- 83 -
83
Ўпиш катта бир синовдек (Замирани қанчалик севишимни кўрсатувчи
синовдек) кўринарди (П.Қодиров, “Уч илдиз” романи)
.
3. Гап шаклидаги парантеза асосий гапдаги ҳол билан алоқаланади:
Бир куни (биринчи курсда ўқир эдик) Музаффар одатдагидек бақатерак
тагида хайрлашиб кетди (Ў.Ҳошимов, “Икки эшик ораси” романи).
Парантеза асосий гапдаги
бир куни бирикмаси билан ифодаланган пайт ҳоли
билан бевосита алоқаланган ва шу ҳол мазмунига дахлдор қўшимча
маълумотни ифодалаган.
Баъзан гап шаклидаги парантеза бадиий матндаги асосий гапда ҳол
орқали ифодаланган сабаб, шарт, пайт, ўрин, тарз ва шу каби мақомлардаги
воқеа-ҳодисанинг юзага келиш сабаби ѐки унга алоқадор воқеа-ҳодисани
ифодалаши мумкин. Масалан:
Студентлар балидан кейин Зокир Фаридани
уйларига кузатиб келган ва бошқа ҳеч ким бўлмагани учун (Фариданинг ота-
онаси янги йилни шаҳар четидаги ошналариникида кутиб, ўша ерда ѐтиб
қолишганди) иккови бирга тунаганди (П.Қодиров, “Уч илдиз” романи)
.
Асосий гапдаги сабаб ҳоли позициясидаги
бошқа ҳеч ким бўлмагани учун
бирикмасида ифодаланган сабаб воқеанинг юзага
келиш сабаби парантеза
орқали ифодаланган, натижада таъкидли ифодага эришилган. Қуйидаги
мисолларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни кузатиш мумкин:
Машраб
қандайдир ѐруғ ўйлардан кўнгли сув ичгандай бўлиб (у ѐзган хатлар бекорга
кетмади, ахир!) энди кўзи илинган экан, Қўчқорнинг турткисидан уйғониб
кетди (О.Ёқубов, “Излайман” қиссаси).
Ойим одатдагидай эчкининг
елинқопини боғлаб (бўлмаса, боласи эмиб қўяди) арқонни қўлимга тутқазди
(Ў.Ҳошимов, “Ҳуркитилган туш” ҳикояси).
Ўсар Ҳожарга уйлангач
(уйланганигаям йигирма йилдан ошди), ана шу эски уйчага тақаб бир даҳлиз
ва бир меҳмонхона-ѐтоқдан иборат бошпана қуриб олган эди
(Ш.Холмирзаев, “Қадимда бўлган экан” ҳикояси).
Машраб билан Акмал
Комилнинг илтимосига кўра карвоннинг охирида (“бирорта жўжахўроз
ўйқусираб қолиб кетмасин”) борарди (О.Ёқубов, “Излайман” қиссаси).
- 84 -
84
4. Қўшма гап шаклидаги парантеза асосий гапдаги ҳол билан
алоқаланади. Ҳол билан мазмуний алоқадорлик ҳосил қилишда қўшма гап
шаклидаги парантезалар ҳам асосий ўринни эгаллайди. Масалан: 1)
Қисмгача
эллик чақиримдан кўп. Бир қўлим билан жағимни чангаллаб, бир қўлимда
автоматим солинган сафар сумкасини ушлаган кўйи йўл-йўлакай инқиллаб
бордим. (Қоида шунақа: ҳар қандай вазиятда ҳам қўлдан қуролни қўймаслик
керак) (О.Ёқубов, “Излайман” қиссаси). 2)
Унинг бугун имтиҳонга шу
кўйлакда келаѐтганини Маҳкам кўрган эди. Ўзи оддий кийингани учун (унинг
биттаю битта шойи кўйлаги бор эди, уни ҳам кеча ювдиришга берган, ҳозир
коломенка шим-китель кийиб чиққанди) Гавҳарнинг ҳам жўн кийинишини
жуда ѐқтирарди (П.Қодиров, “Уч илдиз” романи). Биринчи мисолда равиш
ҳоли
(Бир қўлим билан жағимни чангаллаб, бир қўлимда автоматим
солинган сафар сумкасини ушлаган кўйи)га аниқлик киритиш мақсадида
боғловчисиз қўшма гап шаклидаги парантеза киритилган.
Маъноси
изоҳланаѐтган равиш ҳоли билан алоқаланаѐтган боғловчисиз қўшма гап
қолипидаги парантеза шундай киритилганки, улар ўз мазмуни билан бири
иккинчисининг таркибий қисмига айланган ва яхлит ҳолда изоҳ
муносабатини ифодалаган. Иккинчи мисолда эса асосий гапдаги сабаб ҳоли
(
Ўзи оддий кийингани учун)ни мураккаб қўшма гап типидаги парантеза билан
алоқага киришганини кўриш мумкин.
IV. Кесим билан бевосита алоқаланган парантезаларнинг кўпроқ
содда гап, қўшма гап ва микроматн шаклида бўлиши кузатилади.
Содда гап қолипидаги парантезаларнинг
кесим билан мазмуний
уйғунлик ҳосил қилиши бадиий матнда кўп миқдорни ташкил этади:
Кейин
Do'stlaringiz bilan baham: