56
2000 мкм), ўрта (2,5-50мкм) ва яқин (0,74-2,5 мкм) тўлқинли диапозонларга бўлинади.
Барча
қиздирилган суюқ ҳолатдаги ва қаттиқ жисмлар ўзидан инфрақизил нурлар тарқатади,
жисмнинг ҳарорати қанчалик юқори бўлса, тўлқин узунлиги қисқа ва тўлқиннинг интенсивлиги
шунчалик юқори бўлади.
Қаттиқ жисмларда инфрақизил нурланишларни содир бўлиши улардаги иссиқлик
ҳаракати туфайли моддаларнинг молекулалари ва атомларини қўзғалишига асосланган.
Инфрақизил нурланишни ютаётган модданинг атомлари ва молекулаларининг иссиқлик
ҳаракати ортади ва унинг қизишига олиб келади. Энергияни узатиш катта иссиқлик узатиш
потенциалига эга бўлган моддадан паст потенциалга эга бўлган моддага узатиш орқали содир
бўлади.
Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш корхоналарида қайта ишлаш, сақлаш ва ишлаб чиқариш
жараёнларида, ҳом-ашё,
материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни
қуритиш жараёнларида инфрақизил нурлар ёрдамида қуритиш усулини танлашмоқда.
Инфрақизил нурлар ёрдамида қуритиш усули анъанавий қуритиш усулларга нисбатан
сезиларли даражада афзалликларга эга. Инфрақизил саноат қуритиш ускуналарини қўллаш
корхонанинг ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада камайишига олиб келади. Бу
қуритиш усули ёрдамида ҳавони эмас, балки бевосита тўғридан-тўғри объектнинг ўзи
қиздирилади. Бу эса иситиш вақтини сезиларли даражада
камайиши ва шу билан бутун
қуритиш жараёнини тезлаштиради. Юқори даражадаги иссиқлик оқими туфайли инфрақизил
нурлар ёрдамида маҳсулотдан намликни буғлатиш интенсивлиги анъанавий конвектив усулга
таққосланганда бир неча бор юқори бўлади.
Қуйидаги 1-расмда сабзавот ва мева маҳсулотларини инфрақизил нурлар ва конвектив
қуритиш
усулларидаги
қуритиш
вақтлари таққосланган.
Маҳсулотларни инфрақизил нурлар
ёрдамида қуритиш – инфрақизил
нурлар билан ундаги намликни катта
тезликда буғлатиш жараёнидир.
Бунда
айнан
инфрақизил
нурлар
маҳсулотларнинг
молекуляр
тузилмасига шундай таъсир этадики,
ундаги
витаминлар, биологик актив
моддалар, ўзининг
табиий ранги ва
таъмини сақлаб қолади. Инфрақизил
нурлар
билан
қуритиш
усули
маҳсулотдаги намликни 12 мм қалинликгача кириб борувчи инфрақизил нурларда актив
равишда ютилишига асосланади.
Маҳсулотларни
қуритишда
инфрақизил
нурларни
қўллашнинг
қуйидаги
афзалликларини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак :
маҳсулотдаги 80-90 % биологик актив моддалар ва витаминлар сақлаб қолинади;
1 кг намликни буғлатишдаги талаб этиладиган кам миқдорли солиштирма энергия;
қуритиш тезлигининг юқорилиги;
қуритиш ҳароратининг юқори эмаслиги (40-60
0
С);
намлик билан тўйинтирилганда 10-20 дақиқадан сўнг, маҳсулот ўзининг
барча физик ва
кимёвий хусусиятларини тиклаши;
инфрақизил қуритиш ёрдамида
сабзавотлар, мевалар, гўшт маҳсулотлари, балиқ ва
ҳаказоларни қурилганда тез тайёрланувчи озиқ-овқат концентрантларини ишлаб чиқариш;
инфрақизил нурлар ва бу усулда қуритилган маҳсулотлар инсон организми учун
ҳавфсизлиги (инфрақизил нурланиш қуёш иссиқлигининг аналоги ҳисобланади);
бу усулда қуритилган маҳсулотларнинг таъмий ҳусусиятлари бошқа қуритиш усулларида
қуритилган маҳсулотлар билан солиштирилганда янги маҳсулот ёки мева аналогига жуда
ҳам яқинлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: