм–билимни чуқур эгаллаш, ўз қобилияти, характер ва салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда чуқур масъулият ва ишонч билан касб–ҳунар танлаш, унга меҳр–муҳаббат, эътиқод билан ёндашиш лозим. Бунинг учун касбкорликка ишонч ҳис–туйғусини ўйғотиш, иродани чархлаш, қунт–чидам ва сабр–қаноат хислатларини ривожлантириш ҳамда жамият, миллат, юрт манфаати нуқтаи–назаридан танлаган касб–ҳунар моҳиятини англаш, ижодий тафаккурни такомиллаштириш учун изланиш ва камолат сари интилиш лозим. Бу жиҳатларга ёшликдан тамал тошини қўйиш, уларда акмеологик қарашларнинг ахлоқий, психологик, ҳуқуқий, эстетик ва валеологик асосларини онгу тафаккури, хатти–ҳаракати, ҳаёт мазмуни, умр маъноси, келажак мақсадига айлантириш даркор.
Ушбу мақсадларни амалиётда ижобот бўлиши таълим системаи ва устоз ва устоз–шогирд дастурларида белгиланган мақсадларни такомиллаштириш ҳамда таълим–тарбия, маърифат–тарғибот билан оила, ўқув маскани, давлат институтлари маҳалла, нодавлат ташкилотларининг самарали ва мақсадли фаолиятлари билан чамбарчас боғлиқдир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish