ХОРАЗМНИНГ ЎРТА АСР КЎНЧИЛИК ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ
т.ф.н. Турганов Б. Қ., Ажиниёз номидаги НДПИ доценти
Хоразм худудий жиҳатдан шимоли-ғарбда Устюрт паст текислиги, шимоли-шарқда
Орол денгизи ва Сирдарѐ бўйлари, жануби-ғарбда Қизилқум ва Қорақум каби ўрта аср
кўчманчилар дунѐси марказида жойлашган. Унинг географик жиҳатдан дашт
кўчманчилари дунѐси билан бевосита сарҳад худудда жойлашуви, Хоразмда қадимдан
тери ошлаш ва унга ишлов бериш касби кўнчилик соҳасининг ривожига туртки бўлган.
Дашти Қипчоқ ва Шарқий Европа кўчманчилари билан олиб бориладиган савдо-
иқтисодий алоқалари Хоразм кўнчилик соҳасини хом-ашѐ билан таъминловчи муҳим
омил сифатида хизмат қилган. Хоразм кўчманчилар дунѐси ва Шарқий Европадан
келтириладиган мўйна ва териларини қайта ишловчи марказ ва экспорт қилувчи транзит
ҳудуд бўлган.
Араб сайѐҳи Истаҳрий (850-934 йй.) ѐзишича, уларнинг (хоразмликлар –Т.Б.Қ.)
асосий бойлиги турклар билан бўладиган савдодан ва чорва молларини кўпайтиришдан
топади» дея маълумот беради [МИТТ:180]. Ибн Ҳавқал (Х аср) асарида Туркистон ва
Хоразмнинг қизил, қора-қизил ва қора рангли қўзи терилари халқаро савдода динор,
данак, дирҳамларга сотилиши тўғрисида маълумот беради [МИТТ: 181]. Муаллифи
номаълум бўлган ―Ҳудуд ал-Олам‖ асарида Кардар вилоятида қоракўл териси
етиштирилиб, халқаро савдога чиқарилиши хусусида ѐзади. Ушбу чиройли, нафис ва
бежирим ―қамари‖ навли терилар Ўрта Осиѐда ҳозирга қадар машҳурдир.
Хоразм ҳунармандлари томонидан VI-VIII асрларда тайѐрланган ва Шарқий
Европага савдога чиқарилган кумуш идишлар Европа шимолидаги қабилаларнинг
қимматбаҳо мўйналарига ўзаро алмаштирилган.
Сайѐҳ Муқаддасий (Х аср) томонидан келтирилган Шарқ мамлакатларга
чиқариладиган экспорт товарлар рўйхатида ҳам мўйна ва тери маҳсулотлари энг кўпи
ҳисобланади. Булар қўйидагилар: сувсар, оқ сичқон, олмахон, қундуз, сассиқ кўзан, латча,
тулки, қуѐн мўйналари ҳамда оқ қайин пўстлоғи, ошланган эчки, қўйлар, қорамол, от
терилари - булар ҳаммаси Булғордан келтирилиб Хоразм орқали Шарқ давлатларига
сотилар эди [МИТТ: 202].
98
Улардан оқ қайин пўстлоғидан Хоразмда терига ишлов беришда фойдаланилган.
Кўҳна-Урганч, Миздакхон, Шехахақалъа, Жанпиққалъа қалъаларидан оқ қайин
пўстлоқлари ўрамлари топилган.
Хоразмнинг ўрта аср ѐдгорликларидан тиғи унчалик узун эмас, ўроқ шаклидаги
меҳнат қуроли кўплаб топилган [Турганов: 53]. Уларнинг ўртача узунлиги 8-12 см, тиғи 1-
2,5см, орқа томони қалинлиги 0,3-1см, дастаси 1,2-2,7см га тенг. Адабиѐтларда улар
шартли турда ―боғбон пичоқлари‖-деб номланади. Ушбу меҳнат қуролидан
боғдорчиликдан ташқари, терига ишлов бериш,этикчилик, пўстиндўзлик каби соҳаларда
фойдаланилган. Этнографик материалларда унга ўҳшаш тиғи тўғри бурчак тарзда эгилган,
калта пичоқ «газан» деб номланади ва улар терини кесишда ва тозалашда, этикчиликда
теридан оѐқ кийим (этик, маҳси, ковуш) бичишда ишлатилади [Турганов: 53].
Археологик ва этнографик маълумотлар Хоразмда ўрта асрларда нафақат терига
ишлов бериш соҳаси, балки у билан боғлиқ этикчи, пўстиндўз, чўгирмадўз каби косиблар
тараққий қилганлигини кўрсатади. Улар томонидан пойафзал, қишки кийимлар, камар,
тасма кесмалари, от-улов анжомлар ва бошқа маҳсулотлар тайѐрланган. Уларнинг
намуналари Якка Парсон, Жампиққалъа, Миздакхон ѐдгорликларда кўплаб учрайди.
Ушбу маҳсулотларнинг бир қисми халқаро бозорга экспортга чиқарилган.
Ҳаттоки, Хоразмда VII–VIII асрларда қизил чармдан тикилган пойафзал бугунги
кунда Япония императори антиқа буюмлар хазинаси – Шосоинда сақланаѐтганлиги
маълум [Беленицкий ва бошқалар, 1973:101].
Миздаҳконнинг ўрта аср маҳаллаларидаги тадқиқотларда деворлари, пастки ва ѐн
атрофлари пишиқ ғишт билан қопланган мосламалар аниқланган [Турабеков: 61-62].
Ёдгорлик тадқиқотчиси, М.Тўрабеков таъкидлашича, ушбу мосламалар терига ишлов
бериш жараѐни билан алоқадор ҳисобланади. Ундан терини тозалаш ва ишлов бериш
жараѐнида фойдаланилган.
ХХ асрга қадар кенг тарқалган косиблардан бири чўгирмадўзлик ва
телпакфурушликдир. Хива, Урганч ва Хосарасп шаҳарлари да чўгирмадўзлик ва
телпакфурушлик кенг тарқалган косиблардан бири бўлган [Джаббаров: 206]. Хоразмда
қадимдан қўй терисидан пўстин тайѐрловчи пўстиндўзлик косиби ҳам кенг тарқалган.
Тасаввуф таълимоти жўмардлик йўналиши йирик намоѐндаси бўлган Паҳлавон Маҳмуд
(XIV аср) пўстиндўзлик касби билан шуғулланган. Шунинг учун ҳам Хоразмда пўстиндўз
ва чўгирмадўз косиблари Паҳловон Маҳмудни ўзларининг илоҳий пири деб ҳисоблашади
ва Хивадаги мақбарасини зиѐрат қилишади [Джаббаров:140].
Хоразм пўстиндўзлари машҳур бўлишган. Абулғози Баҳодирхоннинг ѐзишича, XVI
аср ҳукмдорларидан Ақатой хоннинг ўғли Темур Султоннинг «устунда, зарбофт тошли,
олтин тугмали қиш пўстини бор» эди [Абулғози Баҳодирхон: 128]. Пўстиндўзлар ўз
навбатида қимматбаҳо мўйналардан пўстин тикиш билан бирга, қўй терисидан оддий
пўстинларни тикиш кенг тарқалган. Айниқса, Хоразмда ошланган қўй терисидан жунини
ичкари қаратиб, сариқ рангга бўяб тикилган пўстинларни тикиш XX асрга қадар кенг
русум бўлган. Бундай пўстинлар нафақат Хоразмнинг маҳаллий аҳолиси учун, балки
ташқи бозорга сотиш учун ҳам ишлаб чиқарилган [Турганов ва бошқа: 65]. Пўстиндўзлар
ўз навбатида турли қимматбаҳо муйналардан пўстин тикувчи муйнадўзларга ва
шунингдек, анча арзон қўй пўстагидан пўстин тикувчи пўстиндўзларга ажралган.
Айниқса, Хоразмда ―кимухт‖ деб аталувчи чарм нави илк ўрта асрлардан то сўнгги
99
ўрта асрларга қадар машҳур бўлган. Манбаларда кўрсатилишича, ушбу чарм нави эшак
терисидан тайѐрланган, у яшил баргга ўхшаш чарм ҳисобланган. Сўнгги ўрта асрларда
кимухт чарми ―Сағри‖ деб аталган [Гейер:16]. Эшак ва отлар терисидан тайѐрланган
кимухт чарми ѐки сағридан кўпроқ этик ва кавушлар тикишган. Сағри терини тайѐрлаш
учун 32 кун вақт сарфланган. Ундан 12 кун тери ошланарди, 20 кун эса бўяшга кетар эди
[Гейер:17]. Пойабзалнинг таг чарми учун ишлатиладиган хом-ашѐ эса туя ва ҳўкизлар
терисидан тайѐрланган.
Демак, Хоразмда ҳунармандчилик соҳалари қаторида, кўнчилик ҳам қадимий касб-
ҳунардан бири бўлган. Кўнчилар турли хил ҳайвонлар терисидан халқ хўжалиги учун
зарурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун чарм хом-ашѐсини тайѐрлашган. Кўнчилар
томонидан тайѐрланган чармдан этикдўзлар, маҳсидўзлар, пўстиндўз, телпакдўз,
чўгирмадўз, ямоқчилар каби косиб-ҳунар эгалари турли хил кийим-кечаклар, совут, эгар-
жабдуқлар, мешлар, губсорлар, пичоқ қинлари ва бошқада кўплаб халқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришган. Ҳаттоки, ўрта аср ҳимоя қуролларидан бўлган
совутларнинг ҳам асосий қисми чармдан тайѐрланган, баъзи ҳолларда уларга металл
пластиналар бириктирилган.
Адабиѐтлар:
1. Абулғози Баҳодирхон. Шажараи турк. – Тошкент: Чўлпон, 1992.
2. Беленицкий А.М., Бентович И.Б., Большаков О.Г. Средневековый город Средней Азии. –
Л.: Наука, 1973. – 399 с.
3. Гейер М., Назаров И. Кустарные промыслы в Ташкенте. –Ташкент. 1903.
4. Джаббаров И. М. Ремесло узбеков Южного Хорезма в конце XIX –начале XX в.//
Занятия и быт народов Средней Азии. / Среднеазиатский этнографический сборник. -
Л.: Наука, 1971. -вып. III. - С. 72- 146.
5. Материалы по истории туркмен и Турмении. Т. I. -Москва-Ленинград, 1939.
6. Туребеков М.Т. Раскопки жилого массива № 1 средневекового Миздахкана// История
и материальная культура Каракалпакстана. – Нукус. 2006. – С.61-62.
7. Турганов Б. Хоразмнинг ўрта асрлардаги металлсозлик ҳунармандчилиги
(VIII–XIV асрлар археологик материаллар асосида) // Тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун ѐзилган диссертацияси.-Самарқанд. 2009.
8. Турганов Б., Сейтмуратов О. XIX-XX аср бошларида Жанубий Орол бўйларида
кўнчилик ҳунармандчилиги // Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ахборотномаси.2019. №2(43).-Б.64-66.
Do'stlaringiz bilan baham: |