Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Садуллаев Б.П., Хоразм Маъмун академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Садуллаев Б.П., Хоразм Маъмун академияси 
катта илмий ходими, bahram76@mail.ru
 
 
 
Бизга маълумки, ―Кат‖, ―Кас‖ номларини ўрта аср муаррихларининг асарларида 
Хоразм шаҳарларини таърифлаш жараѐнида тез-тез учратамиз. Африғийлар даврида 
давлат пойтахти, кейинги даврларда эса Хоразмнинг йирик шаҳри бўлган бу ѐдгорлик 
ҳамма вақт Амударѐнинг ўнг соҳилида жойлашган. Ҳозирги кунда шу номда Шовот 
туманида ҳам ѐдгорлик мавжуд бўлиб, у айнан ўнг соҳилдаги қадимий Кат билан тарихий 
жиҳатдан чамбарчас боғлиқдир. Чап қирғоқ Кат-қалъа Урганч шаҳридан 25 км шимоли-
ғарбда, Шовот тумани ҳудудида жойлашган. Маҳаллий аҳоли орасидаги ―Беруний айнан 
мана шу жойда таваллуд топган‖ деган фаразлар уларнинг қалбини ғурурга тўлдиради. 
Аниқ тарихий маълумотларга эга бўлмаган оддий аҳоли орасида бундай ҳолатнинг 
бўлиши табиий ҳол. Мана шундай илмий асосланмаган хато тасаввурлар баъзи 
инсонларни нотўғри фикр юритишига сабаб бўлиши мумкин. Энди эса аниқ далилларга 
тўхталсак. 
Чап қирғоқ Кат-қалъанинг Амударѐ ўнг соҳилидаги Кат билан боғлиқлиги ҳақида 
асосан XVII – XIX аср манбаларида маълумотлар кўп учрайди. Ўз даврида бу ѐдгорликка 
алоқадор маълумотлар В.В.Бартольднинг асарида келтирилади. Абулғозихоннинг ўғли ва 
меросхўри Анушахон (1663-1686) ҳукмронлик қилган даврда Янги Кат шаҳри ҳам 
вужудга келади. Муниснинг ҳикоясига кўра, эски Кат яқинидаги канал қуриб қолган ва 
шаҳар аҳолиси касодга учрайди. Хон улар учун ―Етти гумбаз‖ деган жойдан шимолда 
катта қалъа қурдирган ва у ерга Ёрмиш деб номланган канал қаздиришни буюрган 
[Бартольд, 178]. 
Я.Ғуломов ўз тадқиқотларида бу маълумотларни анча кенгроқ таҳлил қилган. Хива 
хонлиги тарихчиси Шермуҳаммад Мунис XVII аср воқеаларини баѐн қилар экан, Кат-
қалъа ҳақида ҳам бир қанча маълумотларни бериб ўтади. Унинг ҳикоя қилишича, 
Анушахон (1663-1686) ҳукмронлиги даврида Амударѐнинг ўнг соҳилидаги Кат шаҳри 
сувсиз қолади. Шу сабабдан Амударѐнинг чап соҳилида Ёрмиш деб номланган янги канал 
қазишни буюради ва унинг ѐнида қалъа қурдиради. Эски Кат аҳолиси мана шу янги 
шаҳарга кўчиб ўтади ва шу тариқа бу қалъа янги Кат номини олади. Ҳақиқатда эса, Янги 


197 
Кат шаҳри эски қалъа харобалари ўрнида қад қўтарган эди. Академик Я.Ғуломов ўзининг 
тадқиқотларида Анушахон ҳеч қандай янги канал қаздирмаганлигини ва аксинча ўрта аср 
манбаларида Буве деб номланган эски ташландиқ канални қайта тиклаганлигини қайд 
қилади. Унга Ёрмиш деб ном берилади [Ғуломов, 209]. 
Афтидан, эски пойтахт аҳолисининг Бешқалъа деб аталмиш ҳудудга кўчирилиши 
аниқ бир сиѐсий мақсадларни кўзлаб қилинган иш эди албатта, яъни қадимий 
шаҳарлардаги обрў-эътиборли маҳаллий уруғларни Хива хонларининг ўз назорати остига 
олишга қаратилган тадбири эди. Эски Кат аҳолиси Янги Катга, Вазир аҳолиси эса Гурлан 
шимолига ва Чиғатой қалъаларига кўчирилади. Анча олдин Абулғозихон даврида Кўҳна 
Урганч аҳолиси Янги Урганчга кўчирилган эди. Шу тариқа ―Бешқалъа‖ деб номланган 
ҳудуд атрофи мустаҳкамланади [Чунихин, 130]. 
XVIII асрда Кат ҳам ―Бешқалъа‖ деб номланган Хива хонлигининг бешта йирик 
қалъаларидан бири бўлган. Анушахон даврида Бешқалъа ҳудуди анча мустаҳкамлангач, 
Кат ҳам баланд пахса деворлар ва атрофи сув тўлдирилган ҳандак билан ўралган қалъа 
бўлган. Уруш пайтларида яқин атрофдаги барча аҳоли қалъага кириб жон сақлаган 
[Иванов, 156]. 
1873 йилда Хива истилоси пайтида шахсан иштирок этган рус шарқшуноси 
А.П.Кун маълумотлари ҳам диққатга сазовордир: ―Гурландан Шовотгача 3 фарсанг. Бир 
фарсанг масофадан кейин каналдан ўтиб, қумтепаликларга дуч келдик. Бу ерлар 
деҳқончилик учун қулай, лекин аҳоли сийраклиги учун ўзлаштирилмаган. Ушбу 
ҳудудлардан ўтиб, канал бўйида жойлашган Кат деган жойга етиб келдик. 
Хоразм тарихига доир барча маълумотларда Кат Амударѐнинг ўнг соҳилида деб 
кўрсатилган ва XV асргача Хива хонлигининг пойтахти бўлган. Агар шарқ 
тарихчиларининг манбаларига ишонадиган бўлсак, бу шаҳар жуда катта, ўзининг 
мадараса-ю масжидлари, сарой ва ҳаммомлари билан машҳур бўлган. Ҳозир бу 
улуғликдан фақат харобаларгина сақланиб қолган. Халқ ичидаги гап-сўзларга қараганда, 
маҳаллий аҳоли бу ерга Амударѐнинг ўнг соҳилидаги Шоҳ Обод Вали (Шайх Аббос Вали) 
деган жойдан кўчиб келган. 
Ҳозирги Кат унчалик катта бўлмаган 50 та уйни ўз ичига олган қалъа бўлиб, 
Элбарсхон даврида қурилган. Қалъанинг шимолий дарвозаси ѐнида 30 тагача дўкондан 
иборат кичик бозор жойлашган. Бу ерда бозор сешанба ва шанба кунлари бўлади. Кат 
аҳолиси асосан ўзбеклар ва сартлардан иборат. Шаҳар ичининг катта қисми бўш ѐтибди. 
Баъзи уй-жойлар ташландиқ ҳолатда. Аҳолининг кўпчилиги шаҳардан ташқаридаги уй- 
ҳовлиларга кўчиб ўтган. 
Қалъанинг ташқи кўриниши Ўрта Осиѐдаги мавжуд қалъалардан кескин фарқ 
қилмайди. Тепаси кунгурали баландпахса деворлари мавжуд бўлиб,баъзи жойларида 
нураган ҳолда сақланиб қолган. Бурчакларда барбетлар – тўпотишга мўлжалланган 
майдончалар аниқ кўриниб турибди. Худди шундай жойлар дарвоза ѐнида ҳам 
кузатилади. Девор атрофи энг самарали мудофаа тизимларидан бири сифатида тан 
олинган ҳандак билан ўралган ва баъзи жойлари сув билан тўлдирилган‖ [Кун, 244-245]. 
―Хоразмнинг қадимги пойтахти (ҳозирги Беруний тумани ҳудудидаги, ўнг қирғоқ) 
аҳолиси янги жойга кўчиб ўтгандан кейин Кат номи секин-аста унутила борган. Ҳар йили 
кузда халқ авлиѐ (Шайх Аббос Вали) қабрини зиѐрат қилишга ошиқишган. Эски Кат 
харобалари ўрнида қолган манзилгоҳ шу ерда қабри жойлашган авлиѐнинг номи 


198 
биланянги Шоҳ Обод Вали (Шайх Аббос Вали – С.Б.) сифатида шаклланади‖[Кун, 252]. 
Чап қирғоқ Кат-қалъани ўнг қирғоқ Кат билан боғлайдиган жиҳатлар ўз навбатида 
этнографик манбалар асосида янада мустаҳкамланади. Г.П.Снесаревнинг этнографик дала 
тадқиқотларида ўнг соҳилдаги эски Кат билан боғлиқ ривоят, афсоналар аксарият 
ҳолларда чап соҳилдаги Кат билан бевосита боғлиқ ҳолда ўрганилади [Снесарев, 125-129]. 
Айниқса сўнгги юз йилликларда шаклланган афсона ва ривоятлардан қадимий Кат шаҳри 
билан алоқадор Шоббоз бобо билан боғлиқ хикоялар ўта муҳимдир.
Г.П Снесарев бу ердаги маҳаллий аҳолидан эшитган ривоятлари асосида чап 
қирғоқ Кат-қалъанинг тарихи ва аҳолисининг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар 
тўплайди.
Чап қирғоқ Катнинг тақдири Шоббоз бобо афсоналари билан чамбарчас боғлиқдир. 
Г.П Снесарев тадқиқот олиб борган вақтда Хоразмнинг қадимий пойтахти ўнг қирғоқ Кат 
(Шоббоз) аҳолисининг чап қирғоқдаги янги Катга кўчирилиши ҳақидаги бир қанча 
ривоятлар ўша пайтдаги катта авлод вакиллари хотираларидан ҳали кўтарилмаган эди. 
Қадимий пойтахт Кат аҳолисининг янги жойларга кўчиш масаласи Амударѐ 
оқимининг йўналиши ва тошқинлар билан алоқадор табиий офатларга боғлиқдир. Ҳамма 
вақт Кат-Шаббоздан кўчирилган аҳоли ҳақида суҳбат кетадиган бўлса, доимо Шоббоз 
бобо авлиѐ ҳақида ҳикоя бошланарди. Шаҳар ва унинг аҳолисининг бошига тушган турли 
офатларга сабаб, уларнинг Шоббоз бобо авлиѐнинг қарғишига учраганлиги эмиш. Ушбу 
ҳақдаги афсона ва ривоятлар узуқ-юлуқ ва чалкаш-чулкаш, уларни бир-бирига боғлаш 
жуда мушкул.
Бироқ уларнинг мазмуни қуйидаги фикрларни юзага келтиради: ―Кат-Шаббоз 
шаҳрида аҳоли икки гурухга ажратилган: ―катли‖ ва ―шотли‖. Бу бўлиниш нимани 
англатгани хозирча номаълум. Афтидан, шаҳарнинг икки маҳаллага бўлиниши назарда 
тутилган бўлса керак. Кунлардан бир куни ―катли‖лар авлиѐни қаттиқ ҳақорат қиладилар, 
яъни уни похол (соломеный) бош кийимини ѐқиб юборадилар ва бунинг учун шайх 
уларни лаънатлайди. Баъзи ривоятларга қараганда, айнан мана шу ―катли‖лар чап 
қирғоққа кўчиб ўтишган. Бу борада Г.П.Снесаревнинг чап қирғоқ Кат атрофидаги 54 ѐшли 
Жамол хўжадан олган маълумоти жуда қизиқарли: Бу ерларга келганлардан бири Шайх 
Аббос Валининг дўпписини ѐқиб юборган. Шоббозликлар биз ҳақимизда ―Шоббознинг 
дўпписига ўт қўйган катли‖ дейишади. Агар кимдир чап қирғоқ Катдан ўнг қирғоққа 
ўтадиган бўлса, уни қувиб ҳайдаб солганлар‖ [Снесарев, 128-129]. 
Шундай қилиб, XVIII – XIX асрлардаги ѐзма манбалар, эсталиклар, шунингдек, ХХ 
аср ўрталарида олиб борилган этнографик тадқиқотлар Амударѐнинг чап қирғоғида 
жойлашган Кат-қалъа ѐдгорилигининг кейинги 300 йиллик давр тарихини бевосита, ўнг 
қирғоқ Кат – Шоббоз билан боғлиқ ҳолда шаклланганлигини кўрсатади. 
Ушбу маълумотлар ѐдгорликнинг кейинги даври билан боғлиқ бўлсада, қалъа 
тарихининг XVII–XIX асрларга оид даврини тўлақонли ѐритишга хизмат қилувчи манба 
сифатида катта аҳамият касб этади. 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish