МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 296 -
Ерни масофадан зондлаш материаллари ёрдамида турли таркибга эга
структура ва геологик таналарни структуравий-дешифровка мажмуалари
асосида ўрганиш геология қидирув ишларида катта аҳамият касб этади.
Структуравий-дешифровка мажмуаси (СДМ) – Ерни масофадан
зондлаш материалларида объектларнинг геологик табиати, фототуси,
суратнинг спектрал ёрқинлиги, тўйинганлиги геологик структураларнинг
тавсифи билан фарқланувчи объект сифатида ажратилади. Ҳудуд бўйича
олиб борилган тадқиқот ишларида ер юзасининг турли сунъий йўлдош
тизимларидан олинган замонавий рақамли космик сурат материалларидан
кенг фойдаланилди. Изланишлар натижасида кўплаб структуравий-
дешифровка
мажмуалари
жумладан,
гранитоидли,
микститли,
олистростромли, кремнийли-карбонатли, терриген-карбонатли-сланецли,
метатерригенли, терригенли, вулканоген-терриген-сланецли, карбонатли,
кремнийли-карбонатли, вулканоген-карбонатли-терригенли, карбонатли-
гилли, гилли-карбонатли, молассли, гилли-қумтошли, пролювиал ва
аллювиал каби структуравий-дешифровка мажмуалари ажратилган [2].
Қуйида айрим структуравий-дешифровка мажмуаларини таърифлаб ўтамиз.
Магматик ҳосилалар. Жанубий Нурота тизмасининг интрузив
ҳосилалари И.М.Исамуҳамедов (1955), И.Ҳ.Ҳамробоев (1958) Ю.И.Лошкин,
З.А.Юдалевич ва бошқа муаллифлар томонидан атрофлича ўрганилган.
Интрузив ҳосилалар орасида Четтик, Қоратов, Зарқайнар, Битаб ва Оқтов
интрузивларини ташкил этувчи гранодиоритлар етакчилик қилади.
Таркибларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, интрузив ҳосилалар бир-бирига
яқин структуравий-дешифровка белгиларига эга, уларни гранитоидли СДМ
сифатида ажратдик.
Оқтов ва Зарқайнар массивларига қорамтир-кулранг тусларга хос.
Зарқайнар ва Оқтов гранитоидли массив рақамли космик суратларда - аниқ,
оқиш-кулранг билан қайд этилади, каналлар мутаносиблигида қорамтир-
зангори (оқгача) рангда намоён бўлади.
Гранитоидларнинг йирик массивлари Жанубий-Нурота ҳудудининг
шарқий ва ғарбий қисмларида очилмалар ҳосил қилади.
Ушбу ҳудудда структуравий-дешифровка мажмуаларининг ичида
космогеологик изланишларда янги атама сифатида микститли мажмуани
киритиш қабул қилинди. Микститли мажмуа
атамаси тектоник,
гравитацион ва магматик йўллар билан бўлакли бўлган материалларнинг
ташилиши натижасида шаклланган хаотик мажмуаларни билдиради.
Микститли мажмуалар масофавий асосда махсус шартли белгиларда
ифодаланади (ранг мажмуанинг ёшига боғлиқ ҳолда ўзгаради). Микститли
мажмуалар. Барча бурмаланган ҳудудларда хаотик (тартибсиз, аралаш)
мажмуалар (микститлар) ривожланган ва улар чўкинди ва тектоник
жараёнлар билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |