Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертацияда келтирилган илмий-тадқиқот натижалари Давлат буюртмаси бўйича 1997-1999 йилларда Ўз Р ФТДҚ нинг устувор йўналишларида 3.2.1. “Анъанавий энергия манбаларининг чиқинди иссиқлигидан фойдаланиб, иссиқликни жамловчи ва суғориш тизимли комбинациялашган қуёш иссиқхоналарини ишлаб чиқиш” мавзусида бажарилган илмий-тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилди.
Мавзунинг долзарблиги яна шундан иборатки, диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўз.Р. ФТДҚ нинг қўшма истиқболли дастури асосида бажарилган ва бевосита 4.1.1.5. “ Қозонхоналарда чўкмаларга боғлиқ ёнилғи сарфини камайтириш усуллари ва қуёш энергияси ҳамда чиқинди иссиқликдан фойдаланиш имкониятларини ишлаб чиқиш” мавзуси (2000-2002 й). ва Ўзбекистон Республикаси ДИТД-12; А-12-135- “Ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиб, сабзавот омборларининг иссиқлик-совуқлик таъминоти тизимини ишлаб чиқиш ва тадқиқот қилиш” (2006-2008 й). давлат грантларига боғлиқ.
Ишнинг мақсади. иссиқхоналарда қуёш энергиясидан ва иссиқлик чиқиндиларидан биргаликда фойдаланишнинг мақсадлилигини илмий асослаш учун назарий ва экспериментал тадқиқот қилиш.
-Иссиқхонада ва иссиқлик жамловчи каналларида қуёш нурланиши ва атроф-муҳит ҳароратининг суткалик ўзгаришига боғлиқ ҳолда иссиқлик- масса алмашинуви жараёнларини илмий асосланган иссиқлик-техникавий ҳисоблаш методларини ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда иссиқхоналарнинг энергетик самарадорлигини ошириш.
Тадқиқотнинг вазифалари:Диссертацияда қўйилган мақсад асосида қуйидаги масалалар ечилди:
иссиқхоналарни иситиш ва ҳавосини углерод икки оксиди билан бойитиш учун чиқинди иссиқликдан фойдаланиш принципиал схемасини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини тадқиқ қилиш;
доиравий кесимли тутун қувурида иссиқлик узатишни хисоблаш учун иссиқлик схемани ишлаб чиқиш;
тутун газлари билан қиздириладиган иссиқлик жамловчи тизимни иссиқлик-техникавий ҳисоблаш методикаси; қуёш иссиқхонаси тупроғининг харорат майдонини ва термик қаршилигини аниқлаш;
қуёш иссиқхонасида тутун газлари билан қиздириладиган суғориш сувининг фильтрацияси ва тупроқнинг ҳарорат-намлик режимини ўрганиш;
иссиқлик жамловчи каналларда ва иссиқхона камерасида чиқинди иссиқликнинг утилизация қилинишида иссиқлик беришни жадаллаштиришнинг иссиқлик-техникавий ҳисоблаш методини ишлаб чиқиш;