251
психологик аспектда тадқиқ қилиш орқали ўзлигини англаши ва идентиклиги масаласини
ёритиш ҳам муҳимдир.
Учинчидан
, жамиятдаги ижтимоий ҳолатини ўрганиш лозим. Шу
орқали лўлиларнинг жамиятга ёки жамиятнинг лўлиларга муносабатини яқиндан англаш
мумкин. Бунда фанлараро ёндашув, контент-таҳлил, кузатув, анкета-сўровнома усулларидан
фойдаланган ҳолда иш олиб бориш талаб этилади.
Бундан ташқари, замонавий этнология фанида “визуал антропология” методидан
фойдаланиш ривожланиб бормоқда. Бу метод орқали лўлилар этнографиясини тадқиқ этиш ҳам
яхши самара беради. Визуал антропология ижтимоий антропологиянинг бир қисми бўлиб,
этнографик фотография ва этнографик кино суратга олиш орқали амалга оширилади. 1960-
йилларда Маргарет Мид бу атамага асос солган бўлса [3:68], 1970-йилларда Карл Хайдер бу
усулнинг назарий жиҳатларини асослаб берди [4:100]. Бу усул этнос маданиятининг маънавий,
тарихий, хўжалик жиҳатларини йиғади ва ўрганади. Визуал антропологиянинг асосий вазифаси
кам ўрганилган ва йўқолиб бораётган маданиятларнинг ҳолатини намоён қилиш, уларнинг
турмуш тарзи қонуниятларини аниқлашдан иборат. Айни шу маънода, лўлилар этнографиясини
ўрганиш жараёнида уларнинг орасида юриб, маиший турмуши, хўжалиги, урф-одатларини ва
бошқа жабҳаларини тасвирга олинса, ижтимоий ҳаёти ва маданияти тўғрисида тўла тасаввур
ҳосил бўлишига эришиш мумкин бўлади.
Этнология фани учун лўли диаспорасини ўрганиш қанчалик муҳим ва бу тадқиқотлар
фанга нима беради? Масаланинг долзарблиги қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:
Лўлилар ўзларининг анъанавий маданиятини нисбатан сақлаб қолган этник гуруҳ
ҳисобланади. Бунга сабаб уларнинг яқин ўтмишгача, қисман ҳозирги кунда ҳам атрофдаги
аҳолидан айри ҳолда яшашлари ва бошқа халқлар билан ассимиляцияга учрамаганлигидир.
Этнология фани учун эса, айнан этник ўзига хослик асосий тадқиқот объектини ташкил
этиб, уни ўрганишга алоҳида эътибор берилади;
Ўзбекистонда истиқомат қилувчи лўлилар орасида айниқса, Бухоро лўлилари илмий
адабиётларда кам ёритилган. Шу боис, уларнинг ижтимоий ҳаёти ва маданиятининг кўп
жиҳатлари нафақат кенг жамоатчилик, балки этнология соҳаси мутахассислари учун ҳам
номаълум бўлиб келмоқда. Уларни ўрганиш ушбу кемтикликни тўлдириш имконини
беради.
Хулоса қилиб айтганда, минтақада истиқомат қилаётган турли диаспоралар қатори,
лўлиларнинг ҳам ўзига хос маданиятини илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш ва яқиндан билиш
этнология фани учун муҳим вазифалардан биридир. Бу йўналишда янги методикага асосланган
изланишларни олиб бориш ўз навбатида миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилининг
амалий ифодаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: