122
5.
Simmons E. G.
Alternaria
. An Identification Manual. CBS Biodiversity series no. 6. Utrecht:
CBS
Fungal Biodiversity Centre, 2007. 775 pp. 287 figs.
6.
Литвинов М.А. Методы изучения почвенных микроскопических грибов // Л.: Наука. 1969. -
С. 320
НЎХАТДА ФУЗАРИОЗ КАСАЛИГИНИ КЕЛТИБ ЧИҚАРУВЧИ
FUSARIUM
ТУРЛАРИГА
TRICHODERMA HARZIANUM
АН-8193 ШТАММИГА ТАЪСИРИНИНГ
АНТАГОНИСТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Д.Р.Рузметов – магистр, А.Г.Шеримбетов – б.ф.ф.д. (PhD)
ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ruzmetov.1993@inbox.ru, sheranvar@mail.ru
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги экинларида касаллик ва зараркунандаларга қарши
курашда фунгицидлардан кенг ва биопрепратлардан муайян даражада фойдаланилмоқда.
Фитопатоген микроорганизмлар билан курашда фунгицидлар ва биопрепратларнинг
самарадорлигини
in vitro
усулда аниқлаш бирламчи аҳамиятга эга. Антагонистик
микроорганизмларнинг хусусиятлари ҳар хил касалликларга турли таъсир кўрсатиши
кўпчиликка маълум. Бунда муайян антагонистик микроорганизмларнинг
касаллик келтириб
чиқарувчи микоорганизмларга таъсирини тажрибада ўрганиш талаб этилади [3].
Лаборатория шароитида
Cicer orientinum
L. турнинг
бир неча навларидан ажратиб
олинган
Fusarium
туркумининг бир нечта турларидан фойдаланилди [1]. Республикамизда
нўхатда илдиз чириш ва сўлиш касаллигини қўзғатувчи
Fusarium
туркумининг 2 та
турнинг
шатаммлар
Fusarium solani
ва
F oxysporum
турларига
Trichoderma harzianum
АН-8193
штаммига антагонистик
хусусиятлари
in vitro
усулида аниқланди [5].
Тест замбуруғ мицелийларидан суспензия тайёрланди ва Петри идишида КДА озуқа
муҳитига 1 мл дан солиниб, шпатель билан субстрат юзасига текис тарқатилди [4]. Кейин ҳар
бир Петри идишининг 4 та жойидан чуқурчалар ҳосил қилинди. Улардан 2 тасига 0,5 мл дан
муайян препарат, 2 та назорат вариантларида эса 0,5 мл дан стерил сув солинди. Сунъий иқлим
камерасида кундуз +25-26
о
С, кечаси +20-21
о
С ҳароратда 5 кун давомида ўстирилди. 5 кундан
кейин тажриба ва назорат вариантларида ЧП да ўсиш зонасининг антагонистик таъсири
ўлчанди [2].
Таҳлиллар якунида
Cicer orientinum
L турнинг бир неча
навларидан ажратиб олинган,
нўхатда илдиз чириш ва сўлиш касаллигини қўзғатувчи
Fusarium
туркумининг 2 та турнинг
шатаммлар
Fusarium solani
ва
F oxysporum
турларига штаммларининг
тест-культураларига
нисбатан антагонистик зонасига эга эканлиги исботланди.
Trichoderma harzianum
АН-8193
штаммига юқорида келтирилган микроорганизмларнинг ўсиш ва ривожланишига кучли
антагонистик зонаси 3-суткада (22,33–25,30 мм гача) ва 6 суткада (42,03–46,23 мм гача) таъсир
қилиш хусусиятига эга эканлиги кузатилди (жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: