Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Оила 4. Leuciscidae 
Bonaparte, 1835 – оққайроқлар
 
7.
 Aspiolucius esocinus 
(Кесслер, 1874) – Чўртансифат оққайроқ
 
8. 
Ballerus sapa 
(Паллас, 1814) – Орол қоракўзи
9.
 Capoetobrama kuschakewitschi 
(Кесслер, 1872) – Парракқанот
 
10. 
Leuciscus idus 
(Линнаеус, 1758) – Туркистон кўкбўйини


120 
Туркум III. Salmoniformes – 
Лососсимонлар 
Оила 5.
 
Salmonidae
 
Jarocki & Schinz, 1822 – Лосослар
11. 
Salmo trutta aralensis
Берг, 1908 – Орол сулаймонбалиғи 
Туркум IV. Perciformes – 
Олабуғасимонлар 
Оила 6. Gasterosteidae 
Bonaparte, 1831
 – 
Тиканбалиқлар 
 
12. 
Pungitius platygaster 
(Кесслер, 1859) – Тиканак балиқ 
Қуйи Амударё сув ҳавзаларида тарқалган балиқ турларнинг қиёсий таҳлили эса 
қуйидаги жадвалда ифодаланган:
Жадвал 1. Қуйи Амударё ҳудудида учровчи балиқ турланинг қийсосий таҳлили 
Тур сони 
Ендемик 
турлар 
Реликт 
турлар 
Ендемико-
реликт турлар 
Иқлимлаштирилган 
турлар 
Маҳаллий 
турлар 
41 



13 
22 
Фоизда 
7.32 
2.44% 
4.88% 
31.7% 
53.66% 
Қуйи Амударё сув ҳавазаларида учрайдиган муҳофазага муҳтож Ўзбекистон Қизил 
Китобига киритилган балиқ турларининг учтаси эндемик (
Aspiolucius esocinus, Capoetobrama 
kuschakewitschi, Salmo trutta aralensis
) биттаси реликт (
Acipenser nudiventris
) 2 таси эндемико-
реликт (
Pseudoscaphirhynchus hermanni, P. kaufmanni
) турлардир. Орол денгизи сувининг 
қуриши, сувнинг шўрланиши, дарё ўзанларига турли сув омборларинигн қурилиши (масалан, 
Туямўйин) сабабли ҳозирги кунда
Acipenser nudiventris 
нинг Орол
 
популяцияси ер юзидан 
бутунлай йўқ бўлиб кетди. Ушбу тур умумий ҳолда “Қирилиб кетиш арафасида” (ЕН

категория бўйича Халқаро Қизил Китоб га киритилган. 
Pseudoscaphirhynchus 
уруғига мансуб 
P. 
hermanni, P. kaufmanni 
лар “Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги турлари” (CР) мақоми 
бўйича Халқаро Қизил Китобга киритилган.
 
Чекловчи омиллар сифатида браконерлик, дарё 
сувининг ўзлаштирилиши натижасида сув режимининг ўзгариши, кўпайиш шароитнинг 
ёмонлашувини кўрсатиш мумкин. Ҳозирги вақтда 
P. kaufmanni
ни махсус суний шароитда 
кўпайтириш ишлари Хоразм Маъмун академиясида олиб борилмоқда.
Ballerus sapa, Luciobarbus brachycephalus 
va 
L. capito 
ларнинг “Заиф турлар (VU) 
мақомида бўлиб, иқлимлаштирилган балиқлар рақобати, браконерлик, Орол денгизи сув 
қуриши, сувнинг шўрланиши натижасида популяцияси қисқариб бормоқда. 
Capoetobrama 
kuschakewitschi 
мақоми “Етарлича маълумот мавжуд бўлмаган (DD) турлар қаторида бўлиб, 
дарёнинг лойқа сувларида яшашни хуш кўради, ов аҳамиятига эга эмас, аммо сўнги пайтда дарё 
сувининг ўзлаштирилиши, сувнинг ифлосланиши ва инвазв турлар сабабли сони кескин 
қисқарди. 
Leuciscus idus, Sabanejewia aurata, Pungitius platygaster 
“Камайиб кетиш хавфи 
остида” (LC) мақомидаги балиқ турлари бўлиб, ушбу турларни сунъий шароитда кўпайтириш 
ишлари олиб борилмаган, биологияси ва экологиясини чуқур ўрганиш талаб қилинади. 
Salmo 
trutta aralensis 
кенжа тури ўзи табиатан ниҳоятда камёб балиқ бўлган. Орол сувининг қуриши 
оқибатида бу кенжа тур Ер юзидан бутунлай қирилиб кетган. 
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ушбу муҳофазага муҳтож балиқ турларини ҳимоя 
қилиш учун уларнинг яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини жорий қилиш яъни сув 
қўриқхоналарини жорий этиш, браконерликка чек қўйиш, биологияси ва экологиясини 
етарлича ўрганиш ҳамда сунъий равишда кўпайтириш ишларини ташкил қилиш лозим 
ҳисобланади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish