- 72 -
72
кўринишидаги парантезалар муҳим аҳамият касб этади:
“Маржа опа”
(аслида, исми Маруся экан) ойимнинг гапига анча тушунадиган бўлиб қолган
экан, вагондан ўғлини кўтариб омон-эсон олиб чиқибди (Ў.Ҳошимов, “Икки
эшик ораси”романи)
. Кўриниб турганидай, содда йиғиқ
гап формасидаги
парантеза воситасида эганинг маъносига аниқлик киритилган. Шунингдек,
содда йиғиқ гап шаклидаги парантезада аниқлик маъносининг
ифодаланишида аслида модаллик бўѐғига эга бўлган кириш сўз ҳам алоҳида
ўринни эгаллаган. Яна мисол:
Қарасам, ўзимнинг болаликдаги “ўрис
ўртоғим” Вали келяпти (Асли оти Валентин эканини кейин билганман)
(Ў.Ҳошимов, “Дунѐнинг ишлари” қиссаси).
Эга билан алоқаланиш асносида гап шаклидаги парантеза нафақат
аниқлик киритиш, балки қўшимча ахборот бериш каби бошқа
вазифаларни
ҳам бажариши мумкин. Бундай вазиятда асосий гапга киритилган парантеза
содда ѐйиқ гап шаклида ҳам бўлади:
Карвон шаҳар четидаги боғларга
яқинлашганда олдинда келаѐтган отлиқ (у Ёдгорбек эканини Машраб
узоқданоқ таниди) йўлни чангитиб бошқалардан ўзиб кетди (О.Ёқубов, “Эр
бошига иш тушса”романи)
. Оташқалб эндигина оқланган кезлар Мовийкўз
(аллақачон Алвастихонимга айланиб улгурган эди) маккораларга хос
шафқатсизлик билан ўсмоқчилаб сўраган (Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи”
қиссаси).
Шу пайт залнинг тўридаги саҳнада мусиқачилар (кирганимизда
дам олишаѐтган эди, шекилли) гумбир-гумбир қилиб, созларини чала
кетишди (Ш.Холмирзаев, “Булут тўсган ой” ҳикояси).
Баъзан содда гап шаклидаги парантеза эга билан алоқаланганда,
кучли даражадаги киноя ифодаланиши мумкин.
Бунда эгада ифодаланган
нарса билан парантезада ифодаланган мазмун уйғун бўлмайди, ѐзувчи атай
сиғишмайдиган тушунчаларни бир-бирига яқинлаштиради, натижада
парантеза ва эга семантикаси янада урғу олади:
Не машаққатлар билан
дунѐга келтирган ҳашаротларимиз ... (Худо имонларини басаломат қилгай!)
равзаи ризвонга рихлат қилди! (О.Ёқубов, “Диѐнат” романи).
- 73 -
73
Гап шаклидаги парантеза асосий гапнинг синтактик мақомини
ўзгартиради, яъни улар ўртасида интродуктив муносабат воқеланади.
Натижада парантезали қўшма гап юзага келади.
Табиийки парантезанинг
содда ѐйиқ ѐки содда йиғиқ гап шаклида бўлиши мазкур қўшма гапнинг
мақомига таъсир этмайди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, эга билан алоқаланган содда гап
шаклидаги парантезанинг мазкур эга билан контакт муносабатда бўлиши
шарт эмас, бундай парантеза асосий гапдаги нафақат эга билан, балки асосий
гапнинг ўзи билан дистант позицияда бўлиши мумкин. Содда гап шаклидаги
парантеза ўзидан бир қанча олдинги гапдаги эга билан ҳам алоқаланаверади.
Қуйидаги микроматнда буни кўриш мумкин:
Муйилишдаги супачада бир
Do'stlaringiz bilan baham: