Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet110/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ИННОВАЦИЯ (лот. innovatia, англ. innovation – янгилик, янгиликни татбиқ қилиш) – олдин мавжуд бўлмаган предметлар, тузилмалар, қадриятлар ва фаолият методлари (технологиялари)ни яратиш, пайдо бўлган янгиликларни белгилар, образлар ва символларда ифодалаш ҳамда ижтимоий ўзлаштириш ва тарқатиш орқали жамият ва инсон ҳаётининг барча соҳаларига татбиқ қилиш жараёнидир.
И. атамаси дастлаб маданиятшунослик фанида маданий ўзгаришларни, турли конкрет – тарихий ижтимоий уюшмаларда янгиликни қабул қилиш ва ўзлаштириш феноменини ифодалаш ва тушунтириш мақсадида қўлланилган.
Моҳиятан и. ҳозиргача мавжуд бўлган барча ижтимоий системаларни, шу жумладан, цивилизацияларнинг вужудга келиши ва тараққиётини таъминлаб берадиган ижтимоий-маданий ва ижодий жараённи билдиради.
Инсоният тарихи шажарасининг «биринчи саҳифасида» и. дастлабки меҳнат ва фаолият қуроллари, мулоқот тили, санъат, мифологик тасаввурларнинг яратилишида намоён бўлади. Иинноватика фанида инновацион жараён ва инновацион фаолият тушунчалари фарқланади. Инновацион жараён янгиланишнинг технологик томонини билдиради, янгиликларнинг пайдо бўлиши, қабул қилиниши, ўзлаштирилиши, тарқатилиши ва татбиқ қилинишини ўз ичига оладиган кенг қамровли ҳодисадир.
Инновацион фаолият янгиланишнинг шахсиятли – ижодий томонини билдириб, мавжуд тафаккур ва ҳаёт тарзи, меҳнат воситалари, предмет ва усуллар, ижтимоий тузилмалар ва технологияларни ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай ижодий фаолликда намоён бўлади.
И.нинг ўзлаштирилиши ва татбиқ қилиниши унинг ижтимоийлаштири-лишини билдириб, икки хил жараённи юзага келтиради: биринчидан, мавжуд тузилмалар, қадриятлар, анъаналар янгиланади; иккинчидан, и. ижтимоий-маънавий структураларда намоён бўлиб боришида анъанавийлашади, шу тариқа янги анъаналар шаклланади. Ижтимоий тараққиёт аслида янгиланиш ва анъана диалектикасини билдириб, уларнинг нисбатида қайси томонининг устувор бўлишини ҳисобга олиб, «инновацион» ва «анъанавий» маданият типларини фарқлайдилар.
Ҳар қандай и.нинг заминида инсоннинг ижодий фаолияти ётади. Ижодий фаолиятни тафаккур ва ҳаёт тарзини ўзлаштиришга олиб келадиган инновацион фаолият даражасига кўтарилиши инновацияга бўлган субъектив (мотив, эҳтиёж) ва объектив омилларнинг мавжудлигини тақозо этади.


ИНСАЙТ (инг. insight – зийраклик, кузатиш) – объектив дунёнинг умумий, жиддий ва зарурий хусусият ва муносабатларини илғаб олиш. Бу атамани фанга психоаналитик В.Кёлермуаммовий вазиятда индивиднинг намунали (типик) хатти-ҳаракатини белгилаш учун киритган. Гештальт назариясида и. объектни қисмлари, бўлаклари орқали идрок этишдан фарқли равишда уни бутунлигича фикран англаш деб тушунилади. И. (ёришиш, тўсатдан қайта ташкил топиш) мантиқ ёрдамида ёки дискурсив тарзда шаклланмаган тасаввур сифатида онгда, ҳатто тушда тўсатдан пайдо бўлади.
И. - интуиция они (моменти), шуур (онг) ва ношуурийлар (онгсизлик) ўзаро таъсирининг маҳсулидир. И.нинг таҳлилий, синтетик (умумлаштирувчи) ва аралаш бўлган кўринишлари фарқланади. Онг (шуур) дискрет (узлукли) тузилишга эга боши берк муаммовий вазиятлар моделини ношуурийга (онгсизга) узатади, деб таҳмин қилинади; инкубация (яширин) жараёнида бу модел ўзгаради (метаморфозага учрайди). Бунинг натижасида муаммони ҳал этиш тамойили фаҳмланади. Бу жараён механизмлари ҳали етарли даражада аниқланмаган. И.нинг орттирилган тажриба, муаммовий вазифаларни бажаришнинг частота, шахс мотивациясининг даражаси ва эмоционал кучланишига боғлиқлиги аниқланган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish