Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ҚАДИМИЙ “ХОРАЗМ ЛАЗГИСИ” ДУНЁ ЭЪТИРОФИДА



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ҚАДИМИЙ “ХОРАЗМ ЛАЗГИСИ” ДУНЁ ЭЪТИРОФИДА 
 
Ҳайдаров Ҳ., Хоразм вилояти
ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
 
Тадқиқотчилар Хоразм рақслари ва куйларининг энг қадимийлигини бутун Ўрта 
Осиѐда антик замонда кенг тарқалган, илк ватани Хоразм ҳисобланган зардуштийлик 
дини ва унинг маросими билан боғлайдилар. Асли халқ байрамлари, сайиллари, куй ва 
рақслари ибтидоий даврлардан бошлаб, айниқса, илк давлатлар ташкил топгандан сўнг 
диний байрам ва маросимлар билан узвий боғлиқ бўлган. Қадимги Хоразмда ҳам кўп 
санъат намуналари, байрамлари ва сайиллари диний тасаввурлар билан чамбарчас боғлиқ 
ҳолда шаклланиб келган. Шунинг учун ҳам маҳаллий маросимлар ва уларда ижро 
этиладиган рақс-ўйинлар ―Авесто‖ ақидаларини ифодалаганлигини тадқиқотчилар қайд 
қиладилар [1]. Масалан, Хоразм лазгисининг қўл элементлари илоҳий руҳдаги ҳарбий 
рақсларни эслатади. Этнограф Тўра Қиличевнинг таърифича, ―ибтидоий хоразмликлар 
ҳам ирокезларга ўхшаш ҳарбий рақслар ташкил қилганлар ва зафар тантаналари 
ўтказганлигини исботловчи қадимий ―лазги‖ ўйини ҳозиргача ўйналиб, ҳарбийлик 
характерини ўзида сақлаб келаѐтир‖. Мазкур ҳарбийлик тизими муайян қонун-қоидаларга 
таянган ўзига хос бошқарув ташкилоти мавжудлигидан дарак беради [2]. 
Қадимий Хоразм ўйинлари тўғрисида ―Авесто‖ китобида анча маълумот берилган. 
Жумладан, Ясна бўлими Хоразм оташпарастлик рақсларининг келиб чиқишини 
ўрганишда катта аҳамият касб этади. Хоразмда ўтказилган археологик қазишмалар 
даврида кўпгина сарой ва қасрларнинг деворлари чолғу асбоблари расмлари билан 
безатилганлиги маълум бўлди. Давра бўлиб рақсга тушаѐтган раққос ва раққосалар 
сурати, ҳайвон ниқобида ўйнаѐтган ўйинчилар, бирон-бир маросимга бағишланган, 
қўлида доира билан ўйнаѐтган кишилар тасвири Хоразмда рақс санъати қадим 
замонлардаѐқ пайдо бўлганлигидан дарак беради. 
Қадимги Хоразмда зардуштийлар ибодат қиладиган оташхоналар бўлиб, уларда 
айни чоғда созандалар, ашулачилар, рақс усталари, бахшилар ўз санъатларини намойиш 
этганлар. Академик С.П.Толстов бундай уйларни ―жамоанинг маросимлар, рақслари, 
театр томошалари ва мавсумий байрамлари ўтадиган жой‖ сифатида таърифлайди. Қадим 
замондаги Хоразм шаҳарларидан топилган археологик ѐдгорликлар: созандалар ва 
раққосаларнинг деворларга ишланган расмлари, масхарабозларнинг сополдан ишланган 


192 
ниқоблари, рақс хонаси, чолғу асбобларининг тасвирлари, ҳар хил ўйинчиларни акс 
эттирувчи сопол тамғалар бу фикрни тасдиқлайди. 
Хоразм мақомлари, куй-қўшиқ ва рақслари ўзига хослиги билан ажралиб туради. 
Қадимий Хоразмда узоқ ўтмишда пайдо бўлган тотемизм, анимизм, фетишизм каби диний 
ибтидоий шаклларда диний маросимлар муҳим ўрин эгаллайди. Бу маросимларда илоҳий 
кучлар сўзсиз рақс ҳаракатлари билан улуғланган. Кейинчалик бу ҳаракатлар илк 
рақсларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Абу Райҳон Беруний ―Қадимги халқлардан 
қолган ѐдгорликлар‖ номли асарида қадимда ―Оғом‖ ҳайит байрами бўлганини ѐзади. 
Унинг асосий мазмуни покланиш – оловни шарафлашдан иборат бўлган [3]. 
Ислом динининг кириб келиши билан ислом дини таъсири остида 
оташпарастларнинг маросим ўйинлари мазмунан ўзгариб, баъзилари исломлаштирилиб, 
ўз моҳиятини қисман сақлаб қолган ҳолда ижро этила бошланган. Бу борада қаландарлар 
ва фолбинлар алоҳида роль ўйнаганлар. Кейинчалик ислом ақидалари тобора кенг ѐйилиб, 
чуқурлаша борган сари бу ўйинларда оташпарастлик фақат шакл сифатида сақланган, 
холос. Жумладан, Х.Вамбери XIX асрда эркаклар давра айланиб, оғзига иссиқ темирни 
қистириб, қўлида олов билан рақс-тушгани ҳақида ѐзган [4]. 
Оташпарастлик қолдиқлари оташпараст қалблардан халқнинг турли йўналишдаги 
санъатларига, хақл ашулаларига, куй, рақс, лапар, яллаларига кўчган. Ҳозирги Хоразм 
санъатида қўлланиладиган ―жаққу‖, ―овва, ҳей, овва‖, ―киштака-киштак‖, ―оҳ, оҳай, оҳаѐ‖ 
сўзлари оташпарастликдан мерос. Зеро, ўтли рақсни ўтли қалб эгалари ижро этиши 
мумкин, холос. Ажойиб раққоса Гавҳар Матѐқубованинг таърифича, бугунги кунда 
Хоразмда ―Лазги‖ рақсининг 9 тури мавжуд. Мана шу ―лазги‖лар ҳар хил шароитда пайдо 
бўлиб, асрлар оша бизнинг давримизгача етиб келган. Тотемизм – ―Масхарабоз лазгиси‖, 
анимизм – ―Қайроқ лазгиси‖, Зардуштийлик – ―Олов лазгиси‖, афсоналардан келиб 
чиққан ―Дутор‖ ва ―Сурнай‖ лазгилари, ―Хива лазгиси‖, ―Хоразм лазгиси‖, шарт-шароит 
тақазосига кўра пайдо бўлган ―Ўғлон бола‖ лазгиси, ―Гармон лазгиси‖ , элатларнинг 
аралашувидан келиб чиққан Хоразм эронийлари ―лазги‖си бу юқорида айтиб ўтилган 
тўққиз хил лазгидан фарқланади. 
Хуллас, Хоразм лазгиси қадим замонларга бориб тақалишини ―Хоразм Лазги‖си 
2019 йил 12 декабрда ЮНЕСКО нинг Инсоният Номоддий меросни асраш репрезентатив 
рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида киритилиши ҳам 
тасдиқлайди. ―Лазги‖ рақси бу рўйхатга номзод сифатида 2017 йили Ўзбекистондан 
Халқаро ―Олтин мерос‖ хайрия жамоат фонди тарафидан тақдим қилинган эди. 
Юртимиздан яна кўпгина номоддий маданий меросларимиз қаторида ―Хоразм 
Лазги‖сининг ҳам бу рўйхатга киритилиши бутун хоразмликларга ғурур бағишлайди, 
десак муболаға бўлмайди. 
Адабиѐтлар: 
1. Туропова М., Сайдумарова К., Ҳасанова С., Муҳамедова С., Маҳкамов С. Анъанавий 
байрамлар. – Тошкент: Ғофур Ғулом, 1999. – Б. 6-7. 
2. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар. – Тошкент: Фан, 1968. – 
Б. 138-140.


193 
3. Вамбери А. Путешествие по Средней Азии // Перевод с английского. – СПб., 1865. -221 
с.; Ўша муаллиф. Очерки Средней Азии. Дополнение к путешествию в Средню Азию. – М., 
1868. -362 с. 
4. Жабборов И. Юксак маданият ва ноѐб маънавият маскани. – Тошкент: Ўзбекистон, 
2012. –Б. 271-274. 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish