- 79 -
79
қолган Шомурод аканинг) никоҳ тўйи куни иккаламиз Тошкентга томошага
борганимизда . . . юлдузим ѐнимда эди (Ў.Ҳошимов, “Икки эшик ораси”
романи). Кўриниб турганидай, асосий гапдаги аниқловчи ва парантезанинг
грамматик шакли бир хил (қаратқич келишиги). Бу ҳолат, албатта,
доимий
эмас, мазкур грамматик шакллар ҳар хил бўлавериши ҳам мумкин. Қуйидаги
мисоллар шу ҳолатнинг далилидир:
Ёмғир аллақачон тиниб, энди шу
сокинликка мос шабада эсар, уйғонаѐтган дов-дарахтларнинг намхуш
(елимни эслатувчи) ҳиди келар, бечора ой эса булутларни олдидан ўтказар...
эди (Ш.Холмирзаев, “Булут тўсган ой” ҳикояси).
...Шу оддийгина костюм-
шимни беш-олти йиллаб киядиган, хотинининг заҳар-заққум (айниқса, пул
масаласида) гапларини жим туриб эшитадиган мўмин-қобил кишини
Францияда ҳам танишса?! (Зулфия Қуролбой қизи, “Ёвузлик фариштаси”
ҳикояси).
Баъзан парантеза асосий гапда ифодаланмаган аниқловчининг
маъносини ифодалаш учун ҳам қўлланади, бунда парантезанинг аниқловчи
маъноси алоҳида таъкид олади:
Бийдек дала, пахтазор. Юз қадамча нарида,
марза бошида прицеп турибди (Ҳозир йўлни кесиб ўтган прицепга ўхшаган)
(Ў.Ҳошимов, “Ўзбек иши” ҳикояси). Мазкур парантеза асосий гапда эга
(
прицеп)нинг ифодаланмаган аниқловчисининг
маъносини компенсация
қилган.
3. Содда гап шаклидаги парантеза аниқловчи билан бевосита
алоқаланади:
Саломатхоннинг дадаси, соқол-мўйловидан тегирмон гарди
аримайдиган (у киши қишлоқда тегирмончилик қиларди) қора қош, қора кўз,
хушсурат мўйсафид қизининг пешонасидан ўпиб хайрлашди (Саид Аҳмад,
“Излайман”қиссаси). Мисолда эганинг (
мўйсафид) ўзига хос хусусиятларини
аниқлаб келаѐтган кенгайган бирикмали сифатловчи-аниқловчи (
соқол-
мўйловидан тегирмон гарди аримайдиган) билан содда ѐйиқ гап шаклидаги
парантеза алоқаланган.
- 80 -
80
Ёзувчи нияти билан матнга киритилган парантезалар содда йиғиқ гап
қолипида ҳам бўлиши мумкин. Жумладан:
Олдинги қатордан умри пардоз-
андоз деб ўтган, сочи ҳамон қоп-қора (бўялган), ѐшлигида ўлгудек шайтон,
жипилдоқ бўлгани аѐн кўриниб турган читтак бир кампир жойидан туриб,
узоқ-яқинга алланечук завқ ва ҳафсала билан роса таъзим қилиб чиқди
(Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи” қиссаси).
Келтирилган асосий гапдаги сифатловчи-аниқловчи (
сочи ҳамон қоп-
қора) содда йиғиқ гап шаклидаги парантеза билан алоқаланган. Бу аниқловчи
кампир сўзи орқали ифодаланган эга билан боғланган, мантиқан кампирнинг
сочи қора бўлиши мумкин эмас, шунинг учун изоҳ лозим. Изоҳ эса
бўялган
парантезаси
воситасида берилганки, унинг аниқловчига бевосита
дахлдорлиги очиқ кўриниб турибди.
Асосий гапдаги аниқловчи маъносига
гап шаклидаги парантезанинг
конкрет аниқлик киритиши кўп кузатилади. Масалан:
Э.Сафарнинг
муваффақиятсизликка учраган (фактлари тасдиқланмади!) танқидий
мақоласидан кейин ҳамма “Каттаконнинг кучуги” деб атай бошлаган бу
махлуқ аслида жимитдеккина лайча ѐки жўн-жайдари кўппак эмас, нақ
йўлбарсдек келадиган бир бало! (Эркин Аъзам, “Аралашқўрғон” ҳикояси).
Муваффақиятсизликка учраган тарзидаги аниқловчи парантеза воситасида
янада аниқлаштирилган.
Мазкур ҳолатдаги парантеза баъзан аниқловчининг маъносига муайян
муносабат ифодаси учун қўлланиши ҳам мумкин. Қуйидаги
мисолда Олия
буни ўз кўзи билан кўрди гапи парантеза ҳолатида асосий гапдаги
бир пақир
шаклидаги аниқловчи билан алоқаланган ҳамда унинг маъносига очиқ ва
аниқ муносабатни ифодалаган:
Отақўзи дарвозадан кириб келди-ю, тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: