Адабиётлар:
1.
Дониш А. Путешествие из Бухары в Петербург. Перевод с таджикского М.Н. Османова и
Л.Н. Демидчика. – Сталинобад: “Таджикиздат”, 1960. – 300 с.
2.
Раджабов З. Выдающийся просветитель таджикского народа Ахмад Дониш. – Сталинобод:
Ирфон, 1961. – 221 с.
3.
Хади-заде Р. Звезда во мгле. – Москва: Советский писатель, 1986. 368-с.
4.
Дониш А. Рисола ёхуд манғитлар хонадони салтанатининг қисқача тарихи. Қиёмиддин
Йўлдошев тарж. -Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2014. – 144-б.
5.
Дониш А. История мангитской династии. Перев., предисл. и прим. И.А. Наджафовой. -
Душанбе: Дониш, 1967. – 142 с.
267
СОН СЎЗ ТУРКУМИДАГИ ЯДРО ВА ПЕРИФЕРИЯ МУНОСАБАТЛАРИ
Ш.Т.Нормўминов
Самарқанд давлат университети. nsherzod088@mail.ru
Предметларнинг саноғи ва асосан аниқ миқдори учун ишлатиладиган сўз – соннинг сўз
туркуми сифатидаги умумий грамматик маъносидир. Сон сўз туркуми сифатида предмет
ифодаловчиcи билан муносабатга киришиб, шу жиҳати билан сифат ва равиш туркумига яқин
туради. Бироқ аниқ миқдор билдирувчи бу сўзлар предметнинг ноаниқ миқдорини билдирувчи
[
оз
]
,
[
кўп
]
,
[
мўл
] каби сифатдан ажралиб туради. Сонга оид сўз математик сон маъносида эса
фақат соннинг номини билдиради. Демак, предмет номини англатувчи сўз билан муносабатда
намоён бўладиган маъноси билан сон сўз туркумини ташкил этади[2, 232]. Бинобарин, сон
предметларнинг саноғини, миқдорини тартибини кўрсатувчи сўз туркумидир. Сонлар
саналадиган предметлар билан бирга қўллангандагина сон туркумини ташкил қилади, дейиш
мумкин. Сонлардаги ядро ва периферия муносабатини белгилашда ана шу характерли
параметрларни ҳисобга олиш ўринли. Нарса-предметнинг сонини билдирмаган математик
(иррационал) сонлар фақат соннинг номинацион функциясини ифодалагани учун уларни сон
туркумининг лингвосферасининг энг чекка қисмларидан ўрин олишини таъкидлаш керак
(масалан
2 қўшув 2, тўрт тақсим икки, илдиз олтида ўн олти
ва ш.к.) Соннинг бошқа турлари
эса нарса-предметнинг миқдорий белгисини қай тарзда ва қайси тарафдан ифодалаши ва
ифодалаш аниқлиги нуқтаи назаридан лигвосферанинг қобиқларидан ўрин оладилар.
Маълумки, сонлар маъно ва грамматик жиҳатдан миқдор сонлар ва тартиб сонларга
бўлинади. Миқдор сонлар предметнинг миқдорини, саноғини билдирса, тартиб сонлар
предметнинг жойлашиш тартибини билдиради.
Миқдор сонлар сонларнинг асосий хусусиятларини (миқдорий белгини) ифодалайди,
миқдорий белги эса яққол ва хиралашган шаклда ифодаланиши мумкин. Шунга кўра миқдор
сонларнинг таркибидаги сон турларини ҳам ядро-периферия муносабатини кўриб чиқиш лозим
бўлади.
Маълумки, миқдор сонлар қуйидаги турларга бўлинади: саноқ сон, дона сон, чама сон,
жамловчи сон, тақсим сон. Миқдор сонларнинг қуйидаги турлари предметнинг сон-саноғини
аниқ ифодалаши билан сон лингвосферасининг марказидан жой олиши мумкин: саноқ сон:
беш
киши, уч дугона;
учта, бешта, ўнта
ёки
– та
қўшимчасининг маъносини ҳисобланувчи
предметнинг турига қараб
нафар, дона, бет, кило, литр
каби ҳисоб сўзлари билан ифодаловчи
дона сон.
Предметнинг тахминий миқдорини билдирадиган ва
-лаб, -ларча, -тача
қўшимчаларини
қўшиш билан ҳосил қилинадиган чама сон; предметнинг жамлигини билдирадиган
-ов, -овлон,
-ала
қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил қилинадиган жамловчи сон ҳамда предметнинг
миқдор жиҳатидан бўлинганлигини
(тўртдан бир, учдан икки)
билдирадиган тақсим сонлар эса
функционал-семантик
жиҳатидан
маъно
компонентидаги
етишмовчилик
туфайли
перифериядан жой оладилар.
“Предметнинг аниқ тартибини, кетма-кетликдаги
ўрнини билдириш, шунингдек, бошқасидан фарқини
кўрсатиш учун ишлатилади”ган тартиб сонларнинг [4,
144]
проф.
Ж.Элтазаров
кўрсатгани
каби
сон
лингвосферасининг перифериал қисмидан эмас, ядровий
қисмидан жой олиши керакка ўхшайди, чунки миқдорий
белгининг бир турдаги предметлар орасидаги ўрни
(миқдори)ни аниқ кўрсатиш хусусияти тартиб соннинг
асосий хусусиятидир, дейиш мумкин.
Шунингдек, “сон чекланмаган мучаланувчанликка
(гап бўлаги вазифасида келишга) келиш хусусиятига эга,
яъни у исталган гап бўлаги вазифасида кела олади:
1.
Кесим: Бу хотиннинг жони битта эмас, балки мингта.
2.
Эга: Душманнинг юз биринчиси қолди.
3.
Ҳол: Шаҳрисабзга бир неча марта борганман.
4.
Аниқловчи: Бир четда гулзор оралаб иккита чиройли қиз гул териб юрибди.
5.
Тўлдирувчи: Имтиҳоннинг биринчисини топширдим.
Сонлардаги ядро-периферия муносабатини қуйидагича ифодалаш мумкин:
268
Отларга энг яқин, тарихий-генетик жиҳатдан унга маъно ва грамматик жиҳатдан боғлиқ
сонларнинг миқдорий белги (юқоридаги мисоллардаги битта, мингта, бир неча, биринчи,
иккита, биринчисини сўзларига диққат этинг) орқали отни ифодалаши, отлашиши
(транспозитив қўлланиш ҳам мавжуд) тилимиз тарихида ҳам ҳозирда ҳам кенг тарқалган.
Уларнинг бир қисми гибрид отлар қаторига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |