Пирназаров Нурназар Рашид оғли Қорақалпоқ давлат университети, Нукус



Download 53,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi53,5 Kb.
#215177
Bog'liq
УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ


УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Пирназаров Нурназар Рашид оғли
Қорақалпоқ давлат университети, Нукус

Бирор бир нарсадан натижа кутишдан аввал биз ўша нарсани чуқур англаб, масалага илмий-амалий ёндошишимиз лозим. Шу жихатдан олганда давлатнинг олиб бораётган ёшлар сиёсати, кадрлар таёрлаш миллий дастурининг самарасини ошириш учун жамиятимиздаги барча ёшларни ўзига хос қатлам сифатида чуқурроқ ўрганиш бугунги кундаги жамият олдида турган долзарб муаммоларнинг бирига айланди.


Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бойича Ҳаракатлар стратегияси демократик давлат қуриш ва фуқоралик жамийтини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳатларда ёшларнинг фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган бир қатор вазифаларни белгилаб берган еди. Ушбу режани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида президентимиз 2017-йил 30-июнъ куни мамлакатимизнинг бир қатор фаол ёшлари билан учрашди. Учрашувда президентимиз «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи»ни тузиш бўйича таклиф киритти ва ёшлар бу таклифни бир овоздан мақулладилар. 2017-йил 5-июльда «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» [1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиқарилди. Бу фармонниң чиқарилиши юртимиздаги барча ёшларни янг-янги марраларни эгаллашига туртки берари сўзсиз.
Лекин танганинг икки тамони бор деганларидай, барча ёшларимищ ҳам яратилиб берилган имкониятлардан ақлга мувофиқ фойдаланмоқда деб айта олмаймиз. Президентимиз ҳам ўз марузаларида ёшларнинг этибордан четда қолаётган қатлами бўлган уюшмаган ёшлар масалаларига алохида этибор бериш лозимлигини такидлади. Чунки, бу уюшмаган ёшлар бир четта қолаберсалар, ўз истедоди ва иқтидорини кўрсатиш учун имкон топмасалар, бошқа ёт кучларнинг тасирига тушиб қолишлари ҳам мумкин. Бу уюшмаган ёшлар муаммоси барча давлатларда бор эканлигини этиборга олган ҳолда уларнинг тажрибаларидан фойдаланган ҳолда ўзимизнинг хулосаларимизни чиқармоғимиз даркор.
Бу масалани кўриб чиқишдан олдин кимларни «уюшмаган ёшлар» деб аташимизга ойдинлик киритиб олсак. Масалан бу атама Қирғизистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатида «…жамиятнинг фойдали ишлари билан шуғилланмайдиган ёш фуқоралар бўлиб, бандликка кумаклашиш, мутақасислигини етилиштириш ва фуқоралик мунособатларининг бошқа шаклларини амалга оширишга ишларида қатнашмайлиган ёшлар қатлами»-деб берилган.[2] Бу тарифдан келиб чиқиб биз ҳам уюшмаган ёшларга тариф берадиган бўлсак «Ижтимоий муносабатларда ўзини четка олувчи ва фойдали иш коефиценти паст бўлган, ўзларича бирлашган ёшлар қатлами» -деб атасак бўлади. Чунки, бундай тариф беришимизнинг асоси сифатида ушбу ёшлар қандай да бир етакчи ёрдамида бирлашиб чет давлатларга ишка кетаётган, ўзини давлат ишида кўриш ўрнига чет давлатда бировларга қарам бўлаётганини назарда тутдик.
Бизнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида»ги Президент фармонида «Уюшмаган ёшлар гуруҳлари, қишлоқларда истиқомат қилаётган ёшларнинг орзу-интилишларини аниқлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоялаш масалалари, афсуски, кўп ҳолларда эътибордан четда қолмоқда. Бунинг натижасида ёшларимиз орасида лоқайд ва боқимандалик, сиёсий партияларга ва ижтимоий-сиёсий жараёнларга ишончсизлик кайфияти мавжуд бўлган ёшлар гуруҳлари сақланиб қолмоқда.
Бундан ташқари айрим катта ёшдаги одамларимиз онгу тафаккурида сақланиб қолаётган эски тузум иллатлари, хусусан, сиёсатдан ҳайиқиш, ўз фарзандларини сиёсатдан узоқроқда тутишга интилиш кайфияти ҳам ёшларимизни сиёсий жараёнларга, давлат ва жамият бошқаруви соҳасига фаол жалб этишга халал бермоқда»- деб келтирилади. [2]

Ушбу келтирилган масалаларининг ешимини топишда социологик талқиқот марказлари билан бирга давлат органларининг ишлашни янада кучайтириш лозим. Чунки, ҳар қандай илмий ососга эга бўлган тадқиқот ўз самарасини беради.


Бу ишларнинг самарадорлигини оширишда замонавий ахборот воситаларидан айниқса интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш керак. Чунки, биз жойларда ҳар ҳил тўгараклар, акциялар, тарғиботлар ўтказишимиз мумкин. Лекин бунга уюшмаган ёшларни мазбурлаб қатнаштира олмаймиз. Улар орасида ҳам қизиқиб келадиганлари ҳам саноқли. Шундай экан, интернет сайтлари, масалан “yoshlarittifoqi.uz” сайтининг обуначиларини кўпайтириш, унинг ичида ёшлари қизиқтирадиган мавзулар ва интерактив ўйинлар ва танловларни ўтказиш, ижтимоий сайтларда ҳам шунга ўхшаш ишларни самарали олиб борсак ёшлар ўщ ўзидан жамиятга аралаша бойлайди. Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг «Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатшга қарши маърифат» ундовини биз «сайтга қарши сайт, коментарияга қарши коментария» ундови билан алмаштириб иш тутсак ойлайманки албатта самара беради.
Уюшмаган ёшлар билан ишлашда кўпгина чет давлатлар ҳар хил ижтимоий лойихалардан фойдаланади. Масалан «СТАРТуем! Включайся!» лойихаси бўйича Россияда 30% уюшмаган ёшларни иш билан таминлаш, уларнинг салоҳиятига яраша қоллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилган. «Start» номли ёшлар марказида уюшмаган ёшларни спорт билан қамтиб олиш ишлари ҳам яхши самара бермоқда. [4]
Мана шуларни хисобга олиб уюшмаган ёшларнинг интеллектуал-рухий камолати уларнинг маънавий ўз-ўзини англаш жараёнлари билан бевостиа боғлиқлигин унутмаслик керак. Айниқса бозор иқтисодиёти шароитида уюшмаган ёшлар характерида ижтимоий идеалларнинг сусайиб кетиштга йўл қоймаслик керак.
Юқорида келтирилганларни умумлаштириб хулоса шиқарадиган бўлсак, ривожланган мамлакатларда социологик тадқиқотлар натижасида ҳукумат ва бошқа жамоат ташкилотлари учун тараққиётнинг муҳим бўғини ҳисоблангам уюшмашан ёшлар масаласи ҳанузшача ўз ечимини топмаябди. Бу ечимларни ёшлар ўзларича уйишиб бошқа ижтимоий гурухлардан, ёки айрим сиёсий кучлардан излаябдилар. Унинг олдини олиш учун ёшларнинг уюшмаган қатламига қаратиб, уларнинг муаммоларини, ўй ташвишларини билиб, ёшлар сиёсатини илмий асосга кўчиришимиз керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


  1. Мирзиёев Ш.М «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори , «Ҳалқ сўзи» газетаси, 05.07.201

  2. Закон Кыргызской Республики «Об основах государственной молодежной политики» г.Бишкек 31 июля 2009 года N 256

  3. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»

  4. Программа развития МБУ «Территория молодёжи» на 2014 – 2016 гг.

Download 53,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish