Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ФОРОБИЙНИНГ АСАРЛАРИДА ФОЗИЛ ИНСОН ТИМСОЛИ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ФОРОБИЙНИНГ АСАРЛАРИДА ФОЗИЛ ИНСОН ТИМСОЛИ 
Саъдуллаева Б.Р., Қўшкўпир тумани 
14-сон мактаб ўқитувчиси 
Қомусий олим Фаробий ижтимоий-фалсафий қарашларининг негизини инсон, 
инсоният жамияти ва инсоннинг маънавий-аҳлоқий камол топиши ҳақидаги таълимоти 
ташкил этади. У ―Фозил одамлар шаҳри‖, ―Бахт-саодатга эришиш ҳақидаги китоб‖ ва 
бошқа асарларида фозил шаҳар мисолида етук, фуқаролик жамиятининг моделини яратган 
эди. Фозил шаҳар – кишилар ўртасида дўстлик ва ўзаро ѐрдам муносабатлари ҳукмрон 
бўлган ва шу йўл билан бахт-саодатга эришишни мақсад қилиб қўйган шаҳардир. 


281 
Етук ва адолатли жамият қуриш ғояси қадимдан Марказий Осиѐ 
мутафаккирларини 
қизиқтириб 
келган 
энг 
муҳим 
масалалардан 
биридир. 
Аждодларимизнинг ижтимоий ҳаѐт ҳақидаги, инсон жамоасининг вужудга келиши, фозил 
шаҳар ва фозил подшоҳ, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари, ақлий, аҳлоқий 
камолоти тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари чуқур ва ҳар томонлама ўрганишга арзигулик 
ва ибратлидир. Энг муҳими, улар ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Зеро, 
Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий идеаллари – етук жамият ва фозил бошлиқ 
тўғрисидаги қарашлари Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган туб ислоҳотлар, адолатли 
инсонпарвар жамият барпо этишдек буюк мақсадлар билан муштарак.
260
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Форобийнинг 
―Фозил одамлар шаҳри‖ асари ҳақида: ―Бундан минг йилча муқаддам яратилганлигига 
қарамасдан, бугунги ўқувчи ҳам бу асардан ҳозирги ҳаѐтнинг мураккаб муаммоларини 
ҳал қилишда асқотадиган муҳим фикр ва йўриқномаларни топа олади‖ – деган эди.
261
Форобий ўзи орзу қилган етук жамият моделини – фозил шаҳарни ўз даври 
ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти тажрибасидан, ўша замондаги феодал-теократик монархий-
халифат тажрибасидан келиб чиқиб яратади. Шунинг учун унинг идеал давлати ҳокимият 
тепасида доно ва маърифатли файласуф турган мутлоқ феодал монархияни эслатади. 
Форобий фозил шаҳар бошлиғи эгаллаши лозим бўлган ўн икки фазилатни кўрсатиб, 
шулардан энг асосийси деб донишмандликни таъкидлайди. ―Мабодо бирор замонда 
фозиллар шаҳрида ҳокимлик қилаѐтган бир ѐки бир неча кишида бошқа зарурий 
хислатлар бўлса-ю, аммо донишмандлик бўлмаса, фозиллар шаҳри яхши ҳокимсиз 
қолади, бундай шаҳар ҳалокатга юз тутади‖, - деб ѐзади. 
Форобийнинг фозил жамоа ҳақидаги фикрлари билан комил инсон ғояси узвий 
боғланиб кетган. Жамоани комил инсон бошқариши керак деб ҳисоблаган. Юқорида 
айтиб ўтганимиздек, фозил кишида ўн икки хислат мужассам бўлиши керак эди. Бу 
хислатлар комилликни белгиси дейилган. Улар қуйидагилар: 
1. Бундай кишининг барча аъзолари мукаммал тараққий этган бўлиши ва бажармоқчи 
бўлган ишларини осонгина амалга ошириши лозим. 
2. Барча масалалар, муҳокама, мулоҳазани тезда илғаб олиши, сўзловчининг 
мақсадини пайқайдиган бўлиши керак. 
3. Хотира жуда бақувват бўлиши, кўрган, эшитган, сезган нарсаларининг ҳаммасини 
эсда сақлаб қолиши керак. 
4. Зеҳни ўткир бўлсин. 
5. Сўзлари аниқ, фикри равон бўлсин. 
6. Билим ва ўқишга муҳаббати бўлсин. 
7. Овқат ейиш, ичимлик ичишда очкўз бўлмасин, қимор ўйнашдан узоқ бўлсин. 
8. Ҳақиқатни ва ҳақиқат тарафдорларини севсин, ѐлғон ва ѐлғончиларга нафрат билан 
қарасин. 
9. Ғурури, виждони бўлсин, олижаноб бўлсин. 
10. Дирҳам, динор ва шу кабиларга жирканч назар билан қарасин. 
260
Каримов 
С. 
Аждодларимизнинг 
маънавий 
мероси 
жамият 
янгиланишининг 
асосий 
мезони.//Ўзбекистондаги замонавий ижтимоий-маданий жараѐнларни ѐритишда ижтимоий тарихнинг ўрни. 
Республика илмий-амалий анжуман материаллари. – Т., 2015. – Б. 288-289. 
261
Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1998. – Б. 420-421. 


282 
11. Адолатни севадиган, адолатсизликка нафрат билан қарайдиган, унга қарши 
курашадиган бўлсин. 
12. Адолатли бўлсин, қайсар бўлмасин, қўрқмас ва жасур бўлсин.
262
Бундай кишиларни биз жисмонан соғлом, аҳлоқан пок, маънавий етук инсонлар 
деймиз. Шундай инсонлар билан кўзланган мақсадимизга эриша оламиз.
―Шарқ Аристотели‖ деб шарафланган бобокалонимиз Абу Наср ал-Форобийнинг 
етук жамият бошлиғи ѐки фозил подшоҳ ҳақидаги қарашлари унинг комил инсон 
тўғрисидаги таълимотининг ажралмас қисмидир. Фозил бошлиқ ўзининг сўзи ва амалий 
фаолияти билан бошқаларга ибрат кўрсатади ва ―давлатдаги барча халқнинг тарбиячиси 
ролини бажаради‖. Оддий халқ шоҳ ва турли даражадаги раҳбарлар турмуш тарзи ва 
кундалик ҳулқига тақлид қилиб яшайди.
Биз демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этмоқчи эканмиз, 
бунинг учун жамоанинг, жамиятнинг ҳар бир аъзоси адолатли, билимли ва маънавий 
баркамол инсон бўлмоғи лозим. Ҳар бир фуқаро ўзида адолат туйғусини, инсонпарварлик, 
ватанпарварлик ва комил инсонга хос фазилатларни мужассамлаштирмоғи даркор. 
Бизнинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ислоҳотлардан кўзланган мақсадимиз 
ҳам – ана шу, яъни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, комил инсон тарбиясидир. 
Форобийнинг комил инсон, фозил, яъни адолатли жамият ҳақидаги ғоялари бундан 
минг йиллар олдин айтилган бўлса-да, худди ҳозирги кунда таъкидланаѐтгандек, долзарб 
аҳамият касб этмоқда, чунки миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари билан ҳам 
ҳамоҳанг жарангламоқда. Шу сабабли ҳам бу таълимот ўлмас ва ҳамиша барҳаѐтдир. 
Бугунги долзарб масалалардан бири ѐш авлодни баркамол инсон қилиб 
тарбиялашда, шунингдек, фуқаролик жамиятини қуришдек мураккаб вазифаларни 
бажаришда ўзимизга буюк мутафаккир бобомиз Абу Наср Форобийнинг қарашларини 
дастуруламал қилиб олишимиз зарур.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish