Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Адабиѐтлар: 
1. Мамбетуллаев М.М. Византийская индикация из Куюк-калы //Нумизматика 
Центральной Азии. -Вып. IV.-Ташкент.1999.-С.29-31.
2. Мамбетуллаев М.М., Турманов Ж.Т., Юсупов О.Ж. Поливной керамика Кардара // 
Вестник ККОАНРУ. –Нукус, 2005. -№ 1-2. - С.105-109.
3. Турганов Б. Кердер вилоятидаги металлсозлик ҳунармандчилиги // Нукус давлат 
педагогика институтининг илм, таълим ва тарбия масалаларини ривожлантир 
ишдаги ўрни. Республика илмий-назарий анжуман материаллари. – Нукус. 
Қарақалпақстан, 2010. -Б.81-82. 
4. Ходжаев Т.К, Мамбетуллаев М.М. Раннесредневековый некрополь Куюк-кала. -
Москва. РАН. 2008.
5. Хожаниязов Ғ. Средневековый гончарный центр //Археология Приаралья. Вып.7. –
Ташкент. Фан. 2008.-С.81-92. 
Ягодин В.Н. Материальная культура и этническая история древнего и 
средневекового населения низовьев Амударьи // Археология Приаралья. Вып. 7, -
Ташкент. Фан, 2008. -С.107-144. 
 
 
 


108 
ХОРАЗМДА ҲАЙКАЛТАРОШЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ 
 
PhD Абдуллаев М. С., УрДУ Тарих кафедраси ўқитувчиси,
Матниёзов С.С., УрДУ магистранти 
 
Ҳайкалтарошлик – тасвирий санъатнинг қадимий турларидан бири бўлиб, 
маҳобатли ва майда пластика турларига бўлинади. Мазкур мақолада Хоразмда 
ҳайкалтарошликнинг пайдо бўлиши, унинг ривожи ўрни, маҳобатли ҳайкалтарошлик 
санъат обидалари ҳақида сўз юритилади.
Хоразм қадимдан ҳайкалтарошлик тараққий этган ҳудудлардан бири ҳисобланади. 
Хоразмда дастлабки ҳайкалтарошлик намуналари Жойтун манзилгоҳидан топилган ва 
неолит даврига оид бўлиб, матриархат тузуми билан боғлиқ. Бу ерда ҳайкалтарошликнинг 
шаклланиши ва ривожида дастлабки диний эътиқодларнинг таъсири ҳам кучли бўлган. 
Жойтунликлар кулолчилик буюмларини қўлда ясаганлар ва геометрик нақшлар 
билан безаганлар. Илк Жойтун маданиятида безакли сопол идишлар кам учрайди. Безакли 
идишлар кўпроқ қизил ранг билан ишланган. Илк Жойтун сопол идишларида 
тўлқинсимон чизиқлар учраса, сўнгги Жойтун сопол идишларида тўрсимон чизиқлар 
асосий ўринни эгаллайди. Бу ердан ҳайвон ва одам гавдаси тасвирланган ҳайкалчалар, 
мунчоқ, шахмат доналари топилган. Ҳайкалчалардан кўпроқ эчки, қўй ҳайкаллари 
учрайди. Ҳайкалчалар уруғнинг сиғинадиган буюми деб тахмин қилинади. 
Қадимги Хоразмда ҳайкаллар мис, бронза ва олтиндан – қуйма, сополдан 
терракота, гипсдан ва тошдан йўниб ишланган. 
Хоразмда мил.авв. IV асрдан – милодий IV асргача терракоталар – сопол ва 
ганчдан майда ҳайкалчалар ясаш кенг тараққий этган. Бу С.П.Толстовнинг 
тадқиқотларида ўз аксини топган. Қадимги ҳайкалтарошлик диний эътиқодлар билан 
боғлиқ бўлиб, асосан аѐл худоларнинг ҳайкалчалари топилган. Бунда сув ва ҳосилдорлик 
худоси – Анахита алоҳида ўрин тутади. Кейинги археологик тадқиқотлар жараѐнида 
Катқалъа ва Хумбузтепадан ҳам Анахита ҳайкалчалари топилган. 
1-расм. Бош тасвири. Қўйқирилган қалъа. Мил.авв. IV-II асрлар. 


109 
Ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Тупроққалъа 
саройи қадимги Хоразм маҳобатли ҳайкалтарошлигининг нақадар тараққий этганлигини 
кўрсатиб турибди. Бундан ташқари Қалъалиқир, Жонбосқалъа, Султон Увайс бобо 
ѐдгорликларидан маҳобатли ҳайкалтарошлик намуналари топилган. 
Хоразмда ҳайкалтарошликнинг вужудга келиши ҳақида турлича қарашлар мавжуд. 
Академик А.А.Ҳакимов ѐзишича, қадимги Хоразм маданияти сак-массагетлар заминида 
шаклланиб, қадимий Эрон ва қисман юнон таъсирида уйғунлашган, хоразмликлар ўзига 
хос хусусиятлардан иборат маданиятга эга бўлган, шунингдек, Хоразм воҳаси 
ҳайкалтарошлари, рассомлари ва наққошлари жаҳон санъати хазинасига катта ҳисса 
қўшганлар. [Hakimov: 279-283] 
Шунингдек, зардуштийлик дини билан боғлиқ кўплаб ҳайкал шаклидаги 
остадонлар (суякдонлар) топилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон тарихи давлат музейи, 
И.Савицкий номидаги Нукус давлат санъат музейида сақланмоқда. 
2-расм. Гопатшоҳ ва от тавсири. Хоразм. Мил.авв. IV-II асрлар 
Кўҳна Тупроққалъа шаҳри харобаларидан қадимий Хоразм ҳукмдорлари саройида 
сўнги антик давр ҳайкалтарошлик намуналари топилган (II аср). У Холчаѐндаги 
ҳукмдорлар сулоласини кўкларга кўтариш билан боғлиқ бўлиб, лойдан ясалган ва усти 
бўялган, бироқ бу ерда бошқача услуб қўлланилган. Ҳайкал қолдиқларининг узуқ-
юлуқлиги дастлабки тузумлар тематикаси ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилишгагина 
имкон беради – уларнинг орасида ҳавода муаллақ турган иккита маъбуда ўртасида 
ўтирган шоҳнинг гавдаси, раққос ва раққосалар бор. Фигураларнинг кўпчилиги горелефли 
бўлиб, деворлар юзасида жойлаштирилган. Бироқ, ―Шоҳлар зали‖даги Хоразм 
ҳукмдорлари ва уларнинг хотинлари жимжимадор тўсиқли алоҳида токчалардан ўрин 
олган. 
Хоразмдаги оссуарий хайкаллари ўша даврга хос кичик пластика ѐдгорликлари 
гуруҳини ташкил қилади. Оссуарийларнинг юқори қисми ѐки уларнинг қопқоқларида 
кўпинча одам фигураси тасвирланган. Баъзида бу оссуарий устида ўтирган Хоразм 
маъбудаси тасвири бўлиб, унинг фигураси узун кўйлакда, кенг ва чиройли бўлмаган юзи 
умумлашган ҳолатда тасвирланган. Бу ҳиссиѐтсиз маъбуда. эркаклар тасвири эса умуман 
бошқача. Уларнинг юзи ҳеч бир-бирини такрорламаган, юз шакли, соқол-мўйлови ва бош 


110 
кийими билан ажралиб турган. Масалан, Қўйқирилган-қалъадан топилган оссуарий 
тепасида бошига учли шапка ва эгнига тор чакмон кийган, чордана қуриб ўтирган озғин 
хоразмлик тасвирланган. Унинг ингичка юзи шунчалик ягонаки, у портрет сифатида қабул 
қилинмаса ҳам, ҳар ҳолда бошқалардан ажралиб туради. 
Қўйқирилган қалъани археологик ўрганиш натижасида ундан жуда кўп қадимги 
Хоразм маданиятининг намуналари топилган. Жумладан, қадимги хоразмлик эркак 
кишининг юз қиѐфаси реал кўринишда акс этган портрети ва йирик ҳолда тошдан ясалган 
бош ҳайкалининг топилиши катта аҳамиятга эга бўлган. Шунингдек, бу ердан кўплаб 
безакли остадонлар топилган. 
Кейинги йилларда Хоразм Маъмун академияси ва Урганч давлат университети 
олимлари бир қатор археологик ѐдгорликларда археологик қазув ва кузатув ишларини 
олиб бордилар. Жумладан, Хоразм Маъмун академияси археологик гуруҳи т.ф.н. 
С.Р.Баратов бошчилигида Ҳазорасп туманидаги Хумбузтепа ѐдгорлигида археологик 
тадқиқотлар жараѐнида кўплаб тасвирий санъат намуналари, шунингдек бир қатор 
терракоталар ҳам топилди. Бу ҳайкалчалар асосан ҳайвон шаклларидан иборат бўлиб, 
айрим ҳолларда худо ва одам тасвирлари ҳам мавжуд. 
Ҳайкалтарошлик намуналари ѐшларимизни ватанпарварлик, дўстлик руҳида 
тарбиялашга хизмат қилади, тарихимизни чуқурроқ билишга иштиѐқ уйғотади, 
сайѐҳларни юртимизга қизиқишини янада орттиради. 
Адабиѐтлар: 
1. Воробьева М.Г. Хорезмские терракоты // Культура и искусство древного Хорезма. – 
М.: Наука, 1981. – С. 184-194. 
2. Топрак-кала. Дврорец // ТХАЭЭ. XIV. – М.: Наука, 1984. 307 с. 
3. Хакимов А.А. Культура Хорезма доисламского периода // Хорезм в истории 
государственности Узбекистана. – Т., 2013. 
4. Хоразм Маъмун академияси архиви. 2015-2019 йиллар илмий ҳисоботи. 
5. Ягодин В., Бетсс А. Хоразм номаълум ҳукмдорларининг суратлари // Фан ва турмуш. 
– Т., 2008. 3-4-5. – 110-117. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish