Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Камалов Т.С. Частотно регулируемый электропривод насосных станций машинного 
орошения. – Т.: Фан, 2014. – 368 с. 
2.
Камалов Т.С., Шавазов А.А., Сайфуллаева Л.И. Энергетическая и экономическая 
эффективность 
оросительных 
насосных 
станций 
с 
частотно-регулируемым 
электроприводом // Проблемы информатики и энергетики. – Ташкент, 2017. № 3. С 63-69. 
 
УДК: 535.241.1. 
СУВНИНГ ЛОЙҚАЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛОВЧИ КОЛОРИМЕТР 
Б.М. Каманов – ассистент, Б.Ж. Мусурмонов – талаба 
Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. 
bekzod.kamanov@bk.ru 
Сув – буюк табиат иноми эканлигини ҳамма ҳам чуқур англаб этганми? Барча кишилар 
учун мазкур саволга ижобий жавоб олиш, афсуслар бўлсинким, мумкин эмас, акс ҳолда 
ҳозирги кунда сувга бўлган муносабатимиз дахшатли суратда ёмон бўлмас эди. Ҳар қандай 
инсон сув тўғрисида тўлиқ билиш эгаси бўлганда ҳаётимизнинг экологик кўрсаткичлари 
шунчалик бузилиб кетмас эди, эҳтимол [1]. 


23 
Табиий сувлар ўз таркиби, сифат- миқдорий кўрсаткичларига кўра, турличадир, 
буларга: шўр сув- денгиз, океан суви, чучук сув - сой ва булоқ, дарё, эр ости қудуқ сувлари, 
қор-ёмғир суви, минералланган, айрим ҳолларда ҳатто, иссиқ эр ости сувларини мисол қилиб 
кўрсатиш мумкин. Лекин шу билан бир қаторда, 
ҳатто бир сой ёки дарё суви турли жойда ўзани 
бўйлаб албатта бир хил таркиб ва хусусиятга эга 
бўлмаслигини ҳам билиш зарур [2]. Шунинг учун 
ҳам қадимги Юнонистонлик олим ва файласуф 
Гераклит эрамиздан одинги V асрда дарёнинг 
муайян бир хил таркибдаги сувга 2 марта тушиб 
бўлмаслигини такидлаган, яъни чўмилаётган киши 
ҳар гал янги таркибда ва сифатда бўлган сувга 
тушади, чўмилаётган жойи ўзгармаган ҳолда. 
Табиатга антропоген омил кучайганлиги, яъни кўплаб саноат корхоналар, қишлоқ хўжалиги 
экинзорлари, коммунал хўжаликлар фаолияти натижасида ҳар хил чиқиндилар билан атроф 
муҳит буғланади, ифлос оқавалар билан, сув ҳавзаларининг ифлосланиши сабаб тоза сув 
муаммоси ҳозирги кунда энг долзарб масала ҳисобланади [3]. Сув сифати фақат тиниқлик 
бўйича эмас, балки хиралик лойқалик даражасига кўра ҳам баҳоланади. Сувнинг лойқалик 
сифатини баҳолашда лойқанинг характери ва чўкманинг қандай турда эканлиги қуйдаги 
терминлар ёрдамида тавсифланади, озроқ ёки унчалик кўп эмас, катта кулранг, қўнғир, қора, 
балчиқ шилимшик, қумсимон, алоҳида бошқа зарралар. 20-30 см даги сувнинг лойқалиги 
кучсизроқ ҳисобланади. 10-20 см даги сувнинг тиниқлиги лойқа, 10 см дан баландликдаги 
сувнинг тиниқлиги жуда лойқа сув ҳисобланади [4]. Сувдаги эримаган ва коллоид 
заррачаларнинг миқдорини тиниқлик кўрсаткичи билан аниқлаш мумкин. Тиниқлик 
кўрсаткичи 30-50 см баландликдаги шиша цилиндирда ўлчанади. Бунда маълум шрифт билан 
ёзилган матн кўрингандаги сув қаватининг баландлиги см да сувнинг шрифт тиниқлиги 
дейилади. Сувдаги муаллақ заррачаларни аниқлаш учун филтирлаш усули қўлланилади. Бунда 
сув филтирдан ўтказилиб филтр 105

С да қуритилади. Филтирлашдан аввал ва кейин ўлчанган 
филтир вазнининг фарқи сувдаги муаллақ заррачаларнинг миқдорини кўрсатади [5]. 
Колориметр – бу эритмалар таркибидаги моддаларнинг консентрациясини ўрганиш 
учун мўлжалланган оптик асбоб.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish